Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Октябрь
2019

МЕНИНГ МАЪЮСГИНА БОЛАЛИГИМ… (4-қисм)

0

 

 

«МЕНИ КИМ ДУНЁГА КЕЛТИРГАН?»

 

Бутун бошли болалигим ўтган Хонбува қишлоғини тез-тез ёдга оламан. Гарчи бу хотиралар қалбимнинг аллақаерларини ўйиб-ўйиб олса-да, барибир хотиралардан воз кечолмайман…

Бобом Тешабой Исажон ўғли, момом Баҳриниса аяларнинг нуроний чеҳралари, юзларидан ёғилиб турган нур, менгинани навбатма-навбат бағирларига босиб талтайтиришлари, ҳадеганда бир қўлимга сўлқилдоқ нон, иккинчи қўлимга оқ қанднинг саттанг-а катталарини тутқазиб қўйишлари, мактабдан келсам, уч ё тўртта косага турли таомларни сузиб олдимга қўйишлари, мен нодон бўлсам, талтайгандан талтайиб, қайсарларча ўша таомларга ҳам бурнимни жийирганларимни энтикиб-энтикиб эслайман. Ҳар эслаганимда вужудимда бетиним титроқлар туя бошлайман. Сесканиб-сесканиб, куйиб-куйиб эслайман уларни… Оламдан ўтганларига жуда кўп йиллар бўлди. Лекин хотиралар қаримас экан. Улар қалбга қандай ёшда, қай маҳалда жо бўлса абадий ўша ҳолича қоларкан. Бобом, момом ҳали ҳануз тушларимда меҳмон. Ҳануз оппоқ либосли нуронийлар билан биргаликда мени ўртага олиб узундан-узун дуолар қилишади. Алқашади, кўнглимни кўтаришади, сўнгсиздан сўнгсиз дуои жонимда бўлишади. Шундай лаҳзаларда ўйга толаман. Ахир…

«Мени кимлар дунёга келтирган ўзи?..»

Худди шу савол бағримни кемира бошлайди. Ёдимда, онам раҳматли Чўлпоной опа, дадам раҳматли Одилжон ака эди. Фақат улар уч яшарлигимда ажрашиб кетишганди. Суд мени онамнинг қарамоғига, биттагина синглимни дадамнинг ихтиёрига берган экан. Онам қишлоққа қайтгач, мени бобом ва момомга топшириб ўзи бошқа турмуш қилиб кетган…

Буларнинг барчасини яхши эслайман.

Лекин мени барибир ўша савол ўйлантираверади. Умрим бино бўлиб ота меҳри, она меҳри деган тушунчаларни идрок эта олмай, мағзини чақа олмай яшадим ва яшамоқдаман. Онам ҳам, дадам ҳам аллақачон оламдан ўтиб кетишган. Аммо бирор марта бўлсин тушимга киришмайди. Ҳеч бўлмаса, кўнгил учун тушимга кириб ҳол сўрашмайди. Фақат бобом, момомгина тушларимни жаннатларга айлантиришади. Ёруғ дунёда яшашим учун мени доимо олдинга талпинтириб туришади. Хаста юрагимнинг бир четига умид учқунини сочишади. Мен ҳар гал ўша учқунлар қуршовида олдинга интиламан, кўксимда меҳр, шафқатни туяман. Мунглидан мунгли нигоҳларимга ҳам ўша учқунлар олов янглиғ сингиб, оламга боқишларим теранлашганини ҳис эта бошлайман…

Ана шунда осмон-у фалакдан ваҳий келгандек, қулоқларим остида жуда ҳам ёқимли нолага ўхшаш садо жаранглай бошлайди.

— Туққан эмас, боққан, меҳрини берган, умрини бахшида этган, бор-у йўғини тикканларгина ота ва она бўла олади, — дейди ўша садо яна бобом, момомнинг товушида. — Сен бу қисматдан тегишли хулосалар қил. Ҳеч қачон фарзандларингдан меҳр-у шафқатни, эътибор-у хуш муомалангни дариғ тутма!..

