Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Октябрь
2019

КИЛЛЕР… (8-қисм. Биринчи фасл)

0

 

 

* * *

 

Таниш ертўла ичкарисида ҳушига келган Вадим кўрдики, қўлларини икки тарафга ёйиб арқон билан бойлаб ташлашибди. Қимирлашнинг, арқондан қутулишнинг сира имкони йўқ…

У секин кўзларини очиб атрофни кузатди. Эшик оғзида икки қўриқчи сақич чайнаганча қўлларидаги чарм таёқларни ўйнатиб ўтиришибди. Бошқа ҳеч ким кўринмади…

— «Рухсорага нима бўлдийкин? — кўнглидан ўтказди Вадим қайтадан кўзларини юмаркан. — Ишқилиб, уни ўлдириб қўйишмаган бўлсин!.. Йў-ўқ, ўлдириб кўришсин-чи!.. Уруғини қуритаман! Мана шу ердан эсон-омнон чиқиб олсам бас!..

Бир маҳал қўриқчилар сапчиб ўринларидан туришди. Улардан бири чўнтагидан телефон чиқариб кимгадир қўнғироқ қилди. Вадим ҳаммасини эшитиб турарди-ю, миясининг ғувиллашидан у нималар деяётганини, ким билан гаплашаётганини ҳадеганда англаб ололмасди…

Орадан бир-икки дақиқа вақт ўтиб ичкарига ёнида тўрт нафар йигит билан Самад ака кириб келди. Улар орасида Толиб ҳам бор эди. Биттасига ишора қилганди, у бурчакдаги челакда турган совуқ сувни олиб Вадимнинг устига сепди. Ана шундан кейингина мия ғувиллаши пасайиб ўзини ўнглагандек бўлди.

— Хўш, йигит, қандай бўларкан? — яқин келиб сўрай бошлади Самад ака. — Шунақа!.. Бизнинг ишда жуда зийрак ва эҳтиёткор бўлиш лозим. Сен эса, қанча таълим-тарбия бермай, барибир одам бўлмадинг!.. Қонингда йўқ-да!.. Қаёқдаги пиёниста дайдилардан туғилгансан!..

— Рухсорани кўришим керак! — хириллади Вадим.

— Кўриб нима қиласан? Уни ўлдириб юбордик!.. Энди навбат сеники…

— Нима?.. Ҳаққинг йўқ ўлдиришга!.. Маразлар!..

— Мана шуни айтишади-да, эшак семирса эгасини тепади деб! — киноя аралаш кулиб қўйди Самад ака. — Сен итни гўдаклигингдан едирдим, ичирдим. Иш ўргатдим. Оқибатда мени сенсираб, ҳақорат қилишга ўтдинг. Жонимга қасд қилишга тайёрлигингни-ку, гапирмай қўя қолай!.. Ҳа энди ёшлигингга, ғўрлигингга бординг… Вей, Рухсорани ҳали-вери ўлдирганимизча йўқ… Ўлдирмоқчи ҳам эмасмиз. Биласанми нима учун?

Вадим Самад акага совуқ назар ташлади.

— Майли, билмасанг керак ҳойнаҳой… Аслида сени шу қалтис йўлларга бошлаган ўша эди. Чунки биз унга шундай топшириқ бергандик…

— Бўлиши мумкинмас!.. Рухсора унақа қизмас!.. — овозининг борича тўсатдан бақириб юборди Вадим.

— Яхши, — Самад ака босиқлик билан қўриқчилардан бирига буюрди. — бор, опкир уни!..

Рухсора ичкарига олиб кирилди. Вадим унга еб қўйгудек тикилар, ҳозир-ҳозир Самад аканинг гапларини рад қилади деган ниятда қулоғини динг қилиб турарди.

— Сен манавиминан ёлғиз қолиб бир гаплашиб олгин! — деди Самад ака. — Ҳаммасини айт! Токи ўзининг кимлигини ниҳоят тушуниб етсин!..

Ертўладан қўриқчилар ҳам чиқиб кетишди. Вадим ҳансирар, ҳамон қиздан садо чиқишини кутарди.

