Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Май
2019

МУҲАББАТ ВА НАФРАТ… (64-қисм. Иккинчи китоб)

0

 

 

* * *

 

Қизининг ёнида бегона аёлни ўйлаб ўтириш Толмас Бадриддиновичга ноқулайлик туғдирди. Сумбулхон ҳақида бошқа хаёл суролмади.

— Қизим, боргин-да, пулларни ишончлироқ жойга яшириб қўй, энди бор бойлигимиз шу. Ишлатиш ниятим йўқ эди-ю, лекин бошқа иложим йўқ, уй қуриш керак, — деди ва Паризоддан аввалроқ ўрнидан туриб, кўча томонга кетди.

У дарвоза ёнида турганлар, ўтган-кетганлар билан гаплашиб, кунни кеч қилди. Қоронғи тушса ҳам жойидан жилмади. Албатта, колхознинг каттасини ёлғиз ташлаб кетишни истамаганлар топилди. Улар раиснинг ўзи рухсат бермагунча у ёқ-бу ёқдан гап сотиб ўтиришди.

Кузда ҳаво анча совиб қолганига қарамай, Толмас Бадриддинович ташқарида ётди. Бир пайтлар оғилхонага қўйган сим каравотни олиб чиқиб, устига қўшниларникидан келтирилган кўрпани тўшади-да, уйқуга кетди. Уч марта ухлаб, уч марта уйғонди. Ҳар сафар тушига Насима кирди. «Мақсадингга етдингми? Энди ойимчанг билан роҳат-фароғатда яшамоқчимисан? Бекор айтибсан! Ҳадемай сен ҳам қора ерга кирасан. Билсанг, бу ёқда шунақанги азоблар сени кутиб турибдики!» — дерди ҳар сафар хотини… Йўқ, у ортиқ ухлаёлмади. Тонг отмасдан ўрнидан турди. Кундузи қайси бир қўшнисидан олган сигарет қутисидан бир дона сигарет чиқариб, лабига қистирди. Тутатди. Ўпкасини тўлдириб тутун ютаркан: «Ўлсанг ҳам қутулмасканман», дея пичирлади бошини чайқаб. Сўнг тўкилиб тушгудай тизилиб турган юлдузларга қаради. «Бездим. Шу ёқларга кетгим келяпти. Бу дунё мен учун жудаям зерикарли бўлиб кетди. Ана шу юлдузлар атрофида юрсам, бирон нима топармидим? Эрмак қилиб юрармидим? У ёқда ҳаво йўқ дейишади. Демак, у ерларда юриш учун нафас олмаслик керак. Насима, тўғри айтганга ўхшайсан. Мен ҳам эрта-индин ёнингга… Йўқ, нима бўлган тақдирда ҳам, сенинг ёнингга бормайман. Ана шу кимсасиз юлдузлар атрофида у ёқдан-бу ёққа учиб юраман… Лекин шу ўғлим билан қизимни уйли-жойли қилиб олганимда эди… Уфф!» Бармоқларини сигарет чўғи куйдира бошлаганидан хаёли чалғиб кетди. Беихтиёр сигаретни ерга ташлаб, товони билан эзди. Дарвозахона ёнидаги томча — уйча эшиги ёнида биров тургандай туйилди унга.

— Паризод, — деди у.

Жавоб бўлмади. Бунинг ўрнига Толмас Бадриддинович кўрган шарпа унга яқинлашиб кела бошлади.

— Дада!

— Паризод, нега ухламадинг? Ҳали тонг отгани йўқ-ку, — дея чуқур уф тортди Толмас Бадриддинович.

— Ўзингиз нега ухламаяпсиз? Сизга бунақа ўтириш мумкин эмас. Аввал сиз ётинг, кейин мен ухлайман.

— Қўй, қизим, ҳализамон тонг отади. Ётганим билан миямга бўлмағур ўйлар келиб, юрагимни сиқиб юборади. Ундан кўра, у ёқ-бу ёққа бориб, айланиб келаман. Тонгги ҳаво бошқа пайтдагига нисбатан анча тоза бўлади, — дея Толмас Бадриддинович ўрнидан турди.

У оғир юриб, қизининг ёнига борди. Қўлини елкасига қўйиб, бағрига босди. Кейин шивирлади:

— Қизим, бориб ухла. Тонг ёришар-ёришмас уйга одам келиши мумкин. Шу бўйи кечгача сенда тиним бўлмайди.