Ҳа, шу садогина мени бугун ҳам тик оёқда тутиб туради. Бобожон-у моможонимнинг ғойибона насиҳатларини ҳам ҳақиқатга йўйишдан тийилмайман. Тийилишни истамайман ҳам! Ҳар сафар худди шу насиҳатларга амал қилган кўйи фарзандларимга меҳримни борича улаша бошлайман. Худодан қур-қур қора кўзларимнинг тушига киритиб туришимни ёлвориб сўрайвераман. Оллоҳимдан раҳматли бобомга, жаннати момомга кўпдан-кўп раҳматлар тилайман! Уларни тушларимга кириб туришдан маҳрум этмаслигини сўраб ялинаман, ёлвораман, ўтиниб-ўтиниб сўрайман… Сўрайвераман… Сўрайвераман!.

 

АЙРИЛИҚ

 

Ақлли одамлар ҳадеганда ўтмишга қайтавериш яхши эмаслигини қулоғимга қуйишса-да, барибир хаёлан олис ўтмиш сари талпинавераман. Ўтмишим гўё учқур, сераланга оловга айланиб, мени таъқиб этаверади. Мен бўлсам, бу тилсиз ёвдан қочиш баҳонасида жонажон ва азиз, мукаррам қишлоғим кўчаси бўйлаб ҳаллослаганча чопавераман. Чопганим сайин ичкарилаб боравераман…

Айтишадики, худонинг бандалари пешонасидаги ёзуқни кўради. Пешонасига не битилган бўлса, ўша битиклардан четлашга қурби етмаскан.

Хўш, менинг пешонамга не битиклар битилган?..

Бу саволни кўп бора қоронғи ва зулматга қоришиқ кечаларда гоҳ хаёлан, гоҳ тилимга кўчириб барала сўрадим. Олис-олис осмонлардан-да нарироқ ёқларга хаёлан фарёдлар қилиб ёлвордим, зорландим. Пешонамда қандай битиклар зоҳирлигидан огоҳ этишларини сўрадим…

Ваҳий келди. Акс-садо худди қулоқларим остида жаранглагандек бўлди.

Мен бу ваҳий, акс-садодан пешонамдаги битикларни англагандек бўлдим.

Пешонамнинг бир чети шўрлик, иккинчи чети хўрлик, ўртаси эса жажжигина бўшлиқдан иборат экан.

— Сен бўшлиққа умринг поёнидагина етасан, — дейишди акс-садо олиб келганлар. — Қолган умрингни эса гоҳ чап, гоҳ ўнгдаги битиклар гирдобида ўтказасан…

Ҳа, улар ҳақ. Ваҳий ҳақ. Осмон-у фалак ҳақ. Пешонамнинг чапига ҳам, ўнгига ҳам кўп бор тушганман ва тушмоқдаман.

Илк бор шўрлик таъмини уч яшар эканимда тотиб кўрганман. Ўшанда онам ва отам иблис етагида қолишган экан. Ҳе йўқ, бе йўқ ажрашадиган бўлишибди. Отам тўполон кўтарибди, онам жаврабди. Отам тинчлана олмабди. Онам тинмабди. Интиҳосида суд ҳали бир ёшга тўлиб-тўлмаган синглимни отамга, мени онамга ажрим қилиб берибди…

Эс-эс биламан. Онам мени олиб моможоним, бобожонимнинг ҳузурига келганди. Кунларнинг бирида уйимиз олдига каттакон юк машинаси келиб тўхтади. Машина тўла одам онамни ўртага олишди-ю, жўнаб қолишди. Мен бўлсам, машинанинг, онамнинг ортидан қон йиғлаганча қолавердим…

Кейинчалик моможоним гапириб берган.

Онамни ўгай отам уйига олиб кетган экан.

Мен ўгай ота нелигини тушунмасдим.

Бош силкиб қўя қолибман.

 

МОМОЖОНИМНИНГ МАЗАЛИ ҚАЙМОҚЛАРИ

 

Момом ҳам, бобом ҳам мени жондан ортиқ кўришарди. Сал инжиқлансам, бобом ўзининг ка-аттакон эшагига миндираркан-у, далаларни, қишлоқ кўчаларини сайр қилдириб келаркан.

Эрталаблари эса момом олахон сигиримизнинг сутини сепараторга қуярдида, айлантирадиган тутқичини айлантираверарди, айлантираверарди…

Мен бўлсам, момомнинг ёнидан бир қадам ҳам нари жилмасдим. Ўша паллада ҳеч ким мени жилдира ҳам олмасди.

