ТОШКЕНТДА АВТОҲАЛОКАТ СОДИР БЎЛДИ. БИР КИШИ ЖАБР КЎРДИ…
Шу йил 7 феврал куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 17: 30 да Тошкент шаҳар Сирғали туманида 27 ёшли К. Э. бошқарувидаги «Каптива» автомобили №117 йўналиш бўйича ҳаракатланаётган «Isuzu» автобуси билан тўқнашиб кетган. Автобусни 48 ёшли Р. Ш. бошқариб кетаётганди. Оқибатда автобус ағдарилиб кетди ва йўловчилардан бири 52 ёшли Д. Х. тан жароҳати олди. Унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда автоҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.