Бразилия Венесуэлага қарши уруш ҳаракатларини бошламоқчи. Нега?..
Венесуэла президенти Николас Мадуро яқинда Бразилия раҳбари Жаир Болсонаруни ўз мамлакатига қўшин тортиш ҳаракатига тушганликда айблади.
— Террор ташкилотларини ҳам Болсонару ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, — деди Мадуро. — Венесуэлага қарши уруш бошлаш режасини тузмоқда. Биз бундан хабар топдик…
Бундан олдин Венесуэла президенти Бразилия раҳбарини беш нафар венесуэлалик қочоқ ҳарбийларга бошпана берганликда айблаганди. Ўшанда беш аскар ўз қуролдош дўстларини отиб ўлдириб, кейин дарҳол Бразилияга қочиб ўтган.