Негаки, момомнинг сепаратордаги сутни қаймоқ қилиб бўлишини кутардим. Раҳматли, гўринг нурга тўлгур моможоним сепаратор қозончасидаги сут интиҳосига етгач, оз-оздан қаймоқ ёпишган лаппакчаларни олдимга қўярди. Лаппакчалар жудаям кўп эди. Маза қилиб қаймоқхўрлик қилардим.

— Илойим умринг шу қаймоқдай оқ, мазали кечсин, — дея дуо қиларди моможоним бошимни силаб. — Сени етим қилиб қўйганларнинг уйгинаси куйсин илойим!..

Моможоним бу ёруғ дунёни ташлаб кетгандан кейин ҳам кўп бор қаймоқ ялаганман. Гоҳ дўкондан олиб ялаганман. Гоҳ синглим илинган бир коса қаймоқни паққос туширганман.

Афсуски, буларни моможонимнинг қаймоғига сира тенглай олмадим. Момом тутқазган қаймоқнинг мазаси ўзгача эди. Дардли-дардли, аммо самимийдан-самимий дуоларга лиқ тўла эди у қаймоқ.

Худойимдан сўрайман, илойим момом, бобом, отам-у онамнинг қабрлари абадул-абад худди ўша момом менга тутқазган қаймоғи каби оппоқ нурларга лиқ тўлиб турсин! Бу нурларга беланиб қолишсин! Моможонимнинг қаймоғи ҳақидаги хотиралар менга ҳамроҳлигича қолиб кетсин!

 

«МЕН ТАЪЗИЯНГИЗДА ЙИҒЛАЙ ОЛМАДИМ, ДАДА!»

 

Иккинчи синфда ўқирдим. Ҳали баланд-пастни идрок эта олмайдиган гўдакман. Қиш кунларининг бирида сандал (танча) атрофида ўтириб, бобом дафъатан менга савол ташлаб қолди.

Адашмасам, ўшанда бобом 80 дан ошганди. Момом эса 70 га яқинлаганди.

— Болажоним, мен ўлсам йиғлайсанми? — сўради кутилмаганда бобом ҳар қачонгидек эркалаш оҳангида. — Мен у дунёга кетиб қолсам йиғлайсанми, болам?

Момом хазин жилмайиб қўйди. Мен бўлсам, бироз ўйланиб турган бўлдим-да, дадил жавоб қилдим.

— Албатта йиғлайман, бобожон!

— Қандай йиғлайсан? — сўради бобом кулиб. — Нима деб йиғлайсан?..

Мен тағин гўё бош қотирган бўлиб қаншаримни қаший-қаший жавоб қайтаришга тутиндим.

— Отам-мў-ў, отамм-ў! — деб йиғлайман-да!

— Эгнингга нима кийволиб йиғлайсан?

— Момом менга янги баронас тўн, атлас қийиқ беради. Кейин… Марғилон дўппим бор-ку, ўшани кияман-да!..

— Баракалла, қўзим, — деди пича сокин тортиб бобом. — Келақол, тиззамга ўтир-чи, шундай меҳрибон, куйинчак боламни би-ир эркалаб қўяй-а, момоси?

Момомга ҳам жавобларим қизиқ туйилиб кетди шекилли, мени бобомнинг тиззасидан олиб бошимни ўзининг тиззасига қўйиб олди.

— Мен ўлсам, йиғламайсанми? — сўради момом атайин ўзини койинаётганга солиб. — Айт, момонг ўлиб қолса, йиғламайсанми-а?

— Нега йиғламас эканман? — дедим ўнг қўлимни пахса қилиб. — Йиғлайман, моможон.

— Нима деб йиғлайсан?

— «Энамм-ўў, энамм-ў»! деб йиғлайман-да!

— Вой ўзимнинг меҳрибон болажонимдан ўргилай, — эркалай кетди бу гапимдан сўнг момом. — Отаси, ана энди қайғурмасак ҳам бўлади. Ўлсак йиғлайдиганимиз бор. Бемалол оёқларимизни узати-иб кетаверсак бўларкан арши аълога!

