Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Февраль
2020

ДСҚ: Харид чекини талаб қилмаслик «яширин иқтисодиёт»га йўл очади

???? Каналга қўшилинг! ????

https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
ДСҚ: Харид чекини талаб қилмаслик «яширин иқтисодиёт»га йўл очади
<br><br>???? Каналга қўшилинг! ????<br><br>
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Давлат солиқ қўмитаси харид чекини талаб қилмаслик “яширин иқтисодиёт”га йўл очиши ҳақида эслатма билан чиқди. Бозор ёки бошқа бирон савдо шохобчасидан маҳсулот сотиб олинганда кўпинча бир хил манзарага гувоҳ бўламиз. Харидор ўзига маъқул бўлган маҳсулотни олади ва унинг пулини тўлайди. Савдо жараёнида кўпчилик эътибор бермайдиган, аммо муҳим бўлган бир шарт аксарият ҳолларда эсдан чиқади ёки умуман эътиборга олинмайди. Бу харид қилинган маҳсулот учун НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИ (НКМ) ЧЕКИни олиш. Харид чекини талаб қилиш нима беради? Харид чекларини талаб қилиб олиш нақд пулларнинг банкдан ташқари ноқонуний айланишининг олдини олади. Давлат бюджетига солиқ тушуми ошишини таъминлайди. Агар сотувчи томонидан чек тақдим этилмаса, албатта, талаб қилиш зарур. Зеро, ҳар бир истеъмолчи савдо шохобчаларидан харид қилган маҳсулоти учун чек талаб қилишга ҳақли. Чек бермаслик ҳолатлари онлайн назоратга олинади 2019 йил 6 сентябрда “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Президенти Фармони қабул қилинди. Мазкур фармонда тадбиркорлик субъектлари томонидан харид чеки бермаслик ҳолатларини олдини олиш ҳамда уларни онлайн кузатиш назарда тутилган. Ҳозирда Фармонга кўра, тадбиркорлик субъектларини онлайн-НКМ билан жиҳозлаш чоралари кўрилмоқда. Онлайн-НКМ ким учун қулай, тадбиркор ёки истеъмолчи? Онлайн-НКМнинг жорий этилиши харидорга ҳам, сотувчига ҳам бирдай қулайлик яратади. Унинг чекларида харид қилинган маҳсулот рўйхати, нархи, сони, чек ва касса аппарати рақами акс эттирилади. Бундан ташқари, QR-код ёрдамида чекдаги маълумотларни электрон маълумотлар билан солиштириш имконияти ҳам бўлади. Шунингдек, тадбиркорлик субъекти учун товар айланмаси ҳақида аниқ маълумотлар сақланиб қолади. Бир сўз билан айтганда, ортиқча қоғозбозлик ва вақт сафрланишига барҳам беради. Харид чеки ютуқли лотереяга айланади Онлайн-НКМ ёки виртуал касса юритилиши юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида турли хил ўйинлар ва рағбатлантириш чоралари ҳам жорий этилган. Жумладан, онлайн-НКМ чекларини солиқ органларидан рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар ўртасида ютуқли ўйинлар ўтказилади. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари бўйича маълумот берганлар эса рағбатлантириб борилади. Истеъмолчига берилмаган чек тадбиркор учун “қимматга тушади” Солиқ хизмати ходимлари амалдаги қонунчиликка кўра, онлайн-НКМдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини текшириб боради. (Солиқ кодексининг 139-моддаси) Тадбиркорлик субъектлари томонидан белгиланган тартибда назорат харид чеки берилмаслиги беш миллон сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилишига асос бўлади. Ушбу ҳолат бир йил ичида такрор содир этилса, жарима миқдори ўн миллион сўмга оширилади. (Солиқ кодексининг 221-моддаси) Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди Тан олиб айтиш керак, ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши биладиган фуқаролар ҳам талайгина. Айнан мана шундай фуқароларнинг эътибори туфайли айрим тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий даромадини яширишга уринаётгани фош бўлмоқда. Солиқ органлари томонидан олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишларига қараймай, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида сотилган товар учун чек бермаслик ҳолатлари юзасидан мурожаатлар келмоқда. Бир йилда 1 минг 953 та мурожаат келиб тушди 2019 йилда жами 1 минг 953 та мурожаат келиб тушган. Улар асосида жойларда текширувлар ўтказилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича қонунчилик талаблари асосида тадбиркорлик субъектларига таъсир чоралари кўрилди. Солиқ органларига тушган мурожаатларнинг 1 минг 441 таси айнан назорат-касса машинасидан фойдаланиш қоидасини бузиш билан боғлиқ. Яна 512 та мурожаат тўлов терминалидан фойдаланишга оид қоидабузарлик сабаб келиб тушган. 