Сариосиёлик ота алимент пулларининг ҳаммасини олдиндан тўлади ва…
Сариосиё туманида яшовчи Зарифжон Мирзақобилов хорижга кетиш истагини билдириб, чекловларни бекор қилиш мақсадида Бюронинг туман бўлимига мурожаат қилди.
Сабаби, Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2019 йил 5 мартдаги буйруғига асосан З.Мирзақобилов собиқ турмуш ўртоғи фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.
Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими томонидан З.Мирзақобиловга чекловни бекор қилиш тартиблари тушунтирилди. Ва З.Мирзақобилов ушбу чекловни бекор қилиш учун фарзандларининг вояга етгунга қадар алимент пулларини, яъни 142 миллион сўмни собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда олдиндан тўлаб берди ҳамда унга қўйилган чекловлар ҳам бекор қилинди, деб хабар бермоқда Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси.