“Диққат, Тошкент шаҳрида педофил пайдо бўлибди!..”
Ҳозирги пайтда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари интернет ижтимоий тармоқларида пайдо бўлган хунук хабарни ўрганишмоқда. Маълум бўлишича, интернетдаги “Телеграмм” ижтимоий тармоғида аёллар бир-бирларига шаҳарда педофил пайдо бўлгани, у вояга етмаган қизларнинг кетидан тушгани ҳақида аудиохабарлар юбориб, огоҳлантиришган. Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси раҳбари ходимларга ўша аудиохабарни кўриб чиқиш вазифасини топширган. Бундан ташқари, ички ишлар ходимлари аҳолидан интернет орқали бу тахлит хабарлар тарқатмасликни, аксинча, ким ўша педофилни кўрса, қаердалигини билса, ёки эшитган бўлса, “102” рақамига хабар беришни сўрашмоқда.