Олимлар болаларга бериладиган таомларда организм учун зарарли металлар борлигини аниқлашди…
Америка олимлари чақалоқларга бериладиган таомларнинг 9 та турини назоратдан ўтказиш жараёнида даҳшатдан қотиб қолишди. Уларнинг ҳар бири таркибида камида битта металл мавжудлиги маълум бўлди. Таомларнинг 94 фоизи таркибида симоб, қолган қисмларида кадмий, каламуш дориси борлиги нима дейсиз. Айниқса, гуруч, сабзи, ширин картошка ва мевали шарбатлар асосида тайёрланадиган таомлар таркибида заҳарли металлар бор экан. Ҳатто, чақалоқнинг тиши чиқиш арафасида бериладиган печенье таркиби ҳам шу металлардан иборат бўлиб чиқди.
Олимлар айтишдики, бу металлар энди ривожланиш палласига кирган бола миясига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, иқтидор даражаси пасайишига олиб келаркан.