Поляклар украиналик миллатчига бандера байроғини мажбуран едиришди…
Шу ҳақда Украина Олий Радаси депутати Алексей Журавко гапириб берди. Унинг айтишича, Польшада бир гуруҳ поляклар Львов давлат рақамига эга машина салонида «Украина Миллатчилар ташкилоти» га тегишли қизил-қора рангли байроқ турганини кўриб қолишган, Бу росмана бандера байроғи ҳисобланади. Автомобил эгаси кафеда эди. Чиқишини кутишган. Чиққач, ўртага олиб машинадан байроқни чиқартиришган. Кейин эса тиз чўктириб, байроқни охиригача едиришган. Бундан ташқари, бандерачининг машинаси баллонларини пичоқ ёрдамида қирқиб ҳам чиқишган. Яна тиз чўккан ҳолда рус тилида узр сўратишган.