Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Май
2019

МУҲАББАТ ВА НАФРАТ… (47-қисм. Иккинчи китоб)

0

 

 

* * *

 

Паризод воқеа бундай тус олишини мутлақо кутмаган эди. Шу боис ранги докадай оқарди, шундоғам қалтираётган қўли баттар қалтирай бошлади.

— Ишонма, Ишонма! Ҳеч нима қилолмайди! Тўппончангни ташласанг, икковимизни ўлдиришади! — бақирди Маъруф.

Паризоднинг қўлидаги тўппонча тушиб кетди. Ахир у худди чўғни ушлаб тургандай хавотирланаётганди-да. Маъруф бақирмаганда ҳам бир нави эди. Аммо у бақирди-ю, қизнинг қўрқувини икки ҳисса ошириб юборди. Паризод Маъруфни ўлдириб қўйишларидан кўра кўпроқ ўзининг қўлидаги қуролдан қўрқаётганди. Ана шунинг учун ҳам тўппончани ташлаб юборди. Ташлаб, яна қайтариб олганида ҳам бошқа гап, бунга унинг вақти бемалол эди. Бироқ у қуролни ташлаб, кафти билан юзини бекитганча йиғлаб юборди. Энди анави тўрт такасалтангга Худо берди. Тирноғидан сочининг учигача шодлик эниб, бири югуриб келиб, тўппончани олди. Бошқаси Маъруфнинг қорнига ўхшатиб уриб, уни буклаб қўйди.

— Ташвиш чекиб ўтирибмиз, ҳаммаси осон экан-ку, — деди Ғулом иржайиб ва пичоқни қайириб, қинига тиқди-да, кейин чўнтагига солиб, Маъруфнинг қорнига тепди.

Аниқ биладики, туфлисининг учи мўлжалга аниқ етиб борди. Аммо кейин пойабзали негадир теккан жойидан олинмай қолди. Чунки уни Маъруф ушлаб қолишга улгурган эди.

— Вой қисталоқ! — дея ўкирганча оёғини тортди у.

Бироқ яна тортиб ололмади. Букчайган рақиб қаддини ростлади ва шўринг қурғурнинг оёғини янада баландроқ кўтариб, чотининг орасига тепганди, Ғуломнинг кўзи косасидан отилиб кетай деди. Ёмон бўлди. Одам зоти душманигаям бунақанги азобни раво кўрмайди. Зарба энг нозик жойга тегди-я.

— Во-ой! Ўлд-и-им! — дея ўкириб юборди Ғулом ва шу заҳоти нафаси ичига қайтиб, ерга ағанади-ю, типирчилашга тушди.

Иккинчи душман Маъруфдан узоқда эмасди. Шу боис дарров унинг чангалига тушди. Ҳалиги тўппончани қўлга киритиб, ўзини ниҳоятда бахтиёр ва зўравон ҳис этган газанда бўлса ана шу маҳал қовун тушириб қўйди. У қурол мили Маъруфга эмас, ўз ошнасига мўлжалланганини билмай, тепкини босди. Жўраси ўкириб юборди. Бироқ йиқилмади. Йиқилишига Маъруф йўл қўймади. Қучоқлаганча тутиб тураверди. Қуролли галварс бўлса яна тепкини босди ва неча йиллик қадрдонини ўлдириб қўйди. Ана энди у қўрқув исканжасига тушди. Тушгандаям унча-мунчамас, нақ юраги ёрилаёзди.

— Мараз, ит, ҳайвон! Сени деб… Барибир, ўлдираман, энди жоним чиқди! — дея ўкирганча тепкини қайта-қайта босди.

Бироқ тўппончанинг ўқи тугаган эди. «Чиқ-чиқ»дан нарига ўтмади. Қуролни отиб юборди. Ҳозиргина у сузишга тайёр турган буқадай эди, бирпасда қўйга айланди-қўйди. Аммо унинг шериги жанжални хуш кўрадиганлар хилидан эди. Шу боис тўппончали қаҳрамонга эътибор бериб ўтирмай, Маъруфни ерпарчин қилиш учун ошиқди.