Паризод хўрсинди. Унинг кўзи ёшга тўлган, лаблари титрарди. Отасининг унга гапи бор, Паризоднинг ҳам падарига айтмоқчи бўлган дардлари кўп. Лекин ҳар иккиси ҳам гапира олмайди. Гапирса, осмон узилиб, ерга тушиб кетадигандай.

Толмас Бадриддинович офтоб юз кўрсатгунча кўчада юрди. Ўйлаганидек анчагина енгил тортди. Кейин уйига қайтди.

Ҳувиллаб ётган ҳовлиси мозористонга ўхшайди. Қорайиб кетган, томи ўпирилиб тушган уйи қабрнинг ўзгинаси. Толмас Бадриддиновичнинг юраги сиқилди. «Булар ҳеч нима, мен ўлмаганман, тирикман. Бундан чиқди, бу ерда бемалол данғиллама иморат қураман. Ана, қизим бир рўмол пул олиб чиқди. Унга бир эмас, иккита, керак бўлса, учта иморат қуриш мумкин. Эҳҳе, Толмасбек, сен ҳали-бери толадиган йигитмассан. Йигит дедимми? Ҳа, нима бўпти, қирчиллама йигитман ҳали! Белим тўла бола! Сумбулхон ҳали олдинма-кейин потирлатиб бола туғиб ташлайди. Эрталабдан менинг уйимда қийқириқ бўлади. Болаларнинг қийқириғи. Эҳҳе, уларга набираларнинг бақир-чақирларини қўшсам, нақ бозорнинг ўзгинаси бўлади». У уйига тикилиб, хаёл сураркан, мийиғида кулиб қўйди.

Шу пайт дарвоза томондан кимнингдир овози келди. Ўгирилиб қараса, ҳамсояси — Маъсуда келин. Уни кўриб, Толмас Бадриддиновичнинг юзи ёришди. Бирам ақлли, бирам фаросатли-да бу Маъсуда келин деганлари. Толмас Бадриддинович у келин бўлиб тушганида, чаққонлиги, муомаласи қулоғига чалиниб: «Одамлар қандай қилиб шунақа қизларни топишаркан?» дея кўнглидан ўтказган эди… Мана, ҳозир ҳам у идиш кўтариб чиқибди. Демак, қандайдир егулик олиб келган.

— Ассалому алайкум, раис бова, мен сизларга озгина гўшт билан картошка қовуриб чиққандим, — деди у бироз ийманиб.

— Ҳа, ҳозир мен Паризодни чақирай, — дея уйча томонга юрди Толмас Бадриддинович.

— Сиз овора бўлманг, ўзим ичкарига олиб кириб бераман.

Худди шу пайт Паризоднинг ўзи ташқарига чиқиб қолди. У қўшни аёл билан қучоқлашиб, йиғлаб кўришди. Кейин улар биргалашиб томчага кириб кетишди. Бироздан сўнг Толмас Бадриддиновични ҳам чақиришди. «Нонушта қилиб олинг», дейишди. Бироқ у кирмади. Иштаҳаси йўқ эди. Бунинг устига, мулла келиб қолганди.

Қўй сўйилди. Дарвоқе, кеча сўйилмаганди. Бўлмаса, қассоб ҳам, одамлар ҳам бор эди. Ҳаш-паш дегунча сўйилиб, қозон ҳам осилиши мумкин эди. Аммо Толмас Бадриддиновичнинг кўнгли бўлмади. Анави Шокир ярамаснинг қилган ишидан кейин кўнглида қандайдир бир нима пайдо бўлди. Аввал: «Сўйинглар», деди. Кейин: «Йўқ, эртага», деди. Мана энди шу ишларнинг ҳаммаси қилиниб, қозон осилди. Мактабдан, колхоз клубидан стол-стул ҳам олиб келинди.

Чошгоҳда Баҳром агроном билан бирга келган Маъруфни кўрган раис ич-ичидан хурсанд бўлди. Негалигини ўзиям билмайди. Фақат «Шу боланинг бир нимаси бор-да» дея кўнглидан ўтказиб қўйди.

