Миразиз Мирзахалилов жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи кун баҳсларида кечки дастурдан ўрин олган жанглар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг -57 килограмм вазн тоифасида вакили Миразиз Мирзахалилов чорак финал доирасида қозоғистонлик Қайрат Ералиевга қарши жанг қилди. 3 раунд давом этган жанг якунида ҳакамлар ўзбекистонлик боксчини ғолиб деб топишди ва Мирзахалилов турнирнинг ярим финалига йўл олди. У энди камида жаҳон чемпионатининг бронза медалини нақд қилди. Бундан аввалроқ, Ўзбекистон бокс терма жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили Шаҳобиддин Зоиров болгариялик Даниель Асеновни мағлуб этган ҳолда ярим финал йўлланмасини ҳал қилган эди. Бугун Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна 3 нафар вакили ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади: -69 кг: Бобоусмон Батуров – Зиёд Иёшаш (Иордания) (Б ринг, бошланиш вақти – 19:30) -81 кг: Дилшод Рўзметов – Лорен Альфонсо Домингес (Озарбайжон) (Б ринг, бошланиш вақти – 20:15) +91 кг: Баҳодир Жалолов – Ричард Торрес (АҚШ) (Б ринг, бошланиш вақти – 20:45). Бугунги жангларни томоша қилиш учун линк: Ring B: Бобоусмон Батуров - Зияд Иашаш, бошланиш вақти - 19:30, Дилшод Рўзметов - Лорен Альфонсо Домингес, бошланиш вақти - 20:15, Баҳодир Жалолов - Ричард Торрес, бошланиш вақти - 20:45.