Galaxy S9 ва Galaxy S9+ смартфонлари тақдим этилди
Samsung компанияси 26 февралда янги смартфонлари Galaxy S9 ва Galaxy S9+’ни тақдим қилди. Тақдимот Барселонада Халқаро мобил конгрессда юз берди.
Гаджетлар дизайни аввалги авлоддаги смартфонлардан орқа панелидаги элементлари вертикал жойлашгани билангина фарқ қилади. Бармоқ излари сканери камери модули остида жойлашган, бу эса объективнинг ифлосланиши муаммосини ҳал қилади.
S9 ва S9+ дисплейлари мос равишда 5,8 ва 6,2 дюймни, максимал сифати Quad HD+ (1440 х 2880 пиксел)ни ташкил қилади. Читать дальше...