Бир косадан шўрва ичилгач, Баҳром ака юзига фотиҳа тортиб, ўрнидан турди. Келиб-кетувчиларни кутиб олиб, кузатиб қўяётган Толмас Бадриддиновичнинг ёнига борди.

— Кўринишингиз яхши, раис бова. Иродали одамлигингиз билиниб турибди. Худо хоҳласа, кўрмагандай бўлиб кетасиз, — деди.

Толмас Бадриддинович мийиғида кулди. Кейин хўрсинди-да:

— Ошна, манави ерда ҳаммаси, — дея кўксига кўрсаткич бармоғини урди, — агар очиб кўрсатсам, қочиб кетасиз. Бу ерда йўқ нарсанинг ўзи йўқ.

— Қайғу маҳали одамга шундай туйилади. Ўтиб кетади, раис бова.

— Лекин жа чўзилди-да.

— Ўтади… Мен сиздан бир нима сўрамоқчийдим. Шундай пайтда кўнглингизга сиғмас дейман. Лекин вақтни бекорга ўтказиб юбормайин деб айтмоқчиман.

— Нима бўлди, тинчликми?

— Тинчлик. Шу десангиз, Маъруф менинг ўрнимда ишлаб турса, нима дейсиз?

— Нега? Ўзингиз-чи?

— Қаридим, раис бова. Аслида, бир-икки йил олдин бошқа бировга берсам дегандим. Лекин одам тополмагандим. Мана, кадр келди. Яхши ўқиган экан, ҳар балога ақли етади.

Толмас Бадриддинович кулди ва чўнтагидан сигарет олиб лабига қистирди. Шошилмасдан тутатди, сўнг сўради:

— Бу Маъруфингиз неча кун ишлади ўзи? Ишга олганимиздан бери ишлаганидан ишга келмагани кўпроқ бўлмадими?

— Шундай. Аммо… энди шундай бўп қолди-да, раис бова. Бир сафар у нарса, кейин бу нарса сабаб келмади ишга. Лекин бир бошлаб олса, зўр тортиб кетади.

Толмас Бадриддинович яна кулди.

— Уч-тўрт кун ишлаб, зона агрономи бўляпти. Яна беш-олти кундан кейин бош агроном, келаси йил ёзга етиб-етмай раис бўп турибди-да, — дея бошини чайқаб Баҳром акага қаради у.

Буни қарангки, раис шундай деяётган маҳал Ҳайбатулло уларга яқинлашиб келаётганди. У раиснинг ҳамма гапини эшитди. Ичидан зил кетди. Қисиқ кўзлари катталашди. Яна бирон нима эшитиб қолармиканман деб, қадамини секинлатди. Аммо Толмас Бадриддинович бошқа мавзуга ўтиб кетди.

Ҳайбатулло уларнинг ёнида бир муддат турди. Ичи қизиди. Ким бош агроном, кейин раис бўлишини билгиси келди. Айни пайтда алам бутун вужудини ёндирди. Аммо у ҳеч вақони билолмай, бориб столга ўтиришга, бир коса шўрва ичиб, кейин идорага кетишга мажбур бўлди. Ана шундай куйиб-ёниб ўтирганида, уни райкомга чақириб қолишди.

— Толмас Бадриддиновичнинг шашти анча паст, колхозни бошқариб туринг, — деди шахсан райкомнинг ўзи.

Ҳайбатулло ўтирган жойидан сакраб туриб кетай деди. Идорага етиб келгунича режа тузди.

Унга кўра энг аввал Маъруф ишдан ҳайдалади. Чунки у ёш, яқинда ишга келганига қарамай, айни терим қизғин пайти бесабаб ишга чиқмаган. Яна ичиб олиб жанжаллашган. Бундайлар агроном бўлишга нолойиқ. Иккинчиси — Баҳром ака. У аллақачон пенсияда бўлиши керак эди. Бироқ ҳалигача ишлаб юрибди. Иш юритиши, қарашлари эскича. Ҳозирги замонавий технологияни билмайди. Учинчиси — Толмас Бадриддинович… Унинг охирги ўғрилиги очиқча бўлган. Бунинг устига, ўғриликни бошқа бировнинг, яъни Шокир ферманинг бўйнига юклаган.

