Москвада “ўзини яккалаш” ҳолатида қолаётган ўзбекистонликлар маҳаллий полиция ходимлари ҳужумига учраганини иддао қилди
Ўзини Бахтиёр деб таништирган самарқандлик 25 ёшли меҳнат муҳожири уч нафар полициячи Москванинг Ясенево туманида ижарада яшаётган ўзбекистонлик аёллар квартирасига 30 апрель куни бостириб кирганини сўзлаб берди.