Бобом моможонимнинг бу гапидан сўнг мийиғида кулиб қўйди-ю, аста ўрнидан қўзғалди.

Намоз вақти бўлди чоғи, момом ҳам мени бағридан бўшатиб таҳоратни янгилаш ниятида ташқарига йўл олди.

 

* * *

 

… Мана, орадан кўп йиллар ўтди. Бобом юз йилдан ортиқ яшади. Момом ҳам деярли тўқсонга етиб қолай деди. Оллоҳнинг ато этган жони барибир омонат бўларкан. Биз тоғалар-у, амма-холалар икки нуронийни сўнгги йўлга кузатдик. Ўша кунги гапларим, болаликдаги жавобларим мўрт экан. Бобомнинг, момомнинг таъзияси-ку, майли, қанчалар куйиб, юраккинам ўртаниб, ич-этимни еб йиғлаганларим гўё ёруғ дунёни титратай деганди. Бироқ, ўша қон йиғлашларим абадий эканини ҳозиргина ҳис этмоқдаман. Ҳозир ҳам ёшим элликдан ошганда икки нуронийим, меҳрибоним ёдимга тушса, қалбим унсиз, қон-қонлар йиғлайди. Ёнимда бировлар бўлмаса, шу баҳонада кўз ёш тўкиб-тўкиб оламан….

Нима қилай? Уларни севаман-да! Икки нуронийимни фаришта даражасида кўраман-да! Шунинг учун ҳануз айрилиққа чидай олмай кетган онларимда ўксиб-ўксиб йиғлайман-да!..

Бироқ… Минг афсуслар бўлсинки, мени дунёга келтирган дадам 74 ёшда қазо қилганда, йиғлай олмадим, худойим! Қанча ўзимни мажбурласам-да, кўзларимга ҳеч қурса бир томчи ёш қўндира билмадим. Юрагим қилт этмади. Дадамнинг ўлимини борича қабул қилдим. Нега?..

Айтишларича, эҳтирос ҳам, қайноқдан-қайноқ ҳис-туйғулар ҳам бир чимдим меҳргагина итоат этаркан. Агар меҳр бўлмаса, туйғулар бошқасини тан олишмаскан. Тош янглиғ қотишаркан-у, тек тураверишаркан…

— Дадажон, мен ожиз бандани, совуққон, дардман ўғлингизни кечиринг! Ҳеч бўлмаганда сизнинг оталик ҳурматингиз учун ҳам бир тутамгина меҳрни ҳатто сотиб олишга қурбим етмади. Сотилмас экан у туйғу. Бир чимдим меҳрга эгалик қилишим учун ҳаёт пайтингизда сиз менга уни ҳадя этишингиз керак бўлган экан. Ўшанда фарзандингиз абадул-абадга меҳрли бўлиб қоларкан. Меҳри бағрини турткилаб, жўшиб, кулсангиз, куларкан, ёруғ дунёни тарк этиб кетган тақдирингизда ҳам куйиб-куйиб, ўксиб-ўксиб йиғлай оларкан.

Сиз ҳадя этмагандингиз-да ўша меҳрни!..

Сизни сўнгги манзилга кўпчилик қатори кузатиб бордим-у, йиғлай олмадим.

Сиз ҳадя этишни унутган меҳр етишмади.

Алвидо, менинг ўз дилбандидан бир чимдим меҳрни дариғ тутган дадажоним, алвидо!..

 

МЕНГА ЭРТАК АЙТИБ БЕРИНГ, ДАДАЖОН!

 

Ҳали ғўрлик пайтимда, нодон болалик пайтларимда бобом менга жуда кўп эртаклар айтиб берарди. Айниқса, қиш кунлари танча атрофида ўтириб бобомдан эшитган «Шавла куйди», «Уч ёлғонда қирқ ёлғон» каби ажойиб эртакларни ҳамон унута олмайман. Бу эртакларни ҳар сафар бобом раҳматлидан эшитганимда кучимга куч, меҳримга меҳр қўшилгандек бўлар, тез-тез эртак қаҳрамонлари образига кирган бўлиб, ўзимни улар даврасидагидек ҳис эта бошлардим…

Аммо кунларнинг бирида синфдош дўстларимдан бири Афзалнинг мақтаниши ўксик кўнглимни бузиб юборгани алам қилганди.

