Хитой термаси Тайланд устидан ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг нимчорак финалидан ўрин олган Тайланд ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Муросасиз кечган баҳсда хитойликларнинг қўли баланд келди. Учршаувнинг 31-дақиқасида Супачаи Жайдед тайландликларни олдинга олиб чиқди. Бунга номинал меҳмонлар 67-дақиқага келиб жавоб қайтаришди, Сяо Чи қанотдан узатилган тўпни иккинчи уринишда дарвозага жойлаб, мувозанатни тиклади. Орадан кўп ўтмай Гао Лин пенальтини аниқ бажарди ва жамоасининг кейинги босқичга олиб чиққан голга муаллиф бўлди. Читать дальше...