503 та тадбиркорлик субъекти 3,6 млрд. сўм жарима тўлади Уларни ўрганиб чиқиш натижаси бўйича қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 931 та тадбиркорлик субъекти билан профилактика суҳбатлари ўтказилди. Шунингдек, 1 минг 22 тасида текшириш ўтказиш бўйича Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга буюртма киритилди. Буюртмалар асосида 2019 йил давомида жами 644 та тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширишлар ўтказилди. Уларнинг кўриб чиқиш муддати келган 503 тасига жами 3,6 млрд. сўм молиявий жарима қўлланилди. (Солиқ кодексининг 119-моддаси) Бундан ташқари, солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида тегишли лицензиясиз ёки рухсат берувчи ҳужжатсиз иш олиб борган хўжалик юритувчи субъектларнинг ноқонуний фаолиятини олдини олиш бўйича йил давомида жами 623 та тадбиркорлик субъекитида назорат ўтказилди. Натижада ноқонуний савдога қўйилган 815,6 млн. сўмлик товарлар олиб қўйилди. Ташаббускор тадбиркорларга имтиёз берилади Фармонда 2020 йилда онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субеъктлари учун имтиёзлар ҳам белгиланган. Хусусан, 2021 йил 1 январга қадар онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтилган тақдирда уни харид қилиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар суммаларини кейинги солиқ тўлови ҳисобидан камайтириш ҳуқуқи берилади. Бунда камайтириш миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаслиги керак. Таъкидлаш лозим, 2021 йил 1 январдан бошлаб онлайн назорат-касса машиналарини харид қилиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун имтиёз берилмайди. Онлайн-НКМдан фойдаланиш мажбурийми? Президент фармонида тадбиркорлик субъектларининг фаолият тури ва айланма маблағига кўра, онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтиш муддатлари ҳам белгиланган. Унга кўра, 2020 йил 1 январдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтди. 2019 йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектларидан эса жорий йилнинг 1 августига қадар ушбу қурилмаларнинг биридан фойдаланишни йўлга қўйиши талаб этилади. Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари учун бу муддат 2021 йил 1 январ этиб белгиланган. Қолган барча тадбиркорлик субъектлари 2022 йил 1 январдан онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтиши лозим. Акс ҳола бу қонунбузилиш ҳолати сифатида қайд этилиб тадбиркорлик субъектига қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади.






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин рассказал о развитии Москвы на ПМЭФ   


Спорт в России и мире
Москва

"Евро-Футбол.Ру": "Спартак" летом купит форварда только в случае ухода Соболева


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
ATP

Итальянский теннисист Янник Синнер впервые возглавил рейтинг ATP


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

В Мытищах прошла акция по очистке лесной территории





Путин в России и мире
Москва

Посол Крутой: Путин и Лукашенко поручили решить вопрос отмены роуминга к декабрю


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Стало известно, о чём беседовал Александр Гусев с президентом Беларуси в Минске




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

В чем успех визита Зеленского во Францию и почему надо брать Mirage 2000


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Элджей

Полиция готовится «принять» Элджея на концерте в Новосибирске



Москва

Суд в ЮАР арестовал активы Google

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net