Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2019

КАЛЛАКЕСАР… (19-қисм. Охири)

0

 

 

“МАХСУС ТОПШИРИҚ”

 

***

 

Оллоҳ кечиримли. Оллоҳ бардошли. У ўзи яратган бандаларига жуда-жуда меҳрибон. Ҳатто, иблиснинг этагидан тутиб, разолат ботқоғида изғувчи, балчиқларнинг бадбўй ва жирканч исини димоғида туйиб завқ олгувчиларни ҳам жазолашга шошилмайди. Арқонни узун ташлайди. Астойдил тавба қилса, ажрини камайтириши мумкин. Тавбадан дарак бўлмаса, кун келадики, Яратган эгамиз, Парвардигор, тўқсон тўққизта ном билан қайта-қайта тилга олишга, тавоблар қилишга, ёлворишга, шафқат сўраб таъзимлар бажо айлашга, сиғинишга, тавоб қилишга арзирли худойим фавқулодда ғазабга келади. Ана шу ғазаби разолатни макон тутганларгагина аталади. Ғазабга қолган ношукр банда икки дунё орасида қиёмат кунига қадар сарсон кезади. Лахта-лахта қонлар ютади…

Қачонлардир қўй оғзидан чўп олишга андиша қилгувчи Меҳмонали ҳам худди ўша разолат ботқоғига ботди. Саробдангина иборат бойлик ишқида жонини жабборга беришга-да ҳозир-у нозир бўлди. Ўзини ўзи қулликка маҳкум этди. Бу биринчи қуллик эди. Иймонидан айрилиб ҳам тавба қилиш ҳақида ўйлаб кўрмаган бир банданинг сўзига кириб наркотикка қул бўлди. Бу қуллик уни учинчи қулликка гирифтор этди. Меҳмонали ўзи каби худо яратган бандаларнинг қонини ичишга ўрганди. Оғу таъсирида бировни сўйишгача, сўйиб ҳам бир туки қилт этмас аҳволгача борди. Шу кўйи боши берк кўчага кирди. Аммо ўзи пайқамади. Ҳануз ўзини эркин, қаерга қўл узатса етар даражада билди ва билмоқда. Бу тахлит оғирдан-оғир гуноҳларга ботса, бир кун итдек ўлим топишини, жасадини заҳарли илонлар чақиб-чақиб олганда руҳи чирқираб азоб беришини, бир тишлам гўштини ўлаксахўр қушларми, қутурган итларми талашиб-тортишган маҳал тўлғониб дард чекишларини ўйламаяпти-да…

Астағфирилло!!!

 

***

 

Мўътабарнинг қонини ичгандан сўнг лагер ичкарисига кириб келарди-ю, қур-қур ўқчиб қўярди. Жонига тегдими, қўйин киссасидан халтачани чиқарди-ю, бир чимдимини оғизга урди. Лекин юришдан тўхтамади.

Танаси анча кўникканми, энди наркотик оёғидан олмасди. Сархушлантирарди. Юраги тезроқ уриб, миясида фақат бир хил манзара видеоёзув каби айлана бошларди.

Хаёлан душманни тутар, ерга чалқанча ётқизиб қўйиб томоғига нуқул тиғ тортарди. Худди шунинг ўзи ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган йигитнинг иблис етагида эканидан бир дарак эди…

У режани пухталаганди. Ҳозир аста хонасига киради-ю, Жавҳарийга тегишли пулларни олиб яна ортга қайтади. Муҳаммад Саййид, Аваз таваккалчи, қўл остидаги жангариларга бу пулларни кўз-кўз қилади. Билиб қўйишсин-да у қандай уддабурон ва қайтмаслигини!..

Аммо навбатдаги постда турган қоровуллардан ўтиб хонасига яқинлашай деганда таққа тўхтади. Хона рўпарасида таниш одам турганини қоронғиликда бўлса-да, илғай билди.

