Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Май
2019

ШАЙТАНАТ… (29-қисм. Биринчи китоб. Охири)

0

 

 

* * *

 

У деразадан мўралаган онда Жамшид ўрнидан турди. Зайнаб эса унинг бўйнига осилди… Асадбек бу манзарага қараб тура олмади. У аввалига бостириб кирмоқчи ҳам бўлди. Аммо ўз қизининг шармандалигини фош этиш унинг учун оғир эди. У шармандалик юкини елкасига ортиб, ҳовлига қандай шарпасиз кирган бўлса, шундай чиқди. Эшик оғзидан дарров узоқлаша олмади. Беш-ўн қадамни юрак тўлғоғида босди. Сўнг бир қарорга келиб, тез-тез юриб кетди.

Чувринди тор кўчадан кўз узмай турган эди. Асадбекнинг аста ичкари киргани, бир неча дақиқадан сўнг чиқиб, оғир қадамлар билан юрганини ҳам кўрди. Бек акаси қадамини тезлатгач, машина моторини ўт олдириб, юришга тайёр бўлиб турди. Асадбек машинага ўтириши билан «уйга» деб буйруқ берди. Чувринди нохуш воқеа юз берганини сезди-ю, бироқ «нима гап экан?» деб сўрамади.

Асадбек ҳовлига кира солиб, Манзурани чақирди:

— Қизингга телефон қил, тайёр турсин, бориб олиб кел, — деди.

— Сиз… бормадингизми? — деди Манзура ўсмоқчилаб.

— Мен нима қиламан у ерда? Бошқа ташвишим йўқми?! — деди Асадбек, ўдағайлаб, Манзура шошиб чиқмоқчи бўлганида тўхтатди: — Телефон қил, дедим.

Манзура «шартми» дегандай қараб қўйди-ю, аммо буйруққа итоат этди. Бошқа пайт бўлганида шарт эмасди. Асадбек Жамшиднинг тезроқ чиқиб кетишини истаб шундай деб буюрди. Ҳолбуки Жамшид у билан изма-из уйдан чиққан, Асадбек машинага етай деганида орқасидан кўрган, «Бек акамми ё бошқа одамми?» деб тусмол қилган эди.

Манзура билан Чувринди кетгач, Асадбек болохонага чиқди.

— Ҳайдар акангни топ. Нариги дунёда бўлса ҳам ҳозир етиб келсин.

Ярим соатдан сўнг ҳовлида Манзура овози эшитилди. Сўнг Чувринди болохонага чиқди. Бир соат деганда Кесакполвон пайдо бўлди. Асадбек икки аъёнини бошлаб пастга тушди. Майдалаб ёмғир ёға бошлаган эди. Осмонга қараб, юзини ёмғирга тутди.

— Ҳайдар, Шилимшиқ ўлдирилган жой эсингдами? — деди осмонга қараган ҳолда.

— Эсимда, — деди Кесакполвон.

— Қандай ўлдирилгани-чи?

— Эсимда.

— Шу ишни такрорлаш керак, қўлингдан келадими?

— Кимни?

— Эрталабгача бажарасан. Кимлигини айтганимда «нима учун?» деган савол бермаларинг. Кавказликларинг тайёрми?

— Ҳа.

— Иккала ўлимни бўйнига олсин.

— Кимни?

— Жамшидни…

Кесакполвон ҳайратланиб Чувриндига қаради. Чувринди ҳукмга нима сабаб бўлганини тахминан биларди. Шу боис Кесакполвоннинг савол назарига жавоб бермай юзини бурди. «Балки аблаҳлик қилгандир. Лекин дунёда ундан бешбаттар аблаҳлар яшаб юрганида у ҳам тирик қолса бўларди», деб ўйлади. Аммо фикрини тилига чиқариб ошкор этмади.

Йигитлар ичида садоқати билан ажралиб турувчи Жамшиднинг ўлимга маҳкум этилишини Кесакполвон ҳазм қила олмади. Бунақа пайтда қарорнинг муҳокама этилиши ман қилинган бўлса-да, сўради:

— Нимага?

