Зангиотада 20 ёшли дўкон ишчисини пичоқлаб ўлдиришди…
Шу йилнинг 25 октябрида Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган «Чиннибозор»да аравакашлар ва дўконлардан бирида ишловчи 20 ёшли Исмоил ўртасида йўл талашиш туфайли муштлашув юзага келди. Аравакашлар Исмоилни шафқатсизларча калтаклаб, охир-оқибат пичоқлаб қўйишди. Исмоил олинган жароҳатлар оқибатида вафот этди.
Ҳозирда уч нафар аравакаш қўлга олинган. Кейинроқ уларнинг бирини қўйиб юборишди.
Айтишларича, фожиа юз берган жойга «Тез ёрдам» машинаси ҳам кечикиб келган. Йўлда машиналар тирбандлиги юзага келган дейишди.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёни давом этмоқда.