Адлия вазирлиги ютуқли “Ҳуқуқ билимдонлари” танловини эълон қилди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқ билимдонлари” танловини эълон қилди. Танлов 1 ноябрь куни бошланиб, 3 босқичда бўлиб ўтади. Ғолиблар Янги йил байрами арафасида эълон қилинади. Ғолиблар: 1-ўрин – SPARK автомашинаси; 2-ўрин – Малайзияга 2 кишилик йўлланма; 3-ўрин – iPhone 11 PRO билан тақдирланадилар. 1-босқич ғолибига ҳам алоҳида қимматбаҳо совға берилади. Эслатма: олий юридик маълумотлилар, шунингдек адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг танловда иштирок этиши тақиқланади. P.S. Совғалар учун харажатлар ҳамкорлар томонидан қопланади. 1-босқич шартлари "Ҳуқуқий ахборот" каналида келтирилган.