Ҳабиб тайёр тур, Макгрегор расман бир неча кундан сўнг Россияга келади!
UFC’нинг икки вазн тоифаси бўйича собиқ чемпион ирландиялик Конор Макгрегор 24-октябр куни Россия пойтахти Москва шаҳрига келади.
У “Париматч” компаниясининг расмий юзи ҳисобланади ва ташкилот томонидан ўтказиладиган матбуот анжуманида иштирок этиши кутилмоқда. 31 ёшли жангчи журналистлар билан учрашув ўтказади ва келажакдаги режалари ҳақида ошкор қилади. Шунингдек, тадбирда Макгрегорнинг кейинги жангги қачон ўтказилиши маълум қилиниши ҳам мумкин.
Аввалроқ, Конор ўз номи остидаги ProperTwelve вискисини Россия бозорига олиб кирмоқчилигини билдирганди.