Тасманиядаги пляжда одамнинг мияси шаклидаги фанга номаълум жонзот яшаши кузатилди…
Австралия соҳилларида жойлашган пляжга чўмилиш учун келган бир аёл ғалати мавжудот ётганини кўриб қолди. Мавжудот юз фоиз одам миясини эслатарди. Унинг на кўз, на оёқлари бор. Суви саёз жойга тўлқин итқитганича ётарди. Аёл ҳайрати ортиб унга қўл теккизиб кўрди. Теккизгани ҳамоно, ўша қўли увишиб қолди. Ёнидаги опаси келиб мавжудотни оёғи билан туртиб кўрди. Шу заҳоти унинг ўша оёғи увишди. Кейинчалик Саймон Гроув исмли зоолог масалага ойдинлик киритди. Бу жонзот Австралия соҳилларида жуда кам учрайди. Уни қачонлардир одамлар шу ерларга келтиришган. Ажабланарлиси, мавжудот ҳали фан аҳли томонидан умуман ўрганилмаган экан.
Астағфирилло!!!