— Кечиринг, Вадим! — аста шивирлаб Вадимнинг кўзларига тик боқди Рухсора. — Мен… Аслида… Йўқ, сиз ёмон хаёлга борманг!.. Сизни танимасимдан олдин ҳақиқатан Самад акаминан Шўртумшуқларнинг буйруғи бўйича иш тутардим… Нима қилай? Аёлман!.. Шу тўдаларга илакишиб қолганман. Минг чиранганимминан барибир чиқиб кетолмасдим… Ишонинг, ҳозир буткул бошқачаман!.. Сизни севаман, Вадим!.. Қилмишларимдан афсусдаман!.. Кечиринг мени!..

— Қанжиқ!.. — алам билан пичирлади Вадим. — Қанжиқ!.. Манжалақи!..

— Майли, нима деб ҳақорат қилсангиз ҳаққингиз бор… Фақат… Ишонинг!.. Ҳалиям кеч эмас. Сизнинг бадном бўлишингизни сираям истамайман!..

— Бадном қилиб бўлгансан аллақачон!.. Энди… Йўқол кўзимдан!.. Сендан ҳазар қиламан, йўқол!..

— Наҳотки, юрагингиз шунчалик тош бўлса? — кўзларига ёш олди Рухсора. — Наҳотки, раҳмингиз келмаса менга?.. ишонинг деяпман-ку, биз албатта буларнинг қўлидан қутулиб чиқамиз. Мана кўрасиз!..

— Агар сен билан чиқадиган бўлсам, шу ерда ўлиб кетаман!.. Анавилар ўлдирмаган тақдирдаям ўзимни ўзим ўлдираман!.. Бор, менинг нафратимни баттар қўзғатма!.. Агар бойлоғлик бўлмаганимда ўзим билардим сени нима қилишни!.. Бор, сени бугундан бошлаб танимайман. Билишниям истамайман…

— Вадим…

— Бор, дедим!..

Рухсора кўз ёшларини енгига арта-арта ташқарига чиқиб кетди. Вадим эса, бошини эгганча бир нуқтага термулиб қолди. Ўпкаси тўлиб-тўлиб келди-ю,, ўзини зўрға йиғидан тия олди…

 

* * *

 

— Хўш, ота ўғил, — остонада яна Самад ака пайдо бўлиб қўлларини бўшатмоқчи бўлиб уёқдан-буёққа ўзини ташлаётган Вадимнинг иягидан тутди. — гаплашиб олдингми?.. Гапларим тўғримикан, ё…

Вадим индамади. Аксинча қўлларини мушт қилиб Самад аканинг кўзларига алам билан боқди.

— Бирор нима демоқчимисан? — давом этди Самад ака. — Гапиравер!..

— Ўлдирадиган бўлсангиз, тезроқ ўлдиринг!.. Чўзиб нима қиласиз?..

Самад ака кулиб юборди. Кулгига остонада турган қўриқчи йигитлар ҳам жўр бўлишди.

— Ўлдирайми? — деди Самад ака ҳамон кулгидан ўзини тиёлмай. — Бу иш қийин эмас… Аммо мен сени ўлдирмайман. Биласанми нима учун?.. Ҳа-а, индамайсан!.. Сен кўрнамаксан. Шунинг учун ҳам индамаяпсан… Сени қўйиб юбораман.

Вадим бу сўзни эшитиб кескин бошини кўтарди.

— Қўрқма, Шўртумшуқ ҳам сенга тегмайди. Сени қўйиб юборамиз. Фақат бир шарт билан. Тошкентда қорангни кўрсатмайсан. Мабодо йигитларимнинг кўзига кўриниб қолсанг, билиб қўй, итдай хор бўлиб ўласан. Уқдингми?.. Қани, қўлларини еч!..

Йигитлардан бири тез юриб келиб Вадимнинг қўлларини бўшатди. У увишиб қолган билакларини силай-силай ерда ётган костюмини кўтариб олди-да, эгнига илди. Билагига винтовка солинган сумкани осди.

— Бор, кетавер! — стол четига суянган кўйи эшикка ишора қилди Самад ака. — Сен озодсан! Тўрт томонинг қибла!..

