КУН КУЛГИСИ…
* * *
Биринчи қаватдаги квартиранинг эшигидаги ёзувдан:
— Бу эшик лифтники эмас!
* * *
— Кеча қўшни домда автоҳалокат юз берибди.
— Наҳотки?
— Ҳа, иккита лифт тўқнашиб кетибди.
* * *
Меҳмонхонадан алоҳида хона олган эркак деди:
— Оҳ, қандай ойналар! Жуда чиройли қорайтиришибди.
— Йўқ, бу ойналарни икки йилдан бери ювишмаган, холос.
* * *
— Алло, бу поликлиниками?
— Ҳа.
— Анализларни почта орқали қабул қиласизларми?
— Ҳа, фақат электрон почта орқали.
* * *
“Тез ёрдам”га қўнғироқ қилишди:
— Илтимос, менга ёрдам беринг! Умрим 59 сониягина қолди.
— Хўп бўлади, бир дақиқа…
* * *
Янги ўзбек банкка келиб ҳисобчидан сўради:
— Сизлардан юз долларгина кредит олсам бўладими?
— Ҳа, бўлади. Аммо сизга айтиб қўяй. Банкимизда эски қоидалар сақланиб қолган. Яъни, кредит олаётганингизда ниманидир гаров сифатида ташлаб кетишингиз лозим.
— Ана, “Кадиллак” машинамни ола қолинг!..
— Бўпти, йилига уч фоиздан қўшиб қайтарасиз!
Янги ўзбек юз долларни олди-да, бир йилдан сўнг бир юз уч доллар қилиб қайтарди.
Ҳисобчи ундан сўради:
— Тушунмадим. Бизни аҳмоқ қилмоқчи бўлдингизми? Шундай бадавлат одам банкдан юз доллар олиб ўтирса?! Ё бунинг бирор сири борми?
— Албатта. Ўзингиз ўйланг, шундай машинамга сизлардагидай арзон гаражни қаердан топаман, ахир?
* * *
Институт. Бешинчи пара. Талабалар жуда чарчашган. Кимдир муаллимдан илтимос қилди.
— Домла, қўйиб юбора қолинг, жуда чарчадик!
— Яхши, қўлимдаги мана шу бўр тугаса, кетаверасизлар.
Орқа партадан кимдир қичқирди:
— Ўша бўрни менга беринг, еб қўя қоламан!
* * *
Журналистга шериги деди:
— Табриклайман! Меросхўрли бўлибсиз!
— Э, менинг маошим билан қанақасига меросхўрли бўлишим мумкин? Фақат фарзандли бўлишим мумкин, холос.
* * *
Астрономларнинг яқинда хабар беришларига қараганда, фазодан 463 миллиард куб км спирт топилганмиш…
Маълумот беришди. Россия фазогирлари шу муносабат билан кечаю кундузлик иш режимига ўтишибди. (Газетадаги эълондан)
* * *
— Тушунмадим. Яқиндагина уйлангандинг, шекилли? Нега ҳалиям пальтонгнинг тугмасини ўзинг қадаб ўтирибсан?
— Бу хотинимнинг пальтоси, аҳмоқ!