Шаҳзода Ла Лиганинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги элчиси сифатида Испаниядаги ўйинга келди ФОТО
Испания биринчи лигаси доирасидаги «Кадис» – «Малага» ўртасидаги ўйинни ўзбекистонлик хонанда Шаҳзода ўйингоҳдан кузатди.
Унга Сегунда вакили «Кадис» клубининг 7-рақами туширилган махсус либос топширилди. Учрашувда «Малага» 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳзода Ла лиганинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги элчиси ҳисобланади.