Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Май
2019

АРОСАТЛАР ОРОЛИ… (5-қисм. Биринчи фасл)

0

 

 

* * *

 

— Энди аста ўрнингиздан туринг! — буюрди фариштам мулойимлик билан.

Мен буйруқни сўзсиз адо этдим ва фариштамнинг қоп-қора, мунчоқдек кўзларига, нафис юзлари-ю, ғунча янглиғ лабларига суқ билан боқдим.

У менинг меҳр билан боқаётганимни сезиб турарди. Шунинг учунми, ярим очиқ сийналарига кафтини босиб беркитган бўлди.

— Сиз асло ортиқча юмушларга чалғимаслигингиз зарур, — уқтирди фариштам. — Ҳозирги ҳолатингизда менинг сўзларимгагина қулоқ тутиб, нима десам, шуни бажарасиз.

— Айтинг, — ялинганнамо оҳангда сўз қотдим унга. — Мен ҳеч нарсани тушуна олмаяпман. Нималар бўлаяпти ўзи? Биз қаердамиз?

— Тушунмайсиз ҳам, — жавоб қилди фариштам. — Чунки сиз менинг ҳузуримдасиз. Умуман айтадиган бўлсам, сиз ўлгансиз. Мени танидингиз-ку! Фариштангиз эканимни тан олдингиз-ку! Нимага тағин беҳуда саволлар бериб мени чалғитасиз?

— Ўтмишим-чи?.. Ўтмишим нима бўлди? Қаерда қолди?

— Ўтмишингиз ўтмишда қолди. Буёғига иккаламиз бирга бўламиз.

— Нима учун унда мен ўрнимда тик турибман. Учиб юришим лозим эмасмиди?

— Ҳали учишингизгаям вақт топилади. Тик турган эса, сиз, яъни, руҳ! Жасадингиз, ана, орқангизда ётибди.

Бу гапни эшитиб шоша-пиша ортимга ўгирилдим. Не кўз билан кўрайки, жасадим ҳақиқатан, икки қават кўрпача устида хотиржам ётибди. Негадир юрагимни қўрқув ҳисси қоплаб ортга чекиндим. Хавотирим ошиб бораётганини кўрган фариштам эса дарҳол қўлтиғимдан олди.

— Биламан, сиз илгари бу тахлит ҳолатларга рўбарў келмагансиз. Қўрқишингиз тайин. Юринг, нариги хонага ўта қолайлик! Жасадингизнинг тинчини бузмайлик! Қани, асалим, юра қолинг!

 

* * *

 

— Бунчалар тили ширин фариштамнинг! — ўйлардим нариги хонага ўтарканман. — Ёруғ дунёда эканимда бундай ширин сўзларни жуда кам эшитгандим. Фақатгина бувижоним гоҳида эркаларди. Худди фариштам каби турли ёқимли сўзларни айтиб кўнглимни кўтарарди. Ана энди абадий эркалашлар оғушида яшайдиган бўлдим. Бизни ҳеч ким айира олмайди. Ҳамиша фариштам билан бирга бўламан…

Бу хона ҳам нимқоронғи эди. Мени духоба кўрпача устига ўтқазди-да, фариштам рўпарамга чўкди.

Бир муддат бошини эгганча дуо ўқиди. Тағин танам қизиб, бошим айланди. Бу гал кўнглим ҳам бир-икки беҳузур бўлди.

— Тавба, — ўйлардим ичимда. — Боқий дунёда ҳам кўнгил беҳузур бўлиши мумкин экан-да!.. Бироқ тез ўтиб кетаркан. Ҳозир фақат кўзларим тиниб, худди сархуш кимсалар каби уйқу элитяпти. Ҳануз ҳеч қаеримда оғриқ сезмадим.

— Кўзларимга тик боқинг, жоним! — деди фариштам овозини сал баландроқ пардага кўтариб. — Энди бирпас киприк қоқманг! Иложи бўлса, икки-уч сония нафас олишдан тўхтанг! Худди шундай! Бас, кўзларингизни юминг! Қани, кўнгил кўзингиз билан нимани кўраяпсиз?

— Поёнсиз бедазордаман, — дедим хириллаб. — Беда роса чиройли гуллабди. Ҳов анави ёқда сариқ, яшил, пушти рангли қандайдир қушлар парвоз қилаяпти.

— Тўппа-тўғри, — деди фариштам. — Улар жаннат қушлари, асалим! Қушлар иккимизни олқишлаб, жавлон уришаяпти. Яхшироқ қаранг, бедазор тепасида оппоқ соқолли мўйсафид ҳам кўриниши лозим.

— Кўрдим, кўрдим! — дедим ҳовлиқиб. — Ҳа, оппоқ соқолли мўйсафид! У дуога қўл очиб турибди, фариштам!

