«БОЙЛАРДАН ҚОЧ, БОЛАМ!..»
*** Баҳриниса ая камбағал бўлса ҳам ёлғизгина невараси Орифжонни ҳеч кимдан кам қилмади. Ўзи атала ичиб ўтирса-да, унга ош берди… Нима қилсин?.. Отаси қурғур сира-сира одам бўлмади. Ичкилик ўлгурга берилиб на бир ҳунарнинг бошини тутди, на биттагина ўғилни боқа олди. Ҳулкаройи бўлса… Ҳали ёш-ку, рўзғор қилмаса бўлмасди-да!.. Ҳа, майли, ўтган ишга саловат… […]