Коронавирус сабаб йирик халқаро мусобақа мезбонлиги Ўзбекистонга кўчирилди
Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган бўлдидея хабар беради «GoSport».
Мусобақа аслида Қозоғистонда бўлиб ўтиши лозим эди. Аммо Осиё биринчилиги коронавирус эпидемияси оқибатида Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчирилди. Мусобақалар 16-25 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Бу қарорга келишнинг сабабларидан бири этиб Қозоғистоннинг Хитой ва унга қўшни бир нечта давлатлар билан транспорт алоқаларини вақтинча тўхтатиб тургани кўрсатилган.