— Қани, энди-чи, бир қадам орқага сурилинг. Шундай!.. Иккала қўлингизни олдинга чўзинг! Сиз олдинга чайқалаяпсиз! Орқангизга қараб кета бошладингиз! Бўлди, чайқалишдан тўхтанг! Кўрдингизми, ана ўша қария бизларга никоҳ ўқиб қўйди! Энди биз бегона эмасмиз! Тушунаяпсизми? Биз эр-хотинмиз!

— Ие, — кўзларимни очиб фариштамга ҳайрат аралаш боқдим. — Сиз, ахир… Фариштамсиз-ку! Қ-қанақасига…

— Нима қипти? — кулимсираб икки юзимни кафтлари орасига олди фариштам. — Бизга никоҳ ўқиб бўлинди. Шундай экан, иккимизнинг юлдузимиз юлдузимизга мос келган. Ё… Хурсанд эмасмисиз?…

— Кечирасиз-у, — дедим елка қисиб. — Сиз ҳали менинг ўтмишимни билмайсиз. Агар хабар топсангиз, бу ишингиз учун афсусланишингиз аниқ.

— Йўқ, адашаяпсиз, — сўзимни кесди фариштам. — Ҳаммасидан хабарим бор. Сиз ҳаёт эканингизда ҳазилакам балоларга кўндаланг бўлмадингиз. Ҳатто, уйланиб ҳам рўшнолик кўрмадингиз. Бокира бир қиз тенгингиз эди. Жувонни рўпара қилишди. Уй-жойли бўлишга ҳақли эдингиз. Қаерга борсангиз ҳайдаб солишди. Шунинг учун ҳам Яратгандан сизни ўзим сўраб олдим. Ортиқ бардош бера олмадим. Қийналганларингизни шунчаки томоша қилиб тура олмадим.

— Шунақами?.. — Бошим бироз карахтланди, қулоқларим шанғиллагандек бўлди-ю, бир зумда яна тинчландим. Тағин қалбимни сокинлик эгаллаб, енгил тортдим. — Кечиринг, сиз буларнинг ҳеч биридан хабардор эмассиз деб ўйларканман… Айтганча, сиз, ахир… Фариштасиз… Қандай бахт!..

— Мени қучинг! — буюрди фариштам. — Қаттиқроқ қучинг! Шунда енгил тортасиз!..

Буйруққа бўйсуниб, унинг нозик белидан қаттиқ қучдим.

Оҳ!.. Фаришта деганича бор экан бу сулув!.. Сал қурса бақириб юбораёздим… Нима бўларди? Барибир ҳеч ким эшитмайди. Руҳлар бақирсалар ҳам, катта кўчада эрта-ю кеч сайр қилиб юрсалар ҳам ҳеч ким сезмайди…

Йўқ, бақирсам, гул каби нозик фариштамни чўчитиб юборишдан қўрқдим…

Фариштам анча вақт елкамга бошини қўйганча туриб қолди. Мен унинг майин ва қоп-қора, узун сочларини тўйиб силадим. Ёноқларидан қайта-қайта бўсалар олдим…

Бир маҳал у илкис бошини кўтарди-да, икки елкамдан тутиб аста кўрпачага ўтқазди.

— Шу ерда қимирламай ўтиринг! — деди жиддий оҳангда. — Сизга жаннат гулобидан ичиришни унутаёзибман. Агар ўша гулобни ичсангиз, хавотир ва қўрқувлардан буткул холи бўласиз.

— Кейин-чи? — сўрадим елка қисиб. — Кейин нима бўлади? Уча бошлайманми?

— Учишингизга ҳали анча бор. Кечгача истироҳат қиламиз. Атрофга тун чўккач, бошқа бир масканга борамиз. Ўша ерда ширин суҳбатлар қурамиз… Хуллас, биз вақтимизни хуш кечирамиз. Ахир, энди эр-хотинмиз-ку, тўғрими?!.

— Ҳ-ҳа, — дедим қизариб-бўзариб. — Шундай…

— Бўпти, Мен ҳозир… Гулобни олиб чиқай!..

 

* * *

 

Фариштам олиб чиққан пиёладаги гулоб сал таҳирроқ экан. Ичганимдан сўнг орадан бир неча дақиқа вақт ўтиб ҳаяжонланиш, қўрқув ва хавотир менга бегона бўлди. Айниқса, фариштамга бўлган меҳрим, муҳаббатим ортиши ёқимли эди. Уни тинимсиз эркалар, ширин сўзлар айтиб чарчамасдим.

Шу кўйи биз кунни кеч қилдик. Вақт хуфтонга яқинлаб, узоқ-яқинда итлар ҳура бошлагач, фариштам эгнимга қалин чопон кийдирди. Бу ишига ҳайрон бўлмадим. Ташқаридаги қаттол совуқ руҳ ва фаришталар учун ҳам ёқимсиз кечиши мумкинлиги хаёлимдан ўтди-ю, ортиқча саволлар беришдан ўзимни тийдим.

