Сув тармоғидан ноқонуний фойдаланган ташкилот жаримага тортилди
Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот тумани бўлими ходимлари томонидан “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида энергия ресурсларидан фойдаланишнинг қонунийлиги ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида, маҳалла ҳудудида жойлашган “Қараманғит Адил строй” масъулияти чекланган жамияти сув тармоқлари корхонаси туман филиали билан шартнома тузмасдан, тўғридан-тўғри кўча бўйидан ўтиб турган сув тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан МИБ Қўнғирот туман бўлими томониданг маъмурий иш қўзғатилиб, жамият бошлиғи А.Қосбаулиев томонидан корхонага қарашли маъмурий бино ва меҳмонхонасига ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиши оқибатида давлат манфаатларига жами 12 млн 729 минг миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.
Натижада, А.Қосбаулиев ўз айбига иқрор бўлиб, келтирилган 12 млн 729 минг сўм зарарни тўлиқ қоплаб берди.