Соғлиқни сақлаш вазири тажовузга учраган тез тиббий ёрдам шифокори ҳолидан хабар олиб, бош прокурорга мурожаат қилди
Аввал хабар қилганимиздек, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 6-подстанциянинг тез тиббий ёрдам шифокори Жаҳонгир Хўжаевнинг ўзига нисбатан бемор яқинлари томонидан тажовуз қилингани ҳақидаги мурожаати эълон қилинган эди. Унда шифокорга беморнинг қариндошлари томонидан ҳақоратланиб, жароҳат етказилгани қайд этилади.