МИБ Қўнғиротда 13 та фуқаронинг 100 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақини ундириб берди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан суд ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ижро этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишлар қатъий назоратга олинган бўлиб, бўлим иш юритувидаги жисмоний шахсларнинг фойдасига иш ҳақи ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси қисқа муддатда таъминланмоқда ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда. Жумладан, бўлим иш юритувига келиб тушган суд қарорига асосан Қўнғирот “Агротехсервис” МЧЖдан 10 та фуқаронинг фойдасига 51,4 млн. сўм иш ҳақи ундириш белгиланган. Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор корхонанинг номига расмийлаштирилган иншоотлар аниқланиб, электрон онлайн-аукцион савдо майдоначига сотувга қўйилди ва сотувдан тушган маблағлар қарздорлик учун ўтказиб берилди. Шу каби, қарздор “Устюртгаз” корхонасидан 3 та фуқаронинг фойдасига 52,1 млн. сўм ва уй-жой мулкдорлари ширкатидан иш ҳақилари берилмасдан келаётганлиги бўйича судга мурожаат қилган 6 та фуқаронинг 12,4 млн. сўм иш ҳақиларини ундириб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ижроси мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қисқа муддатда тўлиқ таъминланган.