— Ишинг бўлмасин, айтдим-ку…

— Бек, эрталабгача ўйла.

— Эрталабгача буйруқни бажар.

 

***

 

Жамшид тор кўча бошида кетаётган одамни Асадбекка ўхшатиб, юраги бир ҳаприқди. Ҳаяжонини босиш мақсадида чўнтагидан сигарет чиқариб чекди. Шу пайт ҳовли томондан қадам товушлари эшитилди. «Эргашиб чиқяптими?» деб ўйлаб орқасига ўгирилди. Эшик зичлаб ёпилиб, калит буралди. «Бу ёғи қизиқ бўлди-ку?» Жамшид шу фикрда дарвозадан аста узоқлашди. Тор кўча бошига етганида орқасига ўгирил-ди — кўча кимсасиз эди. Машинасига ўтириб дарҳол юргизмади, ўйга толди.

У учун Зайнабнинг руҳий ҳолати бегона эди.

Зайнаб қўнғироқ қилиб чақиришга чақирди-ю, уятдан ёниб кетди. Дарров ҳовлига чиқиб кўча эшикни қулфлади. Бир неча нафасдан сўнг уят алангаси пасайиб, яна шайтон йўриғига кириб эшикни қия очиб қўйди.

Жамшид одати бўйича индамай кириб келди.

— Тинчликми? — деди уйга кириб.

— Тинчлик… биров юрганга ўхшади, қўрқдим.

— Ҳофиз акам қаердалар? Тўйга кетдиларми?

— Ҳофиз акангиз… — Зайнаб «акангиз» деган сўзга пичинг билан урғу берганини ўзи ҳам сезмай қолди, — Фарғонадаги тўйга кетганлар.

— Кеннайимни олиб келайми ё ўзингни олиб кетайми?

«Қани эди олиб кетсангиз… узоқларга… фақат иккаламиз яшайдиган жойга… Атрофимизда ҳеч ким бўлмаса…»

— Бирпас ўтиринг, чой ичинг.

— Майли, бир пиёла ичай.

Жамшид ўзини мажбурлаб ўтирди. У Зайнабнинг асл мақсадини билмас эди. Аниқроқ айтилса, гумонининг ҳақиқатга айланиб қолишини истамади. Бир пиёла чойга иккинчиси, учинчиси… уланди. Жамшид камгап, кўзлари ҳам хотиржам боқарди. Бу чиройли кўзларда ишрат учқунлари ёнмас эди. Эркак томон ташаббус кўрсатмагандан сўнг аёл кишига қийин экан. Зайнаб — қизлик орзулари топталган маъсума — иффатини ўзи топтамоққа ожизлик қилмоқда эди. «Олов темирни эритгани каби ошиқ юрак тафти тош қалбларни эритгай», дейишарди. Наҳот Жамшиднинг қалби тошдан ҳам қаттиқроқ бўлса?..

«Илон чақса менга унинг заҳри кор қилмайди, аммо жонимнинг чиқиши учун бир қиё боқишинг кифоя»… Қайси бир кинода йигит куйиб шундай ашула айтган эди. Ажаб, йигитлар қизларнинг биргина қиё боқиши учун ўлиб-тириладилар. Бу тошюрак эса… Ё бу «Ёр азоби мен учун фароғат», дейдиган тоифаданми? Зайнаб уни суҳбатга қандай тортишни билмай, хаёлига келган майда-чуйда гапларни қайтармасдан айтаверди.

Жамшид жувоннинг ҳаракатини кузатиб, гапларини эшитиб, онда-сонда бир жавоб айтиб ўтираверди. Яхши ҳамки бу ерга келишидан олдин бир кеча-кундуз айш қилди. Йўқса, шайтонга ҳай беролмай қолсами… «Ўзингни бос… Синаётган бўлса-чи?.. Балки акасидай кўрар мени… Аёл киши чақирса мақсади фақат… Шу бўладими?»

— Нима учун мени шу одамга беришди, биласизми? — Зайнаб шундай деб қаттиқ тикилди. Шу пайтгача кўзларнинг тўқнашувидан чўчиётган эди. Бу сафар ҳеч тап тортмай тикилди.