— Биз менинг бир умрлик маконимга равона бўламиз, — деди фариштам кулимсираб. — Вақтимизни ўша ерда чоғ қила бошлаймиз. Ўзим сизга мазали таомлар пишириб бераман! Умуман, афсусланмайсиз.

— Сиз ёнимда бўласиз-у, афсусланармидим, — пичирладим қувониб. — Сизни зўрға топдим, жаннатим! Сиз билан ўтган ҳар дақиқам мазмунли ва тотли кечаяпти.

— Энди абадул абад шундай бўлади, — деди ишонч билан фариштам. — Сиз фақат ўзимнинг ёнимда бўласиз…

Биз бир-биримизни суйиб-эркалаганча ташқарига йўл олдик.

 

* * *

 

Тун ярмидан оғди. Биз тотли жаннат таомлари-ю, меваларидан тановул қилдик. Вақтимизни кўнгилдагидек хушладик.

Ҳа, фариштам ҳақ эди. Мен уйланиб ҳам бунчалар ором олмаганман. Ҳақиқий аёл бошқача бўларкан. У вужудингни куйдиргудек тамшаниб эркаланади, қулоқларинг остида боқий дунёнинг энг ёқимли сўзларини шивирлайди, қалбингни қитиқлайди…

Йўқ, бунақаси фақат менинг боқий дунёмда содир бўлиши муқаррар. Шу ердагина оламни таний бошладим. Борлиқнинг қадрига ета бошладим…

Ўтира-ўтира фариштам томон нигоҳ ташладим. Суюклигим маст уйқуда эди. Узун киприклари уйқуда ҳам пирпираб қўяр, ҳар нафас олганда олмадек сийналари сезилар-сезилмас кўтарилиб тушарди.

Уни пича ҳавас аралаш томоша қилдим-у, аста ташқарига чиқдим.

Қизиқ, боқий дунёнинг осмони ҳам митти юлдузларга тўла. Ҳатто ташқарида қор учқунлаяпти…

— Эсим қурсин, — кўнглимдан ўтказдим мен кулимсираб. — Ҳали еттинчи осмонга жўнаб кетмадик-ку! Фариштам алдамаётган бўлса, қиладиган баъзи ишларимиз бор. Шуларни битиргандан кейин учиб кетамиз…

Шу пайт вужудим жунбушга келиб кўча томон юрдим. Ҳайрон эдим. Қаерга отландим ўзи? Нимага кўчага қараб юра бошладим?

— Сен Шарифангнинг холидан хабар олиб келмайсанми? — ҳайқирди қалбим. — Ё унинг қай аҳволдалиги энди қизиқтирмайдими?

— Тўғри айтасан, — дея олдинга босдим. — Унинг не гуноҳи бор?!. Балки руҳим ташриф буюрганини сезса кўнгли бироз тинчланар? Эртанги маъракамни кутиб ич-этини емас…

Тахминан ўн-ўн беш дақиқа йўл босгач, ариқ ёқасида чўнқайиб ўтирган қора итга кўзим тушди.

Ҳа, у ўша ит. Беришга овқатим йўқлигини пайқагач, терс ўгирилиб кетиб қолганди.

Ит шарпамни пайқади дегунча даст ўрнидан турди-да, нари кета бошлади.

— Ҳа, ярамас, — дея кенг далани бошимга кўтариб қичқирдим. — Қаёққа жўнадинг? Арвоҳдан қўрқишинг рост экан-да-а?.. Тўхта!

Ит ҳайқириғимни эшитиб, жонҳолатда дала ўртасига қараб чопди.

— Ўл-а, — қаттиқроқ бақирдим. — Шунақа бўлади! Арвоҳни кўрсанг, оёғингни қўлга олиб чопасанлар! Лекин руҳлар зиён етказмаслигини билмайсанлар!..

Йўл-йўлакай ит воқеаси кулгимни қистатиб, ниҳоят манзилга етдим.

Ҳов катта анҳор кўпригидан ўтсам, Шарифаларнинг томорқасига чиқаман.

Тор сўқмоқ бўйлаб тўғри ҳовлига кираман-у, секи-ин мўралайман…

Умуман, шартта бостириб кириб борсам нима қиларди? Барибир мени кўришмайди, эшитишмайди. Ўғрига ўхшаб пойлаб ўтиришимдан нима наф?..

 

* * *

 

Ажаб!.. Шу маҳалда Шарифаларнинг чироғи ўчмабди. Кимдир қоронғиликда пиқ-пиқ йиғламоқда.