Вадим аввалига бироз иккиланиб турди. Қарасаки, Самад ака ўрнидан қўзғалиб ҳам қўймаяпти…

Эҳтиёткорлик билан эшикка яқин борди-да, яна орқасига қаради. Ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Шундан сўнг шахдам қадамлар билан ташқарига чиқиб кетди…

 

* * *

 

Катта шаҳар. Кўчада ким кўп, милиционер кўп. Мабодо тўхтатиб сумкасини текшириб қолса, сўраб ўтирмай панжара ортига тиқиб қўяди. Шуларни ўйлаб Вадим тезроқ одам кўзидан панароқ жойларга етиб олиш илинжида эди…

Шаҳарнинг тор кўчаларидан юриб ўтиб Қорақамишга кириб қолгач, тўхтаб чўнтакларини пайпаслади. Ҳа, хайрият, долларларига тегишмабди…

Эснаб осмонга қаради. Кун ботай деб қолибди…

— Қанжиқ! — чирт этиб тупуриб сўкинди ўзича Вадим. — Аҳмоқ бўлмасам, шу қанжиққа илакишиб қолармидим!?. Ҳали шошмай тур, ўзимни сал ўнглаб олай!.. Ҳаммангни қуритаман! Қуритмагунча тинчимайман!.. Биринчи бўлиб сен манжалақини ўлдираман…

Хўш, энди қаерга боради? Қурол билан кўчада юриш барибир хавфли… Ҳа, Қўқондаги Самин тижоратчиникига борса-чи? Бир пайтлар ўшанинг буюртмаси билан иккита душманини тинчитиб берганди… Хўш, қабул қилармикан? Анави Самад қўнғироқ қилиб қўймаган бўлса-ку!..

Шу пайт таниш «Мерседес» кўрингандай бўлиб, Вадим ўзини дарахт панасига олди…

— «Итфеъллар, яна нимага орқамдан келишаяпти?.. Ў яна янги ўйин ўйлаб топишдими?..»

Ҳушини йиғиштириб улгурмай машина рўпарасига келиб тўхтади. Не кўз билан кўрсинки, рулда Рухсора ўтирарди. Вадим уни кўриб юзини тескари бурди.

— Вадим, нега менга терс ўгириласиз? — Рухсора машинадан тушиб Вадимга яқин келди. — Айтдим-ку, айбдорман. Лекин сизни севаман… Наҳотки, кечира олмасангиз мени?..

— Худо кечиради, мен кечирмайман! — деди Вадим совуққонлик билан. — Нимага орқамдан соядай эргашиб юрибсан? Йўлингдан қолма! Менга халал берма!.. Энди биз бошқа-бошқа одамлармиз…

— Йўқ, сизни ёлғиз ташлаб кетолмайман!.. Агар шундай қилсам, сиз нобуд бўласиз.

— Бекорларни айтибсан! Мен нобуд бўладиганлар хилидан эмасман. Йўлимни топиб оламан сенсиз ҳам!..

— Биламан, йўлингизни топиб олаверасиз!.. Ахир, сиз машҳур киллерсиз!.. Лекин…

— Нима лекин?

— Анавилар…

— Уларни тилга олма! Сенам ўшаларнинг бирисан!..

— Ҳечам-да, менга энди сиздан бошқаси керакмас!..

— Вей, нимага мени калламни қотирасан-а?.. Майли, ҳозир нега келдинг? Ким жўнатди сени орқамдан?

— Ўзим келдим. Қочиб келдим. Нимага ишонмайсиз?..

— Қўй, бошимни қотирма!.. Яхшиси, бориб ўшаларнинг хизматини қилавер! Биз сенминан бир-биримизга тўғри келмаймиз!..

— Кетмасам-чи?..

Вадим кутилмаганда сумкасидан винтовкани чиқариб қўлига олди ва Рухсорага тўғрилади.

— Кетмасанг, шу ернинг ўзида йўқ қиламан!..

— Шунақами?.. — Рухсора титраб Вадимга янада яқин борди. — Қани, отинг!.. Бу кунимдан ўлиб кетганим яхши… Отинг!.. Сиз отмаганингизминан барибир бир кун келиб анавилар йўқ қилиб юборишади. Отинг деяпман! Нега қараб турибсиз?..

Вадим беихтиёр винтовкани пастга тушириб дарахт панасига ўтириб олди. Шу тобда юраги увишиб, боши ғувиллаётгандек сезди ўзини…

Нима қилсин?.. Бу қиздан қандай қутулсин? Бузуқилигини била туриб нега кўнгил уза олмаяпти ундан?.. Нима учун отиб ташлай олмади?.. Сотганини, ноғорасига ўйнатганини ҳали унутгани йўқ-ку!.. Нимага отмади? Нимага раҳми келди?.. Нимасига раҳми келди?..