Жамшид дарров жавоб бермади. Сўнг гапни ҳазилга бурмоқчи бўлди:

— Бек акам «нимага?» деган саволни ёмон кўрадилар. Акамга «хўп бўлади» деган кўпроқ ёқади.

Бу ҳазилдан Зайнабнинг зардаси қайнади:

— Сиз… қулмисиз?

Мазкур саволдан Жамшиднинг ҳам зардаси қайнади. Аммо ўзини мажбур қилиб кулди:

— Қул эмасман. Ишимиз шунақа. Ҳамма «нимага?» деб сўрайверса, ақл ўргатаверса иш юришмайди.

— Адамдан сўрамаган бўлсангиз, ўзингизча ўйламадингизми?

— Бу гапларни қўзғама. Бек акам янглишмайдилар.

— Ҳа… янглишмайдилар… Мени ким ўғирлаган, биласизми?

Жамшид «Ҳа», деса яна саволлар ўқига дучор бўлишини билиб, индамади.

— Билмасмидингиз?

— Қўйсанг-чи шу гапларни.

— Билмасмидингиз?.. Сиз.. писмиқсиз!.. Сиз менинг одам эканимни биласизми? — Зайнаб шундай деб туриб йиғлаб юборди.

Айни пайтда телефон жиринглади. Зайнаб телефон томонга бир қараб, қўлини силтаб қўйди-да, гапини давом эттирди:

— Менинг ўрнимда ҳайвон бўлганида хўрланишига чидолмай, ҳеч бўлмаса ўкирарди. Эгасининг раҳми келарди, эгаси хўрлатиб қўймас эди.

Телефон жиринглашини қўймагач, гўшакни зарда билан кўтариб «Ҳа!» деди. У томондан жавоб бўлмади. Бу ҳол бир неча марта такрорлангач, Жамшид «Тўхта, биров майнавозчилик қиляпти шекилли», деб гўшакни кўтарди. Унинг бу хонадонга келиши ҳукм сари қўйилган биринчи қадам бўлса, бу иккинчиси бўлди. Учинчиси, энг асосийси эди…

Зайнаб ҳасратларидан бир чимдимни айтиб енгил тортгач, жим бўлди. Унинг ўксиб, хўрсиниб йиғлаши Жамшидга онасини эслатди. Ҳакам ҳукмни ўқиб, Жамшид қўлига кишан солинганида онаси додлаб юборган эди. Темир панжарали машинага олиб чиқишаётганда милиса йигитлар кўнгилчанлик қилиб қоидани бузишса ҳам икки-уч дақиқага уларни холи қолдиришганди. Ўшанда онаси хўрсиниб-хўрсиниб йиғлаган эди…

— Зайнаб… мен ҳаммасини биламан, — деди Жамшид бошини эгиб.

— Мен аёл бўлсам ҳам ундан ўч оламан.

— Сен синглимсан… Сен учун мен ўч оламан… Қасам ичаман… Агар сени ҳимоя қиладиган эркак зоти қирилиб битса ўзинг ўч оласан…

Ана шу гапдан кейин Зайнаб ўрнидан туриб келиб, Жамшидни бўйнидан қучиб, ўпиб қўйди… Учинчи ҳал қилувчи қадам шу эди…

 

***

 

Ўша жой, ўша дарахт, ўша манзара. Фақат мурда бошқа. Машина бошқа.

— Бизнинг гўллигимизни таъкидламоқчи бўлишганми? — деди маёр Солиев.

Зоҳид қотиллик ҳақидаги хабарни эшитиб йўлга чиққанида айнан шу ер, айнан шу дарахт деб ўйламаган эди. Манзарани кўриб, ҳайратда турганида маёр шу саволни берди. Зоҳид унга жавоб бермай мурдага тикилди.

— Айнан ўшандай эмас, — деди ўйчан. — Ҳозирча иккита фарқ бор. Биринчиси мошина ёнмаган. Бунинг ўрнига мурдани ёқишган.

