АРМАНИСТОН БОШ ВАЗИРИ ХАЛҚНИ НОРОЗИЛИК НАМОЙИШИГА ЧАҚИРМОҚДА…
Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатда ҳақиқий инқилоб яратиш мақсадида арман халқини кўчага чиқишга, барча суд бинолари эшикларини михлаб ташлашга чақирмоқда. Бунга яқинда Арманистон собиқ президенти Роберт Кочаряннинг қамоқдан озод этилиши туртки бўлган. Пашинянни Тоғли Қорабоғ республикаси собиқ раҳбари Бако Саакян ва шу республиканинг амалдаги раҳбари Аркадий Гукасянлар қўллаб-қувватлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Кочарян мамлакат конституциявий тизимини издан чиқарганликда айбланганди.