Туркия президенти Россияга Қрим аслида кимга тегишлилигини эслатиб қўйди…
Туркия раҳбари Ражап Тойип Эрдўған Украинага хизмат сафари билан жўнаб кетишдан олдин Россияга Қрим аслида кимники эканлигини жуда қўпол тарзда уқтириб ўтди.
— Туркия ҳар қандай ҳолатда ҳам Украинани қўллаб-қувватлайди, — деди Эрдўған. — Қрим истайсизми-йўқми, Украинага тегишли. Буни Россия унутмаслиги лозим…
Эслатиб ўтамиз, Эрдўған шу йил 3 феврал куни Украинага учиб келди ва мамлакат президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Учрашув давомида Украина Туркия тарафидан қурол-яроғ билан таъминланишини алоҳида таъкидлади.