— Бунинг ҳам бойлигига тегишмабди, — деди машина ичини титаётган Ҳамдам Толипов. — Анча-мунча пул. Безаклар бор экан. Йигитлар ҳисоблашяпти.

— Ўзаро урушнинг бошланганими бу? — деб сўради Зоҳид маёрдан.

Солиев елка қисиб қўйди.

— Ҳали вақт бор эди. Қайдам?

— Бизнинг ишимизни осонлаштиришми ё чалкаштиришми мақсадлари?

Бу саволга маёр Солиев жавоб бера олмас эди…

 

ЭЛЧИН

1989 йил 1 июн

 

Жамшидни Чувриндининг уйидан чиқаришди.

Зайнаб унинг ўлими ҳақидаги хабарни эшитди-ю, эси оғиб қолаёзди. У отасининг пойлаб келганини, фожиа унинг амри билан юз берганини тасаввур ҳам қила олмас эди. Зайнаб туни билан мижжа қоқмади. Туни билан Жамшид унга ҳамсуҳбат бўлди. Жамшид илгаригидек жингалаксоч эмас, сочларини олдириб бошига дўппи кийиб олган, янада хушрўйлашган Отабек эди. Улар қилвир сочлари майин титраётган мажнунтол панасида, тўлқинчалари ой нури билан ўйнашаётган ҳовуз бўйида бир-бирларига роз айтдилар…

Қизини пойлаб Манзура ҳам бу тун ухламади. Зайнаб ҳовли ўртасида ҳаракатсиз туриб қолганида Манзура зийрак эди. Қизига тикила-тикила кўзи толиқди. Шошқалоқ хўрозлар қичқира бошлаганида ғафлат босибди. Неча дақиқа кўзи илинди, билмайди. Чўчиб кўзини очса — Зайнаб йўқ. Манзура ўтирган ерида «Зайнаб!» деб чақирди. Жавоб бўлмади. У «Вой, шўрим!» деганича ҳовлига оёқяланг ҳолда югуриб чиқди. Ошхонага олиб борувчи усти берк йўлакда осилиб турган одам қорасини кўриб дод солди. Яхши ҳамки Яратган унинг ҳушини олмади — югуриб бориб қизининг оёқларини қучоқлаганича юқорига кўтарди. Бу орада болохонадаги сергак йигитлар тушиб, арқонни ечишди.

Орадан бир неча соат ўтгач, ҳовлига Элчин кириб келди. Уйида Зайнабни кўрмагач, «онасиникидадир», деб шу ерга келган эди. Субҳи содиқдаги даҳшат тўридан қутилмаган Манзура уни дардли нигоҳ билан қарши олди.

— Зайнаб шу ердами? — деган саволига «Ҳа», деди-ю, ичкарига таклиф қилайинми ё йўқми, деб иккиланди. Охири бир қарорга келиб: — Ётибди, тоби йўқроқ, — деди.

Зайнаб каравотда сочлари паришон ҳолда, кўзларини бир нуқтага қадаб ётар эди. Манзура қизига қараб туриб хўрлиги келди. Пастки лабини тишлаб, йиғлаб юбормаслик учун ташқарига чиқди.

— Нима бўлди? Тузукмисиз? — деди Элчин.

Зайнаб унга бир қараб олгач, кўзини шифтдаги яна ўша нуқтага қадади:

— Мен… ўзимни ўлдирмоқчи эдим… — деди Зайнаб хаста овозда.

Элчин нима дейишини билмай гангиб қолди.

— Мен… яшашни истамайман… Жамшид акамнинг ёнларига боришни хоҳлайман…

— Жамшид? Қайси Жамшид?

— Жамшид акамни ўлдиришди. Мен Жамшид акамни яхши кўрардим. Худодан яширмаганни сиздан яширмайман… Худо жонимни олмади. Болангиз туғилганидан кейин… мени ўлдиринг!.. Мен… Сизга хиёнат қилдим…

— Йўқ! — деди Элчин титраб.

