ДИҚҚАТ! ЛОНДОНДА ЯНА ТЕРРОР ҲАРАКАТИ СОДИР ЭТИЛДИ!!!
2020 йил 2 феврал куни Англия пойтахти Лондон шаҳрида террор ҳаракати содир этилди. Пичоқ билан қуролланган кимса ўткинчиларга ҳужум уюштирди. Полициячилар ушбу ҳаракатни террор сифатида баҳолади.
Айтишларича, террор ҳаракати натижасида икки киши оғир яраланиб, касалхонага олиб кетилди. Террорчини эса полициячилар отиб ўлдиришди. Таъкидлашларига кўра, у исломий кучлар билан боғлиқ кимса экан.
2019 йил ноябрида ҳам бир кимса Лондон марказида ўткинчиларга қўлида пичоқ билан ҳужум қилиб кўпчиликка азият етказганди. Уни ҳам полиция ходимлари отиб ташлашган.