САУДИЯ АРАБИСТОНИДА ҚОР ЁҒДИ… (ВИДЕО)
Саудия Арабистонида 12 январ куни қалин қор ёғди. Маҳаллий аҳоли вакиллари азбаройи хурсанд бўлганларидан қалин қор қоплаган жойларни видеога олиб интернетга жойлай бошлашди. Шундай лавҳаларнинг бирида иккита туя ҳам акс этган. Афтидан туялар бундай манзарага гувоҳ бўлиб кўрмагани учунми, оппоқ қорга қараб бош чайқашдан нарига ўта олишмаяпти. Совқотмасликлари учун туяларнинг устига қалин матолар ёпиб қўйишибди.
Сайёҳлар эса Жабал-аль-Лауз тоғларига чиқиб, ўша ерда палаткалар қуриб табиатнинг бу инъомидан баҳра олишмоқда. Синоптикларнинг гапига қараганда, қордан кейин Саудия Арабистонида жала ва дўл ёға бошларкан.