У аста бошини кўтариб Рухсорага боқди. Қиз ўксиниб-ўксиниб йиғлар, йиғиси ҳақиқатан аччиқ, мунгли овози жуда аянчи эди…

Вадим қандай ўрнидан туриб унинг ёнига борганини сезмай қолди. Аста қизнинг елкасидан қучиб майин сочларига юзини босди.

— Кечир!.. Мен… Қўполлик қилдим, кечир!.. Сенга ишонаман. Ишонаман… Фақат йиғлама!.. Ўзинг ақлли қизсан-ку, йиғлама!.. Бўпти, биз бирга кетамиз!..

— Ростданми? — беихтиёр бошини кўтариб Вадимнинг кўзларига умидвор термулди Рухсора. — Ростдан мениям олиб кетасизми?

— Ҳа, сендан қутулиб бўларканми? — кулди Вадим. — Вей, менинг нимамга учасан-а? Ўрис бўлсам. Устига устак қувғинга учраган бир бечораман… Рухсора, сенга жуда қийин бўлади мен билан!

— Майли, қийин бўлса ўлиб кетсин! — деди Рухсора ҳам кўз ёшларини арта-арта. — Шунча хўрликларни кўрдим. Кимларнинг ноғорасига ўйнамадим…

— Биз ҳозир Қўқонга боришим керак.

— Уёқларда нима қиламиз?

— Бир танишим бор. Агар анави Самад қўнғироқ қилиб айнитиб қўймаса, балки ўша одам қабул қилар…

— У одам яқин танишми сизга?

— Ҳа, бир пайтлар Самад орқали менга бир нечта буюртмалар берган. Қойиллатиб бажарганман… Унутмагандир, ахир!..

— Ажабмас.

— Хўш, кетдикми?.. Тўхта, машинани ташлаб кетишимиз лозим.

— Нега? — ҳайрон бўлиб сўради Рухсора.

— Сеникимас-ку!.. Шунинг дастидан ҳам балога гирифтор бўлиб кетмайлик дейман-да!

— Хавотир олманг!.. Бу машинани Самад совға қилди.

— Йўғ-э!..

— Ҳа, у менга ҳам бутунлай рухсат берди. Сизга раҳми келганмиш…

— Шунақа дегин? — лабларини асабий тишлади Вадим. — Бўлса бордир… нима бўлгандаям, мен аҳмоқлик қилиб қўйдим. Бундай йўл тутмаслигим керак эди…

— Майли, бўлар иш бўлди. Оёққа туриб олсангиз келиб рози қиларсиз…

— Албатта рози қиламан. — кафтларини бир-бирига ишқалаб машинага ўтирди Вадим. — Бўлмаса нонкўрлик бўлади…

 

* * *

 

Машина қоронғи кечада Қўйлиққа томон кетиб борарди. Рухсора орқа ўриндиқда ўтирганча ўзича қайсидир қўшиқни хиргойи қилар, Вадим унга жавобан гоҳи-гоҳида кулиб қўярди…

Катта ахлатхонанинг рўпарасига етай деб қолишганди. Тўсатдан йўлга бир болакай чиқиб келиб икки қўлини силкита бошлади. Вадим аввалига ҳайрон бўлди. Чироқ ёруғида боланинг кир-чир кийимлари аниқ кўриниб турарди. Негадир тормоз бериб машинани тўхтатди.

— Нега тўхтадик? — ҳайрон бўлиб икки қўли билан Вадим ўтирган ўриндиқ четини қучди Рухсора.

— Ҳозир…

Вадим секин ташқарига чиқиб болакайга яқин борди.

— Амаки, мениям опкетинглар!.. — ҳали етиб келиб улгурмай, Вадимга ялина бошлади у. — Опкетинглар!..

— Кечаси бу ерларда нима қилиб юрибсан?

Болакай жавоб ўрнига бошини эгди.

— Нега индамайсан? Ота-онанг борми?

У «йўқ» дегандек бошини чайқади.

— Ҳа-а… Ўзбекмисан?..

— Ҳа.

— Ўшинг нечада?

— Ўн иккида.

— Борадиган еринг, қариндош-уруғинг ҳам йўқми?

— Йўқ.

— Шу пайтгача қаерда яшаб юрдинг бўлмаса?

— Мана шу ерда, амаки.

— Ахлатхонада-я?

