Тўқаев Қозоғистондаги номаълум зотилжамдан ўлим ҳолатлари борасида хавотир билдирди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: akorda.kz Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларнинг номаълум зотилжамдан вафот этаётгани борасида хавотир билдирди. "Мамлакатимизда номаълум зотилжам авж олгани тўғрисида гап-сўзлар пайдо бўлди. Бу қандай зотилжам, у аслида борми ёки йўқми? Ундан ўлим даражаси қандай?" – деб савол берди Тўқаев. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойнинг сўзларига кўра, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида 98 546та зотилжам ҳолати қайд этилган, 2019 йилда эса 63 436та. Дастлабки ярим йилликда 1772 киши зотилжамдан вафот этган. Читать дальше...