Сирдарёлик врач прокуратура ходимига пора бераётганда ушланди
Сирдарё вилоят, Сайхунобод туман Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Б.Д. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимига 200 АҚШ доллари миқдорида пора бераётганда қўлга олинди. Бу ҳақда хабар қилган Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, прокуратура Департаменти ходимлари тилга олинган муассасада текширув ўтказган. Текширув давомида аниқланган камчиликларни далолатномада кўрсатмаслик эвазига бош врач Департемент ходимига пора таклиф қилган. Читать дальше...