Бирпасда чанг-тўзон кўтарилди. Ким кимни босиб олган, ким бақирган, ким мушт туширган, ким тишлаган — аниқлаб бўлмасди. Маъруф билан тўртинчи душман ана шу тарзда олишарди. Ҳалигина тўппончани қўлга киритиб, бир неча лаҳзага ўзини шер билган, дуч келганни қурол ёрдамида тиз чўктираман, деб ўйлаган тентак бундан фойдаланиб қолиш ниятида чанг-тўзонли жойга югурди. Бироқ икки қадам ташлади ё ташламади, йиқилди. Паризоднинг оёғига суриниб йиқилди. Айни лаҳзада қизнинг ақли ишлаб, у гўрсўхтани чалишга улгурганди. Душман зўр йиқилди. Албатта, шундай бўлади-да. Кутилмаганда оёғингиз бирор нимага тегиб кетса, юриб кетаётган тақдирда ҳам, камида мункиб кетасиз, югурганда-чи?.. Яхшиям, у битта қўлини бироз бўлса-да, ерга тираб қолишга улгурди. Бўлмаса, бурнини синдириб олиши ҳеч гап эмасди.

Тўполон беш дақиқа ўтар-ўтмас тугади. Ҳаммасига тамаки сабабчи бўлди. Маъруф-ку чекмасди, чангни ҳисобга олмаганда, ичига деярли тутун кирмаган эди. Аммо унинг рақиби роса жанжалкаш бўлгани билан чекаверганидан ўпкаси илвираб қолганди. У бир-икки зарбада душманини қулатса қулатади, йўқса, дарров нафаси томоғига тиқилиб, ўзи душманига «гўшт» бўлади.

Маъруф уни тинчитгандан сўнг йиқилиб, қайта ўрнидан туриб, ўзини қандайдир қиз чалиб йиқитганидан жони ҳалқумига келган ва ўша қиз (Паризод) нинг юзига шапалоқ тортган зўравонни бир ёқли қилди. Тўғриси, уни сафдан чиқариш Маъруфга қийинчилик туғдирмади. Чунки юраксиз одам ҳар қанча кучли бўлмасин, барибир, қўрқоқ бўлади. У ёнига Маъруф етиб келмасидан бурун тиз чўкди-да:

— Менда айб йўқ! Тавба қилдим! Мен шунчаки ҳазил-ҳазил билан буларга қўшилиб қолганман. Илтимос, мени урманг! — дейишга тушди.

Маъруф кейин унга ҳазил нималигини кўрсатиб қўйди. Икки марта ўхшатиб урганди, зўравон бошини бекитиб, ерга ётиб олди. Кейинги калтакларга шу ҳолатда чидади. Бақирмадиям, ўзини ҳимоя ҳам қилмади. Гўёки ўлик ҳолига тушди.

Кўзидаги ёш юзини ювиб, кейин чанг ўтиргач, Паризоднинг юзи кўримсиз бўлиб қолганди. Маъруф уни қўлидан ушлаб, ўрнидан турғазди-да, бағрига босди. Эҳтироссиз, худди ака сингилни қучгани каби.

— Нима қиламиз энди? — шивирлади қиз.

— Кетамиз. Абдусатторни оламиз-у, кетамиз, — жавоб берди Маъруф.

— Мен қўрқиб кетяпман. Илтимос, тезроқ кетайлик, — ёлворди Паризод.

— Ҳаммаси ортда қолди. Бир минут ҳам қолмаймиз бу ерда, — дея Маъруф қизни бағридан бўшатди.

Сўнг ғор ичкарисига кириб кетди ва ҳаял ўтмай, Абдусатторни кўтарганча қайтиб чиқди. Уни Чўтир миниб келган машинанинг орқа ўриндиғига ётқизди, Паризод ёнига ўтиргач, моторни ўт олдирди.

— Ошна, — деди Абдусаттор хаста овозда, — анавиларни бир ёқли қилиб кетиш керак. Яраланган бўри ёмон бўлади. Ўзига келганидан кейин ўч олиш пайига тушади.