 

* * *

 

Албатта, Ўктамнинг ҳеч нарсадан хабари йўқ эди. «Бораман, ғоримга кираман. Тўшакка ўзимни ташлайман-у ухлайман», деб ўйлаганди у. Бироқ ресторан эшигидан чиқар-чиқмас тасир-тусур бўлиб кетди. У йигитлари тутдек тўкилаётганини кўрган заҳоти ўзини орқага ташлади. Кейин эмаклади. Амаллади. Бешикаст эшик ортига ўтиб яширинди-да, тўппончасини чиқарди. «Шундай бўлишини кўнглим сезганди. Аллақачон одамларимни янгилашим керак эди. Ҳаммаси текинхўрликдан бошқага ярамайдиган бўп қолганди», дея хаёлидан ўтказди-да, ўқ ёмғири тинишини кутди. Аммо отишма тугамай туриб, милиция машинасининг овози эшитилди. Ана шундан кейингина отишманинг овози ўчди. Ўктам ўрнидан сакраб турди. Ресторан ичкарисига югурди. Ундан ошхонага ўтди. Ошпазлар, хизматчилар кўзлари қинидан чиққудек титраб-қақшаб туришган экан.

— Орқа эшикни кўрсат! — бақирди у.

Бир йигит югуриб унинг олдига тушди. Бориб, ташқарига чиқадиган эшикни очди.

Ўктам шотирларини сўка-сўка йўл бўйигача югуриб борди. Машина жуда кам эди. Бориям тўхтамай ўтиб кетаверди. Шундагина Ўктам қараса, қўлида тўппонча.

— Туф-у! Шунгаям ақлим етмабди! — бақирди у.

Сўнг қуролини чўнтагига тиқиб, яқинлашиб келаётган машинага қўлини кўтарди.

Бунисиям тўхтамади. Ўктамнинг жони чиқди. Йўл бўйлаб югуриб кетаверди. Ортидан машина моторининг гувиллаши эшитилди.

«Энди тўхтайсан, тўхтамасанг, нақ онангни кўрсатаман!» деган хаёлда у йўлнинг ўртасига ўтди-да, қулочини кенг ёзиб туриб олди. Келаётган улов юк машинаси экан. Ҳайдовчи аввалига машинасини секинлатмади. Кейин бирдан тормозни босган эди, ғилдираклар сирпаниб, чийиллади-да, Ўктамга етишига бор-йўғи икки қадам қолганида тўхтади. Кабина эшиги қарсиллаб очилди.

— Онангни шоматалоғига йўлнинг ўртасида турибсанми, ит эмган!

Бундай ҳақорат ҳозир Ўктамга чивин чаққандай таъсир этмади. Чўнтагидан тўппончасини олди-да, навбатдаги сўкишга оғзини жуфтлаётган ҳайдовчининг ёнига бориб, пешонасига тўғрилади.

— Ҳозир ит тугул, чўчқаниям эмасан. Туш пастга! — ўкирди у.

Ҳайдовчининг боши хумдай, қорни қозондай, овози бузуқ тракторникидай, қоши қалин, кўзининг ҳар биттаси пиёладай-пиёладай эди. Аммо буларнинг бирортаси ҳам уни қўрқувдан сақлаб қололмади.

— Эй-й, эй-й, ошна, нима қиляпсан? — деди бирдан мулойим тортиб қолган ҳайдовчи.

— Ошнангни энангникида кўрасан! Пастга туш!

Ўктам ҳайдовчини ерга ётқизди. Орқа миясига тўппонча билан уриб, ҳушидан кеткизди, кейин судраб йўл четига чиқариб ташлади-да, машинага ўтирди.

Бундай мағлубият Ўктамнинг тушига ҳам кирмаган эди. У газни шунақанги қаттиқ босдики, машина сапчиб турган жойидан қимирлади.

 

* * *

 

Саид йиғлади. Қиз хандон отиб кулди. Бунга чидолмаган Саид баттар ўкирди.

— Ҳе, — деди охири бирдан жиддий тортган қиз, — нега хотинларга ўхшаб увиллаяпсан?

— Осонми сенга оғриққа чидаш? Оёғимни синдириб юборай дединг-ку! — дея ҳиқиллади Саид.

— Эркак эмаскансан. Сенинг ўрнингда бўлганимда, миқ этмай ётардим, — деб қиз унинг оёғини қўйиб юборди-да, стулга ўтирди.

