Тожикистонда шу йил август ойида бедарак йўқолган россиялик аёлнинг қолдиқлари топилди…
Тожикистон шарқидаги овчилар хўжалиги етакчиси яқинда 61 ёшли россиялик сайёҳ аёл Ирина Третьяковага тегишли мурда қолдиқларини топиб олди. Айтишларича, аёл Хингоб дарёси кўпригидан ўтиб кетаётганда, сувга қулаб тушган ва ўша-ўша бедарак йўқолган. Эркак айтдики, жасад қолдиқларини кўприкдан 2 километр узоқликда топиб олибди. Яна ўша ерда аёлга тегишли рюкзак, ичида эса паспорт, банк карточкаси ва пуллар бўлган.
Яқин вақтлар ичида жасад қолдиқлари махсус экспертизадан ўтказилади.