ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 23 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ҲОДИСАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..
1248 йил. — Насронийлардан иборат армия Севилья (Испания) ни араблардан тортиб олди.
1499 йил. — Тауэрда ўзини Йорк шаҳзодаси деб эълон қилган англиялик П. Варбек осиб ўлдирилди.
1725 йил. — Россия фанлар академиясининг илк мажлиси бўлиб ўтди.
1763 йил. — Екатерина II Россияда тиббиёт коллегиясига асос солди.
1815 йил. — Монреалда кўча фонарлари ёқилди.
1822 йил. — Парижда Франциянинг «Ателье» театри илк спектаклини намойиш этди.
1852 йил. — Англияда илк почта қутилари пайдо бўлди.
1866 йил. — Александр II нинг ҳаётига суиқасд қилинди.
1877 йил. — Америка Канадага Илоҳий Лаврентий дарёсида абадул-абад балиқ овлаш ҳуқуқи тақдимоти учун 5, 5 млн доллар ҳақ тўлади.
1917 йил. — Москвада Кремлга ҳужум пайтида ҳалок бўлган большевиклар дафн этилди.
1918 йил. — Литва бош вазири Аугистинас Вольдемарас мамлакат армияси ташкил этилишига оид фармонга имзо чекди.
1923 йил. — Якоб Шик илк электр соқол олиш ускунаси учун давлат патентига эга бўлди.
1924 йил. — Москва радиоси ўзининг дастлабки эшиттиришларини эфирга узата бошлади.
1955 йил. — Янги Ерда водород бомбаси портлатилди. СССР олий кенгаши президиуми «Абортни тақиқлаш бекор қилиниши» ҳақида қарор қабул қилди.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади