Омсклик аёл 14 яшар хаста қизини даволатишдан қатъиян бош тортганди. Кейин эса…
Бу қиз врачларнинг ташҳисига кўра организмида оқсил етишмаслигидан азобланмоқда. У 14 ёшда бўлишига қарамай, касаллик туфайли вазни атиги 25 килограммга тенг холос. Врачлар бу хонадонга бир неча марта ташриф буюришган. Лекин исми-шарифи маълум қилинмаган онаси уларни уйга киритмаган. Унинг айтишича, врачларга ишонмас экан. На илож, врачлар полиция ходимлари билан бу хонадонга яна ташриф буюришди. «Тез ёрдам» каретаси ҳам қизалоқни касалхонага олиб кетишга тайёр турганди. Яна онаси қизини даволатишдан расман бош тортиши ҳақида тилхат ёзиб берди. Кейин эса полициячилар судга мурожаат этишди. Суд бўлди. Суд ҳайъати аёлнинг тилхатини қонунга зид деб топди. Қиз касалхонага ётқизилди. Онаси эса…
У аёлнинг кейинги тақдири ҳеч кимга маълум эмас.