Ҳа, бу Жавҳарийнинг ўзи эди. У чап қўлидаги тасбеҳни асабий ўгирганча уёқдан буёққа бориб келар, жаҳл отига мингани аниқ-тиниқ кўриниб турарди.

Меҳмонали сир бой бериб қўймаслик илинжида тўхтаб сал ўзини босиб олгандек бўлди ва дадил қадамлар ташлаб Жавҳарийга яқинлашди.

— Ў, бормисан, командир? — Жавҳарий ҳеч нарсадан бехабарми, Меҳмоналини кўрибоқ чеҳраси очилди. Унинг икки елкасидан тутиб, бир неча марта силкиб қўйди. — Ўлай агар, ярим соатдан бери кутяпман. Агар келмасанг, қидирув эълон қилмоқчи бўлиб тургандим.

— Тинчликми, командир? — сўради Меҳмонали иложи борича хотиржам тортишга уриниб. — Бирор муаммо чиқдими? Ё айб иш қилиб қўйдимми?

— Э, йў-ўқ, — деди Жавҳарий ҳов наридаги қоровул хизматини ўтаётган автоматли жангариларга қараб олиб. — Қанақа айб? Боягина келдим халифимизнинг олдидан. Сенга қуюқ салом йўллади у киши.

— Саломат бўлсин, — деди Меҳмонали совуққонлик билан. — Шу холосми?

— Кейин… “Бадалғор”ни тозалаб, одамбашара қипсизлар деб эшитдим. Ростми? Ё мени алдашдими?

Бу саволни эшитганданоқ Меҳмонали тамом бўлаёзганди…

Йўқ, қўрқмади. Муштлашишга тўғри келса, Жавҳарийни янчиб ташлашини билади. Фақат… Ҳаммасидан хабар топган бўлса, бу гапни халифгача етказишидан чўчирди. Қолаверса, лагердаги жами қурол-аслаҳа шу Жавҳарийнинг қўлида эканини ҳам яхши билади. Худо кўрсатмасин, ғорга БТР ларда бориб бомба ёғдириб қолса, итдек ўлиб кетишдан қўрқарди. Ниятлари амалга ошмай қолишидан ваҳми келарди.

— Алдашмаган, — деди таваккал. — Тозаладик. Одамбашара қилдик. Билиб бўладими, ҳукуматнингми, америкаликларнингми аскарлари ҳужум қип қолса, жон сақлашга қулай жой керак-ку!..

— Яхши, — дея бош қашиб кетишга чоғланди Жавҳарий. — Ҳозир борасанми ғорга?

— Ҳ-ҳа, боришим керак, — деди Меҳмонали тоқатсизланиб. — Уёқда Муҳаммад Саййид ака Авазларминан ўтирибди.

— Шунақами? Бўпти, сен боравер! Менам ярим соатлардан кейин ўтаман! Чақчақлашамиз!..

“Ўтсанг ўтиб ўлмайсанми, “казёл”, — дея хаёлан сўкинганча хонасига йўл олди Меҳмонали. — Сен боргунча пулларинг жойини топади. Кейинам исботлаб кўр-чи!..”

Хонаси эшигигача етишга улгурмади.

Негадир Жавҳарий ортга қайтиб тўхтатиб қолди.

— Укам, эсимдан чиқибди-ку бир гап, — деди у овозини пасайтириб. — Халиф сенга махсус топшириқ бериб юборганди. Ҳозироқ топшириқни бажаришга жўнашинг керак.

— Нима бўпти? Тинчликми?

— Юр, хонангга кирайлик, ўша ерда айтаман!..

Меҳмонали тарвузи қўлтиғидан тушган кимса каби бирдан бўшашди-ю, шалвираганча Жавҳарийнинг олдига тушди.

 

***

 

Ҳарқалай Жавҳарий хонада узоқ қолиб кетмади. Топшириқни, нима қилишни, қандай йўл тутишни, кимларни ўзи билан олиб кетишни уқтирди-ю, чиқиб кетди.