— Менинг дадам зўр, — дея мақтанганди у синфдошлар орасида ўтириб. — Ҳар куни янги-янги эртаклар айтиб беради. Маза қилиб эшитаман. Кейин ухлаб қоламан…

Бу гаплар нақ кўксимни тешиб ўтгандек бўлганди ўшанди. Отам, онам олисда эканини, мендан хабар олай демасликларини кўнглимнинг бир четига яшириб қўйган бўлсам-да, бобожоним, моможоним раҳматлиларнинг эркалашлари, талтайтиришларига овуниб яширин аламлар мудроқ эди. Афзал уларни уйғотиб юборди. Аламларим мурғак бағримни тешгудек, ўпкам тўлганча уйга кириб келдим.

— Ҳа-а, нима бўлди, болам? — момо ҳар доимгидек менинг сўлғин юзларимга боқди-ю, дарров қўлига ҳассасини олди. — Ким хафа қилди сени?..

Билардим, момом ҳар сафар кимдир мени калтакласа, ёки койиса, албатта шу ҳассасини қўлига оларди-да, айбдорнинг ёнига мени етаклаб борарди. Ана энди унинг аҳволини бир кўрсангиз эди. Елкаси, ё оёқлари аралаш шу ёғоч ҳасса бир-икки марта келиб тушса, бас, қайтиб мен томонга қайрилиб қарамайдиган бўларди.

— Нега индамайсан? — ўксинган кўйи бош эгиб турганимни кўриб икки елкамдан тутди момом. — Айтақол, ўша хафа қилганнинг уйига ўт қўяман!..

— Момо, — дедим эшитилар-эшитилмас бурнимни тортиб. — Мениям дадам бор-а?

— Ҳа, албатта бор, — деди момом сал паст тушган каби енгил хўрсиниб. — Нима, соғиндингми дадангни?

— Анави… Афзалга ҳар куни дадаси эртаклар айтиб бераркан. Бугун роса мақтанди… Моможо-он, менгаям дадам эртак айтиб берси-ин!..

— Вой, — кулди момом. — Бобонг айтиб беряпти-ю эртак! Ёқмаяптими бобонгнинг эртаклари?

— Ёқади-и, — дедим момомга суйкалиб. — Лекин… Дадам ҳам эртак айтиб берса нима қипти?.. Ахир, дадам-ку!..

— Бўпти, — мени маҳкам бағрига босди момом. — Эртагаёқ икковимиз жўнаймиз ўша Каримбувасига. Дадангни кўрасан. Эртак айтиб берсин! Сўрайсан. Айтиб беринг деб турволсанг, айтади. Ҳа… Албатта айтади…

 

* * *

 

Ҳа, мен бахтиёр эдим. Момом эгнимга ўзи тикиб берган тринка шимни, бобом бозордан олиб келган оппоқ кўйлакни кийдирди-да, биз етаклашганча дадам яшайдиган Каримбува қишлоғига жўнадик. Қишлоқ биздан анча олис эди. Автобусда узоқ йўл босдик. Тушга етмай, ниҳоят қишлоққа кириб бордик. Момом дадамнинг қариндошлариникидан бириникида қолди. Амакиваччам экан, ўзим каби маллагина бола дадам яшайдиган уй — мен туғилиб, озми-кўпми истиқомат қилган ўша ҳовлига олиб бориб қўйди-да, ўзи дарҳол ортга қайтди. Бирпасдан кейин олиб кетишини айтиб кўнглимни кўтарди…

Мен негадир қўрқа-писа ҳайҳотдай ҳовлига кирдим-да, атрофга алангладим. Ҳовли ҳақиқатан жуда кенг эди. Томорқа тарафдаги четига узундан-узун ток экилибди. Ток остига ёғочдан ясалган сўри қўйилибди. Ўша сўрида дадам бегона бир эркак билан ўтирган экан. Узоқдан мени кўрди-ю, бир муддат аланглаб турди. Кейин чопа келиб мени бағрига олди.