— Мен сенинг қийнаганингдан йиғлаётганим йўқ. Сенга кучим етмаганидан йиғлаяпман. Қиз бола шу аҳволга солса, қайси эркак чидайди? Шу қилганингни яхшиям ҳеч ким кўрмади. Кўрганида шарманда бўлардим.

Қиз мийиғида кулди-да:

— Нега орқамдан келдингиз? — деб сўради бирдан Саидни сизлаб.

— Тўғрисини айтайми?

— Бўлмасам-чи!

— Тўғриси, ёқтириб қолгандим.

— Сийқаси чиққан чўпчак! Ўқишга энди кирганимда, бир-иккитаси менга шунақа деб хушомад қилганди. Кейин ёқтириб қолган одам қиз боланинг уйига бостириб кирмайди.

— Шундай бўп қолди-да…

Саид ўрнидан турди. Ҳалигача қақшаётган оёқларини силади.

— Ўғриман деганмидингиз? — деди қиз гўё ҳеч нарса содир бўлмагандай иягини кафтига тираб, Саидга термиларкан.

— Йўқ. Эй, шошманг, мелисага телефон қимаганмидингиз? Ҳазиллашдим деб айтинг, илтимос, — деди Саид аланглаб.

— Мелисасиз ҳам ўзим ҳал қилиб қўявераман. Нима қиларкан деб, сизни синагандим.

— Шундай демайсизми? Ўтакам ёрилиб кетай деди.

— Сиз яхши одам эмассиз. Буни манави совуқдан-совуқ турқингиз айтиб турибди. Аммо буни қарангки, худди сиздақани ахтариб юргандим.

— Йўғ-э, ростданми? Нима, сиз ҳам мени ёқтириб қолганмидингиз?

Қиз кулди-да, бошини чайқади.

— Наҳотки сиз қиз бола ёқтирадиган даражада кўркамман деб ўйласангиз?

— Энди, ҳар қалай… Билмадим… Айтиб бўладими?

Қиз бирдан ўрнидан турди. Кўзи ёнди. Вужуди титради.

— Бир пайтлар ҳали соддагина қизлигимда худди сенга ўхшаган нусха номусимни поймол қилган. Азоб бериб поймол қилган. Шунинг учун мен каратэга қатнадим. Ўч олмоқчийдим. Мақсадимга етдим. Ўша нусхани ер билан битта қилдим. Шарманда бўлди. Лекин, барибир, кўнглим тўлмади. Номусим қайтиб келмади. Мана энди кимки унга ўхшаса, уриб ўлдиргим келади. Омадинг йўқ экан. Ҳозир сени итдай азоблайман-да, бозорнинг қоқ ўртасида қип-яланғоч юрғизаман.

Саиднинг юраги товонига тушиб кетди. У атрофига олазарак боқиб, қизга ҳамла қилиш учун бирон нима қидирди. Кўрди. Стол устида ошпичоқ турарди. «Агар шу пичоқни ололсам, мана шу айтган гапларинг, қилган ишларинг учун ўзингни ана шу бозорнинг ўртасига ҳайдаб чиқаман. Керак бўлса, ўқийдиган жойингнинг ётоқхонаси ёнидаям яланғоч юрғизаман», хаёлидан ўтказди у.

 

* * *

 

Ҳар ненингки умри бир кун тугайди. Бирови ёқишдан ўзгага ярамайдиган ўтин, бошқаси пахса девор учун лой бўлади. Ўктам шаҳардан чиқиб, ўнқир-чўнқир йўлда кабинанинг томига бошини уриб-уриб, чайқалиб-чайқалиб кетаётганида шу ҳақда ўйлади. «Омадим келди. Шунинг учун омон қолдим. Бўлмаса, ҳозир осмону фалакдан ердагиларни томоша қилиб юрган бўлардим. Бир ойга бормасдан, этим тупроққа қоришиб кетарди. Сўйилаётган қўйнинг терисини арчимасдан туриб, оёғининг бир чеккасини тилиб, ўша жойдан пуфлаганингда қандай шишса, менинг танам ҳам худди шундай шишарди. Кейин пақиллаб ёрилиб кетарди-да, лаҳад деворларини шилта қилиб ташларди. Кўз олдингга келтирсанг, даҳшат… Қулоғим остидан визиллаб ўтган ўқни аниқ сездим. Ундайроқ ёки бундайроқ ётганимда, миямнинг қатиғини чиқариб ташлаши мумкин эди…»