Айтишича, лагернинг худди ўша Меҳмоналилар кириб жойлашган ғор тарафидан ўн чақиримча нарида бир қишлоқ бор экан. Қишлоқ оқсоқоли Мўйдинбек, Қўйсин нашафуруш деганлар қачонлардир Жавҳарийни америкаликларга сотган, қаердалигини, қачон қаерга боришини маълум қилган, оқибатда улар тузоққа тушиб, ўнлаб жангарилар бомбанинг тагида қолиб ўлган экан. Жавҳарийгина аранг жонини сақлаб лагерга келволганмиш. Тўғри, бир неча кундан сўнг кўплашиб қишлоққа боришибди. Лекин сотқинларни топа олишмабди. Қочиб қолишганмиш. Ҳозир эса яна пайдо бўлишибди. Жавҳарий худди ўша икки эркакнинг уйига кириб бориб бўғизлашни, аёлларини, қизларини қул қилиб олишни, кетаётиб уйларига ўт қўйишни буюрди. Шерикликка Аваз билан қўшиб ғордаги жангариларни олиб кетишни тайинлади.

Бу топшириқ Меҳмонали учун айни муддао бўлганди. Чамаси Жавҳарий ҳозирча пуллари йўқолганидан, пол остидаги одам суяклари олиб кетилганидан бехабар шекилли. Бу ҳақда ҳатто, ишора ҳам қилиб қўймади.

“Ҳали шошмай тур, сен ярамас, — ўйларди бир халта пулни кўтарганча ғор томон кетиб бораркан Меҳмонали. — Майли, шу топшириғингниям бажариб берамиз. Кейин эса энангни учқўрғондан кўрсатамиз. Оёғимни ўпиб шафқат сўрайсан. Менга, фақат менга итоат этадиган, буйруғимни мўлтираб кутадиган бўласан, ҳа! Мен тез орада бу юртнинг жоҳил ва шафқатсиз, номдор командирига айланаман. Ана ундан кейин қурол омбори бизнинг ихтиёримизга ўтади. Ана шундан кейин ўша димоғдор, зўравон халифингни босамиз. Кўрибсанки, афғонда ҳам, ўша Сурия, Ироқдаям мен ҳукмрон бўламан, мен!..”

Ширин ва хом хаёллар ҳануз оғу таъсирида қолиб кетган Меҳмоналини жўштириб юборди. Қўйиб беришса, бор овозда ашула айтиб юборар бўлди. Шундай аҳволда ғорга яқинлаша борди.

Ичкарида қолган жангарилар, Аваз, Муҳаммад Саййидлар негадир ташқарига чиқиб олишган, уларнинг қаршисида Жавҳарий тик турган ҳолда ҳаммаларига нималарнидир уқтирар, аҳён-аҳёнда Меҳмонали келаётган томонга қараб оларди.

 

***

 

— Ў, бўлғуси командир келдилар, — қулочини кериб Меҳмоналини қарши олган бўлди Жавҳарий. — Қани, ичкарига кирсинлар!

Меҳмонали ими-жимида қаршисидагиларнинг афт-ангорига назар солди. Уларнинг авзойи бузуқ, айниқса, Аваз таваккалчининг гоҳ лаби, гоҳ елкаси учиб-учиб оларди. Меҳмонали сездики, бу ерда бир гап бўлган. Аммо қандай гап? Жавҳарийнинг юз тузилишида деярли ўзгариш кўрмади. Хонасида қандай бўлса, шундайлигича қолибди.

“Ўзаро жанжаллашишган шекилли, — кўнглидан ўтказди Меҳмонали эҳтиёткорлик билан ғор ичкарисига юриб бораркан. — Буларнинг ҳаммаси бир-бирини кўра олмайди. Каттароқ бир нарсани талашишган бўлса керак…”

Ғорга киришгач, ҳолат буткул ўзгарди.