— Улардан ҳам зарури — сени эртароқ касалхонага обориш. Буларни мелиса опкетади.

Машина бир зумда Етим тоғдан узоқлашиб кетди. Паризод шундай аблаҳлар қўлидан қутулиб чиққанига ишонгиси келмасди, Маъруфга эса кўрганлари тушдай туйилди. Чунки йигит шунча одамга қарши чиқиб, уларнинг ҳаммасини енгаман деб сира ўйламаганди. Ахир Парданинг ўзи, сал бўлмаса, ер билан битта қилиб ташлашига оз қолганди-ку.

Абдусаттор йўлни яхши биларкан, шу боис ҳушидан кетгунича қайси томонга юришни айтиб турди. Қолгани Маъруфга таниш эди. Улар аввалига район марказидаги касалхонага боришди. Маъруф жўрасини дўхтирлар қўлига топшириб, «Жигари эзилган бўлиши мумкин», деди. Врачлар уни сўроққа тутишни ҳам унутиб, бемор билан овора бўлиб кетишди. Бундан фойдаланган йигит ортиқча саволлардан қочиб, ташқарига чиқди. Машинага ўтирди-да, бир муддат қотиб қолди.

— Нима гап? Нима бўлди? — сўради ундан Паризод ҳайрон бўлиб.

— Ҳеч нима. Ишқилиб, вақтида опкелган бўлайлик. Дўхтирлар чопиб қолишди. Оғир бўлмаганда бундай қилишмасди, — жавоб берди Маъруф.

Уларнинг иккиси ҳам оғир, қарийб қутулиш мумкин бўлмаган вазиятдан чиқиб келаётганлари ҳақида мутлақо ўйламасдилар. Ҳозир уларни Абдусатторнинг омон қолиши кўпроқ қизиқтирарди. Шу боис талай муддат гаплашишмади.

— Одамлар бекорга чекишмас экан, — деди, ниҳоят, орадаги жимликни бузган Маъруф.

— Чеккингиз келяптими? — дея киприкларини пирпиратиб унга қаради Паризод.

— Ҳа. Илгари бир-икки марта чекаман деб, ўлай деганман. Лекин ҳозир юрагим негадир сиқиляпти.

— Чекинг.

— Йўқ-да.

Паризод жилмайди.

— Магазиннинг ёнида тўхтанг, кириб, олиб чиқасиз.

— Тўхтасак ҳам, ололмаймиз.

— Шошманг-чи, манави ерда бўлса керак, — деб Паризод бардачокни очди.

У адашмаганди. Бир қути сигарета билан гугурт турарди очган жойида.

— Қойил, биларкансиз ҳаммасини.

— Отамнинг мошинасида кўп кўрганман. Ҳа, айтганча, қаерга кетяпмиз?

— Уйга.

— Уйга?

— Ҳа.

Шу заҳоти Паризоднинг кўзи ёшга тўлди ва қулт этказиб ютинди-да, ҳолсизланганча сигаретани Маъруфга узатди. Йигит бир нигоҳ ташлашнинг ўзидаёқ ундаги ўзгаришни сезди ва дарров гапни бошқа ёққа бурди.

— Очиғи, мен ўзимни бунчалик қудратли деб сира ўйламагандим. Шунча куч, чаққонлик қаердан келди, билмайман. Бўлмаса, уларга тайёр гўшт эдим. Қозонга солиб, олов ёқишса, кўз очиб юмгунча пишардим. Маза қилиб ейишарди…

У гапираётиб Паризодга кўз ташлади. Қиз унинг гапини эшитмаётганга ўхшарди. Кўзидан оқаётган ёшни кафти билан артар, лабини қаттиқ тишлаб олганди.

— Институтда ўқиб юрганимизда, болаларга қўшилиб бир-икки марта курашга боргандим. Менимча, шу ёрдам бердиёв, — деди Маъруф гапини давом эттириб. — Энди бундан бу ёғига астойдил шуғулланаман…

— Аввал идорага борсак, — дея унинг гапини бўлди Паризод.

— Идорада нима қиламиз? — сўради Маъруф.