— Олимжонмисан? — ҳайқирди дадам негадир қизариб кетган кўзларини катта-катта очиб. — Суюнбой, болам кепти мени кўргани! Олимжон кепти мени кўргани!..

У мени етаклаб сўри қаршисига борди. Бегона эркак, дадам Суюнбой деб атаган эркак ҳам қизариб кетган юз-кўзларини кир сочиққа арта-арта хунук тиржайиш қилиб менга сўрашиш учун қўл узатди…

Мен ўрталарига ёзилган дастурхонга беихтиёр разм солдим. Бир четида иккитами, кўпроқми, ишқилиб ичкиликдан бўшаган шиша идишлар думалаб ётар, дастурхон ўртасидаги сирлари кўчган сопол товоқда тўғралган помидорларни пашша таларди.

— Қани, ўтир, — деди дадам мени тезлаб. — Ҳозир ўзим сенга дўкондан қанд обераман. Қандни яхши кўрасанми ўзи?..

Бирпас дадамнинг саволига жавоб бермай сукутга толдим. Ичимдагини айтишга ошиқардим-у, қандайдир номаълум куч мени тўхтатиб қолаверарди…

Кўнглим эса тезроқ дадамнинг оғзидан эртак, биттагина бўлса ҳам қизи-иқ эртак эшитишни хоҳларди. Кейин эса эртага Афзалга менам мақтанишни орзулай бошлагандим.

— Дада, — дедим ҳам қўрқув, ҳам андиша аралаш. — Менга эртак айтиб бери-инг!..

— Эртак? — дадам бу гапимдан кейин кулиб юборди. Аммо дарров кулишдан тўхтади. Ўтирган ерида мени бағрига босди-да, беихтиёр қўйиб юборди-ю, дастурхон четидаги ичкилик тўлатилган пиёлани қўлига олди.

— Эртак дейсан-да, демак, — деди у пиёладаги ичкиликни сипқориб, идишдаги тўғралган помидордан бир бўлагини оғзига соларкан. — Айтамиз, ўғлим, айтамиз! Суюн амакиси, сен нима дейсан? Айтамизми эртак?..

Суюнбой амаки ғўлдириб улгурган экан. Айтмоқчи бўлган гапини зўрға тилига кўчира олди.

— А-албатта айтамиз!.. А-а-айт-т-тамиз…

Дадам эса унинг ҳолатига умуман эътибор қилмасди. Икки елкамдан маҳкам тутди-да, деди:

— Эшит, сенга зўр эртак айтиб бераман!..

Мен хурсанд бўлиб дарров қулоқларимни динг қилдим. Гўдак кўнглим дадамдан, ўз-ўзимнинг дадамдан жуда ҳам қизиқ, узундан-узун эртак кутарди.

Ниҳоят дадам эртагини бошлади.

— Биласанми, анави Суюнбой амакинг-чи, бир ўтирганда тўрт шиша ароқни паққос тушира олади. Ҳамма улфатлар тахта бўп қолади ҳар сафар. Бунақаларни анави… Нимайди… Ҳа, Гэннэс диган китоб бор-у, ўшанга ёзиб қўйиш керак… Ҳа-а, Суюн амакингга ўхшаб бир ўтиришда тўрт шиша ароқ ичиб ташлайдигани ҳали дунёда йўқ… Хўш, эртагим ёқдими сенга?..

Индамадим. Индай олмадим. Чунки бу биринчидан, жуда қисқа эди, иккинчидан, бобомнинг эртакларига ўхшаб қизиқарли эмасди…

Аламим келиб аранг ўзимни йиғлашдан тия олдим. Негадир кўзим ҳар четда думалаб ётган шиша идишларга тушиб қўрқа бошладим. Худди анави маст Суюн амаки уйғониб, дадам иккови менга ташланиб қоладигандек ич-ичимда титроқ турди. Нима қилишни билмай, эҳтиёткорлик билан ўрнимдан тура бошладим. Бу орада дадамнинг ўзи ҳам азбаройи кайфи ошганидан сўрига узала тушиб ётиб олган, ора-сирада «эртак»… «эртак» дея ғудраниб қўярди…

Қандай кўчага чопиб чиққанимни билмай қолдим.