Ичкаридаги жангарилар кўз очиб юмгунча Меҳмоналини ўраб олди.

Кимдир орқадан келиб тиззадан пастига куч билан тепганди, Меҳмонали тиззалаб ўтириб қолди.

Шундан сўнг тепасида Жавҳарий ҳозир бўлди.

— Хўш, қаҳрамон, яхши етиб келдиларми? — киноя аралаш савол ташлади у жонҳолатда Меҳмоналининг қўлидаги пул тўла халтани тортиб оларкан. — Шунча пулни қаерга опкетмоқчийдинг? Ахир, биздан бир оғиз сўрасанг бўларди-ку пул керак экан! Ё ҳалитдан бизни одам ўрнида кўрмай қўйдингми?

— Бу халифаликка даъво қиляпти, — деди Аваз совуқ иршайиб. — Мана, шу ергаям бизни ўзи бошлаб келди. Ниятини пайқаганимиздан кейин атайин қўйиб бердик. То сиз келгунингизча индамай туришга келишиб олдик.

— Жуда яхши қипсизлар индамай, — деди Жавҳарий Муҳаммад Саййидга юзланиб. — Кўрдингизми, отахон, шогирдингиз панд берди!?. Менинг сирларимни очиб ўлдиртирмоқчи бўлибди.

— Ниятинг нима ўзи? — дея тепасидаги Жавҳарийга тик боқди Меҳмонали. — Ўлдиришми? Ўлдир! Нега қараб турибсан? Ё духинг етмаяптими?

— Нима?..

Бу гапи Жавҳарийнинг нафсониятига тегиб кетгани маълум эди. У кутилмаганда Меҳмоналининг юз қисмига тиззалаб юборди. У чалқанча йиқилди. Шу заҳоти юз-кўзлари қонга бўялди.

— Сен менга ўргатяпсанми ҳали? Вей, салага, кимсан ўзинг? Кимсан-а?

— Одамман! — деди Меҳмонали сира тап тортмай. — Ҳали шошма, сен мурдахўр, қарға, халифликни қўлга киритволай, ўшанда гаплашамиз сенминан!

Бу гапини эшитган жангарилар баравар кулиб юборди. Аммо Жавҳарий кулгига жўр бўлмади. Тиз чўкди-да, Меҳмоналининг иягини сиқимлади.

— Йўғ, — деди у тишларини беўхшов ғижирлатиб. — Сен осон ўлим топмайсан. Қийналиб, жон аччиғида ўлдиришимни сўраб ёлворасан! Ҳар бир аъзоингни кесиб олганимда, нақ дўзах ўтида куясан. Қани, ким сени қутқариб қоларкин?!. Ҳеч ким. Ҳатто, худоям сендан юз ўгирган. Шуни биласанми, ғалча?

— Қўлингдан келганини қил, — деди Меҳмонали ва Жавҳарийнинг юзига туфлади.

Шубҳасиз, бу ҳақорати Жавҳарийни оёққа турғазди. Ўрнидан турибоқ, уёқ-буёққа аланглаб турди-да, ҳов нарида ётган қилични қўлига олди ва яна Меҳмоналининг тепасида пайдо бўлди.

— Ана энди бошлаймиз, — деди у жангариларга виқор билан бир-бир боқиб. — Ҳамманг гувоҳсан! Бу нонкўр командирнинг хонасидан катта пул ўғирлади. Ўғирликни худоям кечирмайди. Кейин пол остидаги душманларнинг мурдаларини чиқариб олибди. Шу билан мени шантаж қилмоқчи бўлибди. Хўш, бундай нонкўрлар қандай жазога лойиқ?

Жангарилар баравар қичқиришди:

— Ўлим!!! Ўлим!!! Ўғрига ўлим!!!

Ҳайқириқларга Аваз ҳам, Муҳаммад Саййид ҳам жўр бўлди.

