Американинг Миссури штати губернатори аёлларга аборт қилишни тақиқлаб қўйди…
Миссури штат губернатори Майк Парсон аёлларга саккиз ҳафталикдан сўнг ҳомила олдиришни, яъни, абортни тақиқловчи қонун ҳужжатини имзолади. Ҳужжатга кўра, энди ҳомиладор аёлнинг ҳомиласини олиб ташлаган врач жиноий жавобгарликка тортилади. У 15 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилади. Аммо аборт қилдирган ҳомиладор аёл жавобгарликка тортилмайди.
Бироқ штат губернаторининг бу қонунини фуқаролар оммавий тарзда танқид остига ола бошлашди. Одамларнинг айтишича, аёл саккиз ҳафтада ҳомиладорлигидан буткул бехабар бўлади. Бундан ташқари, қонунда номусга тегиш оқибатида ҳомиладор бўлганлар ҳақида сўз ҳам йўқ. Улар нима қилади? Ҳаромдан бўлган болани дунёга келтирадими?..
Афсуски, одамларнинг танқиди ҳеч қандай кучга эга эмас. Сабаби, Америка президенти Дональд Трамп ҳам ушбу қонун ҳужжатини қўллаб-қувватлаган.