ХИВА. "Хоразм вилоят, Хива туман паспорт столи ходимларининг ишидан норозиман. Паспорт алиштиргани борсам, ҳужжат қабул қилиб ўтирган йигит ариза учун 5000 сўм талаб қилди. Пластик карта берсам, “Бизда терминал йўқ, нақд пул беринг”, деди. 5000 сўм тўлаш кераклигига асос сўрасам, гапни айлантириб жавоб бермади. Ноилож сўраган пулини бердим. Аризани тўлдириб, фалон куни келинг, деди зарда билан. Бу пул ким учундир арзимас чойчақа бўлиши мумкин. Аммо олинаётган пул кассага кирим қилингани йўқ-да. Ўша ерда бир соатча туриб санадим... Читать дальше...