Элдор Шомуродов Бундеслига клуби унга қизиқаётгани, «Манчестер Юнайтед»ни ҳозирча танламаслиги ҳақида гапирди
Хусусан «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов унга бўлаётган қизиқиш ва таклифлар ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
«Очиғи, Германиянинг Бундеслига жамоасидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида эшитдим. Айнан қайси клуб эканлигини билмайман. Айни пайтда барча диққат эътиборим фақат ва фақат «Ростов»га қаратилган. Чемпионат якунига қадар бошқа таклиф ёки қизиқишларга чалғимоқчи эмасман. «Шальке» ёки «Манчестер Юнайтед»? Тўғриси, танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим. Чунки ҳали ўзимни катта жамоа даражасига чиқдим, дея ўйламайман. Бундай жамоага тайёр ҳолатда ўтиш лозим. Юқори савияга чиқиш учун вақт талаб этилади. «Манчестер Юнайтед» ҳам яхши. Лекин Бундеслигада ўйнашни афзал кўрардим», – деди Шомуродов.