— Эркак бўлсангиз, мени ўлдирасиз…

— Йўқ! — Элчин бу сафар қаттиқ бақирди. Зайнаб шифтга қадаган нигоҳини узиб унга қаради.

— Ўлдирасиз… — деди пичирлаб.

Манзура кириб, Элчиннинг енгидан аста тортди.

— Сизни чақиришяпти.

— Зайнаб, бу гапни миянгиздан чиқариб ташланг, ишонмайман! — деди Элчин, орқасига тисарилиб.

Катта хона ўртасида Асадбек билан Кесакполвон тик турган ҳолда гаплашишарди. Элчин кириб келгач, Асадбек дарғазаб кўзларини унга қадаб, тик босиб келди.

— Жамшидда нима қасдингиз бор эди?! — деди у титроқ овозда.

— Жамшидда? — Элчин довдиради. — Нима бўлди ўзи, ҳозир эшитдим…

Гапини тугатишга улгурмасдан Асадбек уни гирибонидан олди.

— Жим юргин деганмидим? Қасосингни олган эдинг-ку?

— Бек ака, аввал гапимни эшитинг. Ҳозир Фарғонадан келяпман, ахир.

— Ҳайдар, Шилимшиқ қандай ўлдирилганини кўрганмидинг? — деди Асадбек уни қўйиб юбормай. — Айт бунга, кўрганмидинг?

— Кўргандим.

— Жамшидни-чи?

— Кўрдим. Ўша дарахтга осиб, ҳалигиси кесиб ташланибди.

Асадбек Элчиннинг гирибонидан қўлини олди-ю, ўша заҳоти жағига мушт туширди. Элчин гандираклаб кетди. Ўзини ўнглашга улгурмай Кесакполвоннинг тепкисини еди. Асадбек ғазаб отига миниб томоша кўрсатмаётган эди. У Жамшиднинг ўлимида Элчинни чиндан ҳам айбли деб санади. Назарида Элчин дайдиб кетмай уйида ўтирганида, хотинига яхши қараганида бу кўргиликлар йўқ эди…

 

АСАДБЕК

1989 йил 6 июн

 

Аср намозига азон айтилган дамда Асадбекка депутат қўнғироқ қилди:

— Ака, аҳвол чатоқ, мен билан Фарғонага бориб кела олмайсизми? — деди ҳовлиқиб.

— Нима гап ўзи? — деди Асадбек.

— Йўлда тушунтириб бераман. Аеропортга келаверинг.

Асадбек самолётга чиқмай туриб, Фарғонада нималар бўлаётганини эшитгач, Зелихоннинг гапларини эслади.

— Бу жанжалларга менинг нима алоқам бор? — деди Асадбек.

— Сиз у томонларда кўп одамларни танийсиз. Мени ўша ердан сайлашгани билан ҳеч кимни танимайман. Ёнимда бўлсангиз…

Асадбек унга қараб турди-да, қўл узатди:

— Яхши бориб келинг…

 

* * *

 

Ҳар бир тоғнинг чўққиси бўлганидек, шайтанат олами воқеаларининг баёни ҳам шу нуқтада чўққисига боради. Бу демак, Оллоҳнинг мадади ила биринчи китоб ниҳоясига етди. Омин ва Роббил оламин.

(Биринчи китоб тугади)

Тоҳир МАЛИК

 

 






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин: в Москве начался сезон фонтанов


Спорт в России и мире
Москва

Учитель из Бутово стала «Гуру физкультуры»


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
WTA

Линетт сыграет против Соболенко во втором круге турнира WTA в Мадриде


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Учения по ликвидации лесных пожаров прошли в Богородском округе





Путин в России и мире
Москва

Мария Захарова раскритиковала высказывание Нэнси Пелоси о Путине и протестах в США


Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире

Навальный в России и мире
Москва

Продюсера Reuters арестовали за публикацию материалов на YouTube-канале «НавальныйLIVE»



Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Сергей Трофимов

Сергей Трофимов выступит с летним концертом в Зеленом Театре ВДНХ



Москва

«Советский джаз» с Петром Востоковым. Relax FM рекомендует

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net