— Ҳа.

— Оббо сен-ей!.. — Вадимнинг кўз ўнгида болалик чоғлари гавдаланди… Эҳ, бир пайтлар ўзи ҳам худди шу болага ўхшаб ахлат титиб юрарди!.. Тиланчилик қиларди… Нега дунё шафқатсиз-а?.. Нега ҳаммага баравар насиба улашмайди?..

— Отинг нима? — сўради Вадим боланинг елкасидан оҳиста қучиб.

— Вали.

— Менга қара, Валижон, қўлингдан нима иш келади? Масалан… Рогаткадан отишни биласанми?

— Ҳа, биламан, — бирдан жонланиб қўйнидан рогатка чиқарди Вали. — Мана, овқат тополмай қолганимда, мана шу рогаткамминан чумчуқларни уриб тушираман…

— Зўр мўлжалчимисан?

— Нима десамийкин?.. — Вали кулимсираб бошини эгди…

— Бўпти, буни кейин текшириб кўрамиз. Ҳозир машинага ўтир!.. Билиб қўй, энди биз билан яшайсан… Нима есак шуни ейсан. Ўғирлик-пўғирлик қилмайсан… Уқдингми?

— Уқдим, амаки!

Вали машинага чиқиб ўтиргач, Рухсора ҳайрон бўлиб Вадимни ўзига қаратди.

— Нега бу болани чиқариб олдингиз?

— Буними? — кулди Вадим. — Буям менга ўхшаган мўлжалчи экан. Худо хоҳласа, келажакда зўр киллер бўлади…

 

* * *

 

Қўқон. Шаҳарнинг Навоий даҳасидаги кўзга кўринган ҳовли. Тун. Бадриддин баққол деб ном чиқарган эллик ёшлар чамасидаги, захил юз, калбош эркак ёнига югурдакларидан бири Мавлон ғилайни чақириб олди.

— Менга қара, — деди у ғилайнинг елкасидан ушлаб диванга ўтқазаркан. — Тошкандан анави ўрис каллакесар келаётганмиш.

— Қайси каллакесар, ака? — ҳеч нарсага тушунмай Бадриддинга тикилди ғилай.

— Намунча гўл бўлмасанг-а?.. Самаднинг асрандиси бор эди-ку!.. Ўша…

— Ие, анави сотқин-а?

— Худди ўзи. Ҳозир Самад менга қўнғироқ қилди… Хўш, қандай кутиб оламиз уни?

— Билмадим… — елка қисди ғилай. — Сиз қандай десангиз, шу-да!..

— Унда яхшилаб қулоқ сол. Менимча, ҳали-замон етиб келиб қолади. Шаҳарга кираверишга йигитлардан бир-иккитасини қўй. Етиб келиши билан шаҳарга киритмай туришсин. Самад ҳам келаркан. Ўша келгандан кейингина ҳал қиламиз…

— Тўғри фикрлабсиз, ака, — совуқ тиржайди ғилай. — унақанги сотқинларга ишониб бўларканми… Отасидай одамни сотган хунаса, бир кун келиб ҳаммамизни чавақлаб кетишданам тоймайди…

— Бўпти, айтганимдек қил!..

Ғилай қўл қовуштирганча чиқиб кетди. Бадриддин эса, шоша-пиша Самад аканинг қўл телефонига қўнғироқ қила бошлади…

(давоми бор)

Олимжон ҲАЙИТ






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин объявил о запуске масштабного фестиваля "Лето в Москве. Все на улицу!"


Спорт в России и мире
Москва

В полуфинале конкурса «Это у нас семейное» в ЦФО победили 74 семьи


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
ATP

Сумасшедший матч «Реала», Медведев опустился в рейтинге ATP. Главное к утру


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Эксперт Президентской академии в Санкт-Петербурге о достижениях национальных целей по экологии





Путин в России и мире
Москва

«СВЯТОЙ ЛЕНИН» помогает В.В. Путину улучшить либо отменить налоги в обществе.


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Президент Камеруна получил послание от Президента Лукашенко




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Зеленский заявил, что обеспокоен заявлениями республиканцев в США


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Булат Окуджава

В Иллюзионе пройдет ретроспектива «Персона: Булат Окуджава»



Москва

Красноярцы раскритиковали подработку в магазинах и рассказали, где заработать

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net




RSS Telegram
Copyright © 29ru.net