Иши юришганлар қурултойи: Бухоро яҳудийларини ҳам ўзбек тили, ўзбекча ош ва ўзбек мусиқаси бирлаштиради
![Иши юришганлар қурултойи: Бухоро яҳудийларини ҳам ўзбек тили, ўзбекча ош ва ўзбек мусиқаси бирлаштиради](https://gdb.rferl.org/eb42f7bd-7ee5-48de-96c6-611aef350bf2_tv_w800_h450.jpg)
Германиянинг Ҳанновер шаҳрида Бухоро яҳудийларининг саккизинчи, Германия ҳудудида эса, биринчи халқаро анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда дунëнинг 9 мамлакатидан келган юздан ортиқ Бухоро яҳудийлари ва Германияда истиқомат қиладиган 300 дан зиëд диаспора вакиллари иштирок қилди.