Москва вилоятида врач ниқоби остидаги педофил пайдо бўлди…
Шу йил 15 октябр куни Москва вилоятида жойлашган Мытищи шаҳридаги квартиралардан бири эшигини врач ниқоби остидаги педофил тақиллатди. Квартирада 11 яшар қизалоқ ёлғиз эди. У ўзини доктор деб таништиргач, гўдак уни ичкарига киритди. Педофил эса пайтдан унумли фойдаланган ҳолда қизалоқнинг номусини булғади-ю, ғойиб бўлди.
Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган. Педофил қидирилмоқда.