Осиё Чемпионлар Лигаси жорий мавсумининг финалчилари маълум бўлди!
ОЧЛ жорий мавсум финалида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби Япониянинг “Урава Ред Даймондс” клубига қарши тўқнаш келади.
Чемпион номи иккин ўйин натижасига кўра аниқланади. Финалнинг илк учрашуви 9 ноябрь куни “Ал-Ҳилол” майдонида ўтказилади. Жавоб баҳси эса 24 ноябрда Сайтамада бўлиб ўтади.
Айтиш жоизки, иккала жамоа ҳам мусобақанинг 2 карра ғолиби ҳисобланади. Саудияликлар 1992, 2000, японияликлар эса 2007, 2017 йилларда бош соврин эгасига айланишган.