Келиб тушган уй ёдимда қолганди. Ўша ҳовлига йиғламсираганча кириб бордим-да, ичкарида ўтириб қариндош аёл билан чойхўрлик қилаётган момомга ёпишдим.

— Момо, кетайли-ик! Кетайли-к тезро-оқ!!!

Момом ҳам, уй бекаси ҳам нималар бўлганини идрок эта олишмасди. Нуқул бир-бирларига маъноли боқишар, елка қисишдан нарига ўта олишмасди…

Мана, орадан кўп йиллар ўтди. Бобомнинг узундан-узун, бир-биридан қизиқарли эртаклари ҳам, дадамнинг «эртаги» ҳам қалбимда муҳрланиб қолган. Лекин ҳануз дадамнинг мени алам ўтига солган, ўксинишга мажбур этган, орзуларимнинг саробга айланишига сабабчи бўлган «эртаги»ни қур-қур эслаб қолсам, юрагимни ваҳима, қўрқув ва алам ўти куйдираверади. Унсиз йиғлаганча, хаёлан бобомни қидириб топаман ва ялина бошлайман:

— Бобожон, менга ўзингиз эртак айтиб бери-инг!

 

 

МАСТОН КАМПИР

 

Боланинг кўнгли мўрт бўлади. Унга бир марта қаттиқ тегдингизми, бир умр ўша жойида кўринмас жароҳат асранди фарзанд каби аросат ва қийноқда қолиб кетади. Бу жароҳат одамзод то ёруғ дунёни тарк этмагунча қўзғалаверади, бағирни тиғлайверади. Ҳеч кимга қулоқ тутмайди. Ҳеч кимга итоат этмайди. Ўз ёғида қовурилади, куяди…

Онам раҳматлининг қайнонаси Мастон кампир жуда жоҳил ва совуққон хотин эди. Гўдак бўлсам-да, онамга кун бермасликларига, куракда турмас ҳақоратлар билан онамнинг шаънини булғаганларига кўп бор гувоҳ бўлганман. Ана шундай воқеалардан бири ҳали-ҳали эсимга тушса, асабларим таранг торта бошлайди. Гарчи ўлганларга тош отиш гуноҳ эканини билсам-да, Мастон кампирни хаёлан бўлса-да, қарғашдан ўзимни тия олмайман…

Якшанба куни эди. Онамни соғинаверганим сабабли момом қўшни қишлоққа — онам яшайдиган уйга юборганди. Хурсанд бўлиб ўша ҳовлига кириб бордим. Соғинч ҳисси устун келиб ўгай отам Нурмат қоранинг совуққон, ғазабнок боқишлари ҳам кўзимга кўринмади.

Афсуски, жанжалнинг устига келиб қолибман. Ичкаридаги сўрининг бир четида онам рўмоли учини тишлаганча қон йиғлар, тепасида эса ёши олтмишдан ошган Мастон кампир икки қўлини белига тираганча саннарди.

— Ҳа, келинхон, тилингиз чиқиб қолдими? — дея ўдағайларди кампир. — Ҳали менинг суюкли ўғлимга тик боқиб гап қайтарадиган бўлдингми? Вей, сен ўзи ким бўпсан-а? Бир сўқир муллаваччанинг ташландиғисан-да! Гапиргилигинг бормиди!?. Энанг Баҳри ўша сўқирга иссиқ-совуқ қилиб тегволган бўлса!.. Э, эрсиз қолмасин деб сен мегажинга раҳмим келиб гулдай боламга олиб берибман-а!

Онам негадир миқ эта олмасди. Фақат йиғларди холос…

Момом ва бобомнинг шаънига ёғдирилган ҳақоратларга чидаб тура олмадим. Лекин Мастон кампирдан қўрқардим. Шунинг учун уёқ-буёқни тимирскилаган бўлдим-да, каттакон бир кесакни олиб мастон кампир томонга улоқтирдим. Кесагим унга тегмаган бўлса-да, мени пайқаб қолди барибир.

— Ҳе етимча-етти кулча, — энди мен томон ўгирилиб қарғана бошлади Мастон кампир. — Тарбия берганларингга минг лаънат! Илоё менга кесак отган қўлларинг узилиб тушсин, етимча! Йўқол!..