— Отамни кўрмоқчиман.

— Отангиз, менимча, идорада бўлмаса керак. Уйдадир ёки далада, қайсидир бригадда.

— Уйга боргим келмаяпти.

— Бориш керак. Кутишяпти сизни.

Паризод кафти билан юзини бекитиб олди. Шундагина унинг йиғлаётгани эшитилди.

 

* * *

 

Насима машинадан тушаётган қизини кўрди-ю, турган жойида қотиб қолди. Бирор сўз ҳам демади, киприк ҳам қоқмади. қаққайиб тураверди. Паризод машинадан тушди, юзидаги кўз ёшни яна бир марта сидириб ташлади-да, бир-бир қадам босганча онасига яқинлаша бошлади. Оралиқ масофа бирор икки қадам қолгандагина Насима ўзига келди.

— Қизим! — деди бутун аъзойи бадани титраб. — Қизим!..

— Мен келдим, эна. Келдим!

Насима қўлидаги арқонни ташлаб юборди. Ўша лаҳзада уни кўриб турган Маъруф ҳам, Паризод ҳам аёл ўзини осмоққа чоғланганини билмасди. Шунчаки мол-ҳоли бўшалган-у, аёл уни боғлашга чоғланган, деган хаёлга бориш мумкин эди. Ваҳоланки, Саид кўрсатган кароматдан сўнг Насима ҳамма нарсага қўл силтаганди. «Паризод келмайди. Уни ўлдиришган, қизим бечорага гўр ҳам насиб этмади» деган хаёлга борган ва қилмишлари учун минг марта тавба-тазарру қилгач, ўзини осмоққа чоғланганди. Аммо мутлақо кутилмаганда Паризоднинг пайдо бўлиши унга тўсиқ бўлди.

— Шу кунларни кўргунча кўзим оқиб тушса бўлмасмиди, Пари?! — дея ўкириб юборди Насима.

— Эна, мана, тирикман, келдим. Соппа-соғман. Ҳеч қаеримга ҳеч нарса қилмаган! Худди аввалгидайман! — қичқирди Паризод.

— Қизим, қаерларда юргандинг, тамом бўлдим?! Хор бўлдим! Ер бўлдим! Бало бўлдим, баттар бўлдим!

Улар бир-бирларини маҳкам қучоқлаб олишган, елкаларига пешоналарини қўйиб, уввос тортишарди. Маъруф бир муддат туриб қолди. У ноқулайлигидан бир ерга, бир ён-атрофига қарар, кетишини ҳам, қолишини ҳам билмасди.

— Қўни-қўшнилар ҳар хил хаёлга боришмасин, — деди у охири миясига келган гапдан хурсанд бўлиб.

Аммо гапи ожиз чиқди. Йиғлаётганлар эшитишмади. У яна такрорлади. Паризод бошини кўтарди, ортига ўгирилди. Бир нималар демоқчи бўлди. Аммо эплаёлмади.

— Қизим, сени деб отанг тамом бўлди. Ўл…

— Нима?! — деди бирдан онасига ўгирилиб қараган Паризод. — Отамга нима бўлди?!

— Сен сўрама, мен айтмай, қизим…

— Отам… отам ўлдими?!

Насима «йўқ» дейишга улгурмади. Паризоднинг боши айланди. Кўзи тинди. Оёғидан мадор қочиб, йиқила бошлади.

 

* * *

 

Бундай бўлиши етти ухлаб уларнинг тушига ҳам кирмаган эди. Биргина она сути оғзидан кетмаган гўдак етти тоғни урса толқон қиладиган, керак бўлса, игнанинг тешигидан ўтиб кетишни-да қойиллатадиган эркакни ўйинчоқ қилиб кетса, кимга алам қилмайди? Ғор атрофи-ю, ичкаридагилар шу аҳволга тушишди. Айниқса, Ўктам. У Хонбибининг муолажаларидан кейин кўзини очиб, ён-атрофига бир-бир қараб чиқди. Ҳаммаси таниш. «Қаттиқ маст бўлганга ўхшайман, камроқ ичиш керак эди. Ўзи аллақачон нашага ўтиб кетсам бўларкан. Кайфи енгил…» У ўйини охирлатмай туриб, бошида қаттиқ оғриқ сезди, кейин қорнидаям шунақанги оғриқ бошланди.

