Доғистонлик эркак боласи қиз эканидан хабар топгач, хотинига мажбуран ҳомилани олдириб ташлади…
Доғистонда яшовчи 19 яшар Амина (исми ўзгартирилган) биринчи фарзандига ҳомиладор эди. Бироқ эри фарзанд қиз эканидан хабар топгач, аввалига шафқатсизларча калтаклаб, кейин мажбуран абортарийга олиб борди ва врачларнинг қўлига пул бериб ҳомилани олиб ташлашларини сўради. Аёл ҳомиласини олдиришни сира истамаётганди. Аммо эридан ҳам ўлгудек қўрқарди. Шу сабабли унга қарши ҳеч нарса қила олмади. Клиникада ҳомиласини олиб ташлашди. Амина у ердан чиққач, қўрқув ва алам исканжасида эрининг кўзига кўринмаслик учун оналик ва болаликни ҳимоя қилиш марказига борди. У ердагиларга дардини айтди. Уни беркитиб қўйишларини сўради. Эри тутиб олса ўлдириб қўйиши мумкинлигини айтиб зорланди. Аёлнинг аҳволи ёмон эди. Ҳам руҳан, ҳам жисмонан эзилганди. Марказдагилар Аминани касалхонага ётқизишди. У ерда психологлар назоратида бўлади. Ўзини яхши ҳис эта бошласа, яна марказга қайтарилади. Уни золим эр таъқибидан ҳимоя қилишади.
Айтишларига кўра, Доғистонда хотини қиз фарзанд туғса, эрлари туғруқхонага кўриш учун ҳам бормас экан.
Астағфирилло!!!