— Бобомминан момомни ҳақорат қилма! — «сен»сираб қичқирдим бўш келмай. — Олдин ўзингга боқ! Онамни сўкма! Сўкишга ҳақинг йўқ!..

— Ие, ҳали сен тиррақи қўйниям тилинг борми? Қараб тургин, итдан тарқаган, ҳозир Раҳматали ўғлимни чақирай, онангминан қўшмозор қилади! Ҳай Раҳмат-а! Раҳма-а-ат бола-ам! Чиқақол тезроқ! Манави келгинди, тасқаралар мени ўлдириб қўяди ҳози-ир!!!

Онам Раҳмат қайниси қандай одамлигини биларди. Мен ҳам кўп кўрганман. Ўша Раҳмат пакана қайниси онамни бир гал болта олиб қувганига гувоҳ бўлганман…

Шунинг учунми, онам югура келиб мени кўчага судраклади.

— Бор, кет! — дея катта кўчага олиб чиққач, йиғи аралаш мени кетишга ундай бошлади онам. — Нега келдинг ўзи? Пишириб қўйганмиди бу уйга келиб? Бор, улар сени ўлдириб қўйишади! Кетақол!

— Сиз-чи? — қайсарларча икки оёғимни ерга маҳкам тираб онамга алам аралаш боқдим. — Сизни ўлдиришса майлими? Юринг, бирга кетамиз момомларникига! Ҳозир… Раҳмат пакана чиқади. Сизни ўлдириб қўяди!..

— Йўқ, — деди онам асабий лаб тишлаб. — Ўлдирмайди мени. Зўр келса бир-икки мушт урар-да! Ўлмайман! Кет! Энди келма бу уйга! Бор тез!..

Жуда хафа бўлиб кетдим. Шу қадар мурғак кўнглим қаттиқ оғридики, кўзларимда ёш ғилтиллади.

Онамнинг ҳайдаб солишлари оғир ботди.

Мени ҳимоясига олмагани, мени етаклаб бизникига кета қолмагани, жеркий-жеркий кетишга ундагани оғир ботди. Бироқ сездирмадим. Ниҳоятда ачиндим. Мени етимга айлантиргани учун отамдан ҳам, онамдан ҳам қаттиқ ранжидим. Истамайгина, бўшашганча қишлоқ сари кетиб борарканман, нуқул бир гапни такрорлардим.

— Худойим, нимага онам мен билан яшашни хоҳламайди? Нега соғиниб келсам, мени ҳайдаб солаверади? Нима учун мени Мастон кампир, Раҳмат паканадан ҳимоя қила олмайди? Нега тарафимни олмайди? Қайси гуноҳим учун мени сарсон қилаверади?..

Мана, шу воқеага ҳам адашмасам, қирқ йилдан ошди. Лекин онам раҳматли бир умр яшаб ўтган ўша кўримсиз ва хунук ҳовли ёнидан ўтиб қолсам, албатата болалик аламларим қалбимнинг туб-тубидан юқорига қалқиб чиқа бошлайди. Мастон кампирнинг дағдағали қичқиришлари, онамнинг «Кет! Кет» дея ҳайқиришлари қулоқларим остида қайта жаранглагандек бўлаверади. Хаёлан боқий дунёда ҳам Мастон кампирнинг ўзгаларга ёмонлик тиламаслигини сўраб худойимга ёлвораман. Мастон кампирнинг руҳига тўзим тилайман!

Астағфирилло!

(Тамом)

Олимжон ҲАЙИТ






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

В мэрии Москвы рассказали о новых маршрутах круизных теплоходов


Спорт в России и мире
Москва

Фитнес прокачивает онлайн // Благодаря чему растет спрос на видеотренировки


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
WTA

Потапова проиграла Остапенко во втором круге турнира WTA 1000


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Озоновые Дыры: Вызов современности, Взгляд Романа Терещенко





Путин в России и мире
Москва

Уроженец Кировской области с позывным Струна стоял на параде рядом с Путиным


Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире

Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Ольга Бузова

“У меня тоже была депрессия после того, что ты сделал своими руками!” Дава разоткровенничался перед Ольгой Бузовой в шоу “Сокровища императора” на ТНТ



Москва

Дипломат Беляев: РФ не имеет морального права закрыть посольства в Прибалтике

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net