ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 21 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ҲОДИСАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..
1716 йил. — Петр I нинг ўғли Алексей Австриядан сиёсий бошпана сўради.
1731 йил. — Анна Ионновна бошқаруви даврида Вазирлар маҳкамаси таъсис этилган. Ва Сенатдан юқори даражага кўтарилган.
1783 йил. — Ака-ука Монгольфьелар инсоният тарихида илк бор ҳаво шарида парвоз қилди. Улар 25 дақиқада 915 метр юқорига кўтарила олишди.
1789 йил. — Шимолий Каролина Американинг 12- штатига айланди. Шимолий Каролина ҳануз ширин картошка, тамаки етиштириш, ғишт ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. Айнан шу штатда илк бор «Pepsi» ичимлиги ўйлаб топилган.
1877 йил. — Томас Эдисон фонограф ихтиро қилиб, уч ой ичида давлат патентини қўлга киритган.
1894 йил. — Японлар Порт-Артурни эгаллаб олди.
1913 йил. — Москвадаги Театр майдонида «Электротеатр» очилди.
1965 йил. — Москвада Болалар мусиқий театри очилди.
1969 йил. — Америка Японияга Окинава оролини қайтариш ва у ердан барча ядровий қуролларни олиб чиқишга тайёрлигини баён қилди.
1990 йил. — Лондондаги Кристи кимошди савдосида Страдивари скрипкаси 947 минг 500 фунт-стерлингга сотилди.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади