Қирғизистон: Бош вазирликка тунда қамоқдан бўшатилган Садир Жапаров номзоди илгари сурилди
Қирғизистон парламентининг 6 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари мажлисида депутатлар бош вазирлик лавозимига Садир Жапаров номзодини маъқулладилар. Ўша ернинг ўзида амалдаги ҳукумат раҳбари Қубатбек Бўрўновнинг истеъфога кетгани очиқланди. Аввалроқ депутатлар парламент спикери Дастан Жумабековнинг истеъфосини қабул қилишиб, унинг ўрнига Миқтибек Абдилдаевни раис этиб сайлагандилар. Спикер сайловидан сўнг парламент аъзолари бош вазирлик лавозимига Садир Жапаров номзодини кўриб чиққанлар. Читать дальше...