Ўктам хўрсиниб қўйди. Кейин аста-секин бўй кўрсатаётган қуёшга қараб жилмайди. «Умримда биринчи марта сени кўрганимдан қувоняпман. Илгари чиқишинг, ботишингга умуман эътибор бермаган эканман» дея хаёлидан ўтказди ва машина тезлигини сусайтирди. Бироздан кейин эса тормозни босди. Пастга тушди. Қулочини кенг ёзиб, керишди. Уни четдан кузатган одам туни билан қанчадан-қанча нарсанинг ағдар-тўнтарини чиқариб, неча биттанинг ёстиғини қуритганига ишонгиси келмасди. Чунки у роҳатланиб керишган эди-да.

Ўктам қуёшга қаради: кўзи қамашди. Кейин чўл, янтоқларга боқди. Эрталаб бу ерлар кўзга бошқача кўринади. Аммо туш пайти худди жаҳаннамга тушиб қолгандай бўласан. Янтоқларни қўйлар бирам хуш кўришадики, китирлатиб ейишади. Бир жойга ғарам қилиб босиб қўйсанг-да, атрофини қўра қилсанг, қўйларинг очлик нималигини билмай, қишдан чиқишади. «Чўпонлар ёнига бораман. Ғорга бормайман. Битта қўйни тандир қилдираман-да, маза қилиб еб ётаман. Чўпонларниям одам соғиниб кетаркан. Содда, чайир одамлар» хаёлидан ўтказди Ўктам ва яна қайтиб машинага ўтирди.

Ўша кулба. Ўша сир-синоатли кулба. Бир қарашда тўрттагина девордан иборат: оғилхонадан ўзга ҳеч нимага ярамайдиган оддийгина кулба. Аммо бу ерда нима ишлар бўлиб ўтмади? Бу кулба қанча-қанча маккорлик, лўттибозлик, зўравонликларнинг гувоҳига айланмади? Яна бу кулба ўз бағрида заҳри қотилнинг қанчасини сақламади дейсиз! Лекин буларнинг бирортасини ҳам Ўктам эсламайди. Эслайдиган битта нарса бор: Паризодни илк бор учратгани. Учратмади. Қизни мажбурлаб олиб келиб кўрсатишди. Ўктамнинг юраги бирдан жиз этди. Кейин дунёда ишқ азоби борлигини ҳам билди. Бировга айтолмайди, маслаҳат ололмайди. Кимсан — фалончи чўпон, кимсан — дашт қироли нозиккина қизчани деб, шу аҳволга тушиб қолди-я…

Қўйларни чўпонлар боққани олиб кетишибди. Кулбада биттагина чўпон қолибди. Мамасоли — дудуқ чўпон. Бировлар билан гаплашишдан кўра, «қур-эй-қур-эй» дея қўйларга бақиришни хуш кўрадиган чўпон. Буни қарангки, у шамоллабди. Иситмалабди. Кўрпа-тўшак қилиб ётибди. Машина овозини эшитмаган. Эшитганида, қай аҳволдалигидан қатъи назар, турар, ташқарига чиқарди. Чунки хўжайиндан бошқа одам бу ерга машинада келмайди. Яна у хўжайиннинг ниҳоятда жаҳлдорлигини ҳам билади: аямайди. Сал кўзига ёмон кўринган одамни сўрамай-нетмай бир ёқли қилиб ташлайди…

Ўктам кулбага кирди. Бошқа пайт бўлганида бирдан қони қайнаб, чўнтагидан қуролини чиқарарди-да, ярамас чўпонни тарс-турс отиб ташларди. Ҳозир бир туки қилт этмади. Чунки у Паризодни ўйлаб, манави кулба, у ердаги одамларни яхши кўриб келганди-да. Шундай маҳал қандай қилиб бировни уриб-сўкcин, қонига беласин?

— Ўҳҳў, хўжам жа бошқача ётибди-ку, путни кўтариб, а? — дея иржайди Ўктам.

Мамасоли чўпон шошиб қолди. Устидаги кўрпани олиб ташлаб, ўрнидан турди.

— Ҳимм, нима бўлди? Ҳамма кетган, сен ётибсан? — сўради бирдан жиддий тортган Ўктам.