— Хўжайинжон, жон хўжайин, хайриятки, тирик экансиз! Итлар, ҳайвонлар бизни не кўйга солишмади! — деди унинг кўзини очганидан қувонган Хонбиби хурсандлигидан ўзини тутолмай йиғларкан.

— Нима бўлди, Бибихон?! — деди Ўктам.

— Сизни ёмон урди, қўлинг сингур!

— Ким?

— Анави суюқоёқнинг орқасидан келган бола.

Шу заҳоти Ўктамнинг хотираси тикланди.

— Қиз қани?! — бақириб юборди у.

— Хуштори билан қочди!

Ўктам бирдан ўрнидан туриб кетди. Аммо шу заҳоти боши айланиб, яна йиқилиб тушди.

— Ким бор?! Қани анави ҳўкиз?! Топ! — бақирди у ётган жойида.

Хонбиби сал нарироқда ҳали-ҳамон ўзига келолмай чўзилиб ётган Мударга бир қараб қўйди-да, ташқарига югурди. Қайғуда ётган шерикларга: «Хўжайин ўзига келди. Югуринглар, киринглар, сизларни чақиряпти», деди. Йигитлар шошиб қолишди. Ўринларидан туришди. Чанг бўлган кийимларини қоқишни ҳам унутиб, Хонбибининг ортидан югуришди. Ахир ичкарига киришга, Ўктамга рўбарў бўлишга уларнинг юраклари бетламаганди-да.

— Ҳаммангни ўлдираман! Ҳаммангнинг қонингни ичаман! Сен маразларни деб, нима аҳволга тушдим?! Қизни топасанлар, топмасанглар, териларингни шиламан!

Йигитлар гап қайси қиз ҳақида кетаётганини дарров фаҳмлашди. Аммо уларнинг оёқлари елимланган, қаерга боришни, қизни қандай топишни билишмасди.

Яхшики, Ўктамнинг бош оғриғи яна забтига олди. У гапини давом этказолмай, инграб қолди. Йўқса, учаласи ҳам тиз чўкиб, хўжайиннинг оёғини ўпишга-да тайёр эдилар.

Бу ғорга ҳали бирор марта бўлсин, дори-дармон олиб келинмаган. Сабаби, Ўктам дориларни ёқтирмасди. Шу боис бош оғриғининг ягона давоси сифатида Хонбиби ароқ билан пиёла кўтариб келди. Аммо бир пиёла заҳру заққум зўравоннинг дардини тортиб ололмади. У кетма-кет уч пиёла ароқ сипқорди. Шундан сўнггина бироз кайфи ошиб, оғриқ пасайди.

Ўзига келган Ўктам аввалига қўл қовуштириб ҳар қандай буйруққа тайёр турган йигитларини ташқарига қувиб солди ва шундан сўнггина Хонбибидан бўлган воқеаларни батафсил сўраб олди.

(давоми бор)

Нуриддин ИСМОИЛОВ

 

 

 






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин: Московская неделя предпринимательства начнется 16 мая


Спорт в России и мире
Москва

"Динамо" и "Спартак" опубликовали составы на матч Кубка России


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Елена Рыбакина

Названы победительницы матчей Рыбакиной и Путинцевой за четвертьфинал турнира в Мадриде


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Первый в России электромобиль Tesla Cybertruck заметили на Москве





Путин в России и мире
Москва

Пашинян подготовил "подарок" Путину к его инаугурации. Запад будет доволен


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Лукашенко заявил о желании построить в Белоруссии вторую АЭС




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Цинизм зашкалил: Елена Зеленская повеселилась в Киеве с герцогиней Эдинбургской


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Григорий Лепс

Лепс отдыхает: звезда «Пацанок» Михеева била телефоны фанатов на концерте в Москве



Москва

Источник 360.ru: из пожара в жилом доме в Москве спасли троих детей

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net