Меҳмонали эса Авазга ер остидан алам аралаш боқарди-ю, афсус-надоматлар ўтида қовриларди. Қанчалар содда, лақмалигига лаънатлар ўқирди. Кўзига қараб туриб алдагани эсига тушгани сайин уни бўғизлаб ташлашга ҳозир эди. Бироқ бунинг имкони йўқ эди. Ортиқча ҳаракат содир этса, тамом, тепасида турган жангарилар ур-калтак қилиб ташлашади. Спортчилиги ҳам бу вазиятда иш бермаслигини биларди. Шунинг учун тақдирига тан берганча сукут сақлашдан нарига ўта олмади. Қанчалар оғир гуноҳларга йўл қўйган бўлмасин, барибир хаёлан бўлса-да, худога нола қила бошлади. Шафқат сўраб ёлворди. Бахтга қарши худо уни кўрмаётгандек туюларди. Ғойибдан на шафқат, на раҳмат-мағфиратлар бўй кўрсатарди…

 

***

 

— Ё Оллоҳ!!! — Жавҳарий қўлидаги қилични азот кўтарди-да, Меҳмоналининг ўнг оёғига урди.

— А-а-а-а-а!!!

Қиличнинг ўткир тиғи Меҳмоналининг оёғини чўрт узиб ўтганди. Лекин қон дарров тирқирамади. Бир марта пайдо бўлган кучли оғриқ уни бор овозда бақиришга мажбур этди. Кейин эса оғриқ тингандек бўлди. Фақат кўз олди қоронғилашиб, ўзини қуюқ туман орасида тургандек ҳис этди. Жавҳарий узоқ вақт тўхтаб қолмади. Иккинчи зарбани Меҳмоналининг чап оёғига йўллади. Бу зарбага чидаб туришнинг имкони йўқ эди. У наъра тортганча типирчилай бошлади. Оёқлари ҳам икки томонда қонига ботган кўйи худди ўзи каби типирчиларди.

Шу тобда…

Ғор тепасида самолётларнинг гуриллаши эшитилди. Бир неча ўн сония ичида кучли портлаш атрофни тутди. Ичкаридаги жангарилар ташқарига чиқишга-да улгурмади. Ҳаммаёқнинг тўс-тўполони чиқди. Иккинчи портлашдан кейин Меҳмоналининг устига қандайдир оловсифат нарса келиб тушди-ю, бир зумда тинди.

Теваракни ўлик сукунат қоплади…

Меҳмонали кўзларини очди-ю, ўзини кенг дарада кўрди. Дара турли кўринишда бўй кўрсатарди.

Бир томон ям-яшил дарахтзорлар, бир-бирига ҳуснини кўз-кўзлаётган гулзор, бошқа томонда эса қорамтир балчиқ зоҳир эди. Балчиқ нуқул билқ-билқ қилиб, ўзидан газсифат, ўта бадбўй ҳид таратарди.

Даҳшатлиси, балчиқнинг шундоқ тепасида Мўътабар муаллақ турар, аъзойи бадани қора лойга беланганди.

Меҳмонали ҳеч нарсага тушунмай, ўнг томонига кўз ташлади.

Гулзорларнинг бири ўртасида Барно жилмайганча унга қараб турарди…

Баттар ҳайрати ошиб, олдинга боқди.

Олдинда… Ҳов нарида олтинсифат тус олган ёрқин нур, нур орасида эса янги туғилган чақалоқлар қуршовида яна бир гўдак юқорида муаллақ турганча қиқир-қиқир кулиб, гўё Меҳмоналини масхараларди.

Дарров таниди.

Бу чақалоқни қачонлардир унинг ўзи Соли ота қистови билан ерга кўмаганди.

У Мўътабарнинг ўйнашдан бўлган боласи.