— Ме-е-н, бо-о-ш…

— Ҳа, бошинг оғрияптими? Касал бўлдингми? — деди дудуқнинг гапларини охиригача эшитишни истамаган Ўктам.

Мамасоли бошини ирғаб, тасдиқ ишорасини берди.

— Дори-пори ичдингми?

Мамасоли бу сафар «йўқ» дегандек бошини чайқади.

— Тушунарли, қаердан ҳам ичасан? Бўлса ичасан-да. Иш тутма, ҳозир ўзим даволаб ташлайман. Менинг ароқларим турибдими, ишқилиб?

— Ҳе-е-ч ким те-е-е-г-инмайди… — жавоб берди Мамасоли амаллаб.

Ўктамнинг юзига яна табассум югурди.

— Бўпти, сен ётавер, ўзим ҳамма нарсани есть қилиб ташлайман. Фақат тўшагингни дераза томонга ол, тўрга ўтиб қайтишим кўп бўлади. Шошма, бу ёққа кел-чи, — деб Ўктам чўпонни ёнига чорлади.

Мамасолининг киприклари пирпиради. Қулт этиб ютинди. «Хўжайиннинг феъли айниди. Боя қилмаган ишини энди қилади» дея кўнглидан ўтказди-да, бир-бир босиб Ўктамнинг ёнига келди. Ўктам унинг пешонасига кафтини қўйди. Кейин:

— Эҳҳе, бу аҳволда қандай ўлмасдан ётибсан? Тез ёт, бўл тез! Майли, жойингни алмаштирма, — дея шоша-пиша уй тўрига борди-да, гиламни кўтарди.

Сўнг кичкина ертўланинг оғзини очиб, пастга тушди. Иккита ароқ билан бир парча яхна гўшт олди. Кейин юқорига кўтарилди. Мамасоли ётмаган, ҳалиям худди маст одамдай тебраниб-тебраниб турарди.

— Сен эшакка нима дедим?! — дея бирдан бақириб юборди Ўктам.

Мамасоли чўчиб тушди-да, шоша-пиша жойига ётди.

— Сенларга яхши гап ҳам ёқмайди. Албатта, битта сўкиш эшитишинг керак. Ана ундан кейин қимирлайсан, — дея Ўктам токчадан дастурхонни олиб, кулбанинг ўртасига ёзди. Дастурхондаги тўнтарилиб қолган нон бўлакларини тўғрилади. Иккита ароқ билан гўштни ноннинг ёнига қўйди. Кейин ташқарига чиқди. Ўчоққа олов ёқиб, қумғонни қўйди. Сув қайнагач, кулбага олиб кирди. Битта пиёлага яримлатиб ароқ қуйди, сўнг унинг устига қайнаган сув солди.

— Манавини битта ичиб юбор-чи, — деди Мамасолига.

Чўпоннинг киприклари пирпиради. Кимсан — фалончи хўжайинни кўрган борки, оёғигача дағ-дағ қалтирайди. Энди шу одам унга хизмат қилиб турибди. Буни қандай тушуниш мумкин? Бор-йўғи дудуқ, чўлоққа-я!..

— Яна битта сўкайинми, ифлос?! Тур ўрнингдан! — бақирди яна Ўктам.

(давоми бор)

Нуриддин ИСМОИЛОВ

 






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин: С 28 апреля до 12 мая городские службы будут работать в усиленном режиме


Спорт в России и мире
Москва

Юные керамисты школы №2120 выиграли три Гран-при конкурса «Мир дому твоему!»


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
WTA

Вероника Кудерметова завершила выступление на турнире WTA в Мадриде


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Прокуратура Москвы: тело мужчины нашли в лесопарке в Сокольниках





Путин в России и мире
Москва

Поведение Путина вызвало резонанс, потерянные в 90–е заводы возвращаются РФ


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Это - война: литовские беспилотники попытались атаковать Минск




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире

Навальный в России и мире
Москва

Продюсера Reuters арестовали за публикацию материалов на YouTube-канале «НавальныйLIVE»



Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Желдорреммаш

Улан-Удэнский ЛВРЗ подвел производственные итоги первого квартала 2024 года



Москва

Порядка 10 БПЛА обнаружились в лесах Подмосковья после схода снега

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net