Фазлиддин Ғойибназаровнинг навбатдаги жанг санаси маълум, рақиб эса …
Унга кўра, ҳамюртимиз 28 март куни Қозоғистонда ташкил этиладиган жанг оқшомида рингга кўтарилади.
«Олдимда иккита вариант бор эди. Қозоғистонда ва Америкада. АҚШдаги жанг оқшоми рамазон ойига тўғри келар экан. Шу сабабли, 28 март куни Қозоғистонда ташкил этиладиган жанг оқшомини танладим. Промоутерлар? Ҳалиям «Top Rank» билан ишлаяпман. Олдинда улкан режалар бор», – деди Фазлиддин Ғоибназаров.
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров 2019 йилнинг 16 декабрида Алмати шаҳрида украиналик Владислав Барановга қарши жанг қилган ва рақибини бир ярим дақиқа ичида нокаутга учратганди.