Аммо… Нега у ерда турибди? Нимага онасининг ёнида эмас? Ҳа-а, демак, худонинг хоҳиши шундай бўлган. Худо чақалоқни ҳурлар орасига қўшилишини ихтиёр этган. Унинг гуноҳи йўқ-да. Шунинг учун гўдакни балчиққа раво кўрмаган…

Ўзи-чи? Нега ё у ёқли, ё бу ёқли эмас? Қаерга боради энди? Қай томонга юрсин?..

Барно!.. Биринчи муҳаббати! Арзимас уй туфайли муҳаббатини оёқости қилган нодон қиз!..

Ҳа, унинг ёнига боради. Афтидан Меҳмоналига худонинг ўзи ҳам танлаш имконини бермоқда. Барнонинг ёнига борса, балчиққа ботмайди…

Аммо…

Нима учун Барно бу ерларда турибди? У ҳам ўлганмиди? Нимага? Қачон?..

Саволлар кўп, фақат уларга жавобнинг ўзи йўқ эди…

Меҳмонали жонҳолатда гулзор томон талпинди.

Лекин шу заҳоти қаршисида жуда баланд, тиканакларга бурканган девор пайдо бўлди. Девор нафақат унинг йўлини тўсиб қолди, балки гулзорни томоша қилишдан-да маҳрум этди.

— Сен чапга юр! — ғойибдан номаълум овоз келди шу тобда. — Сен ботқоқлик қаърида яшашга маҳкумсан! Агар шошилмасанг, бундан ҳам айрилиб, ер гирдобига кирасан. Ажриқ томирлари билан ўралган бу метиндек ер бор бўйинг билан қисиб, ўзингни асфаласофин домига ғарқ этади. Шошил!.. Шошил!!!

На илож? Меҳмонали ўлганини, энди ўзга дунё қонунларига итоат этишга мажбур эканини илк бор идрок этди ва истар-истамас балчиқ томонга қараб юрди.

У яқинлашгани ҳамоно Мўътабар муаллақ туришни бас қилиб, балчиқ устига оёқ қўйди-да, дарров қулочини керди. Зум ўтмай, Меҳмонали кўксининг аллақаеридан отилиб чиққан фарёдга қул бўлганча аччиқ-аччиқ йиғлаб фоҳишасининг, хиёнаткор, иккиюзламачи, юзсиз, номуссиз, ҳаёсиз, диёнатсиз завжасининг бағрига кирди.

Бағирлар бирлашди дегунча иккови ҳам аста-секинлик билан ботқоқлик қаърига равона бўлди.

Улардан кейин билқ-билқ этган ёқимсиз товушларгина қолди.

Ҳа, Меҳмонали боқий дунёда ҳам гуноҳлари ажрини то қиёматга қадар худди шу ботқоқлик қаърида тўлашга, азобланишга, безовталик, хўрлик, тубанлик тубида қолишга маҳкум этилганди.

(Тамом)

Олимжон ҲАЙИТ

 






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин рассказал о новых трамвайных линиях в Москве


Спорт в России и мире
Москва

Росгвардейцы обеспечили безопасность футбольного матча в Москве


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Ролан Гаррос

Главный русский теннисист заставил Париж аплодировать ему стоя. Что удалось Осьминогу Медведеву?


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

В Рослесхозе заявили, что площадь пожаров в РФ превысила 650 тыс. га





Путин в России и мире
Москва

Российские ракеты средней дальности могут появиться под боком восточноазиатских сателлитов США


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

«Генерал КГБ»: Лукашенко на закрытом совещании объявил, что скоро вступит в войну




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Зеленский признал, что у солдат ВСУ едет крыша, и попросил "психиатрического подкрепления"


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Linkin Park

Скандальный Паша Техник и Linkin Park с оркестром. Топ дешевых и самых дорогих мероприятий, которые пройдут в июле в Нижнем



Москва

Тренер "Зенита" Оливейра заявил, что будет болеть на Евро-2024 за красивую игру

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net