8 синфда ўқийдиган бола қўлбола пақилдоқ касрига қолиб ҳалок бўлди…
20 ёшга кириб ҳам ақл топмаган чинозлик уч йигит 2020 йил 1 январ куни қўлбола пақилдоқ ясашди-да, унга ўт қўйиб 8-синфда ўқийдиган болага қарата ирғитишди. Балки улар шу йўл билан ҳазиллашмоқчи бўлишгандир. Аммо натижа шундай бўлдики, труба ичига жойлаштирилган портловчи модда болакайга жиддий жароҳат етказди. У олинган жароҳатлар туфайли касалхонада вафот этди.
Ҳозирда айбдорлар қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.