Бу… Шарифанинг ўзи-ку!.. Наҳотки, мижжа қоқмай менинг кўйимда куйиб ёнаётган бўлса?.. Нега?.. Ахир, аза биз руҳларни безовта қилишини, чирқиллатишини биларди-ку! Нима сабабдан марҳум эрининг тинчини бузишга қарор қилдийкин? Бунинг ўрнига ҳов анави ўтинхонага биттагина шам ёқиб қўймайдими? Мен ўша шам тепасига бориб айланмайманми!?.

— Ҳа-а, — ўйладим юрагим сиқилиб. — Шунинг учун қалбим безовта бўлган, мени шу ёққа етаклаган экан-да!.. Гап буёқда экан. Безовталик мажбур этибди мени…

— Шарифа! — овоз бердим оҳиста.

Хотиним беихтиёр йиғлашдан тўхтади-да, ўрнидан туриб атрофга аланглади.

— Ким у?.. Ким деяпман?..

— Эшитдими овозимни? — сўрадим ўзимдан ўзим. — Ё яқин инсонлар руҳларни ҳам эшитишлари мумкинми?

— Мен Қодирман! — дедим баландроқ товушда. — Эшитаяпсанми мени?..

Шарифа овоз келган тарафга чопди…

Индамай туравердим.

Билардим, барибир у мени кўрмайди. Майли, товушимни пайқагандир, аммо қиёфамни ҳеч қачон кўра олмайди. Чунки жасадим бегона уйда ётибди…

— Сиз?.. Қодир ака, ўзингизми?..

Афсуски, хотиним мени кўра олди. Ҳа, у хўрсина-хўрсина келиб бўйнимга осилди.

— Ахир… Мен ўлганман-ку! — дея олдим аранг. — Эшитаяпсанми, сен қучиб турган руҳим холос.

— Нималар деяпсиз?.. Сиз ўлган эмассиз! Хаёлингиз жойидами?.. Менга қаранг, тузалиб қолдингизми? Ҳеч қаерингиз оғримаяптими?.. Нега жимсиз? Гапирсангиз-чи, Қодир ака!..

— Қўйвор мени! — Шарифанинг қўлларини бўйнимдан олиб ташладим-да, ортга тисландим. — Сен хато қилаяпсан! Мен ўлганман, эшитаяпсанми, ўлганман! Ахир, ўз қўлларингминан ювгич аёлникига олиб бординг-ку!.. Мен… Орқага қайтишим керак… Фариштам кутаяпти мени!.. Агар ёнида йўқлигимни билса, ранжийди. Энди сен… Сабрли бўл! Ҳадеб куяверма! Ҳали ўзингга мос йигитни топасан.

— Йў-ўқ!.. — бақирди Шарифа қайтадан мени қучиб.

Унинг ҳайқириғини эшитиб қайнонам оёқ яланг чопиб чиқди.

— Қодиржон!.. Вой Худойимга шукр-ей!.. Илойим Фарзиниса омон бўлсин!.. Опош бўлдингизми, болам?..

— Эна, куёвингиз ақлдан озиб қопти! — баттарроқ қичқирди Шарифа. — Нуқул ўлганман, арвоҳман деб мени қўрқитаяпти!

— Қўйинг, болам, ундай қилманг! Юринг, иссиқ хонага кирамиз!.. Қайноқ чой дамлаб бераман! Юра қолинг!..

Шу тобда хаёлларим чалкашиб кетганди…

Бўғзимга нимадир тиқилган каби энгашиб олдим.

Ўқчий бошладим.

Кўз ўнгимни қоронғилик босиб, бошим гир-гир айланаётганини ҳис этдим.

Шарифа орқамдан келиб бошимни маҳкам босиб турар ва йиғи аралаш шивирларди:

— Қусинг, Қодир ака, қусаверинг!.. Қўрқманг!..

Нимадир бошимга қаттиқ урилгандек бўлди. Миям ғувиллаб, қандайдир беўхшов товушлар қулоқларим остида шанғиллади ва ҳушимдан кетдим.

(давоми бор)

Олимжон ҲАЙИТ

 

 

 






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин: Московская неделя предпринимательства начнется 16 мая


Спорт в России и мире
Москва

Личка — о самой дорогой покупке в Москве: два дня назад решил купить самокат за 60 тысяч рублей


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Елена Рыбакина

Рыбакина узнала неприятную новость перед "казахстанским дерби"


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

В 2024 году исполняется 140 лет созданию в Москве первой общедоступной публичной бесплатной библиотеки





Путин в России и мире
Москва

Дугин в интервью Такеру Карлсону: "Путин — это традиционный лидер"


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

«Набей им морду, покажи им, что ты настоящий белорус». Лукашенко о поездке спортсменов на Олимпиаду




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Цинизм зашкалил: Елена Зеленская повеселилась в Киеве с герцогиней Эдинбургской


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



МакSим

МакSим о выступлении Трусовой под песню «Отпускаю»: «Как же мне приятно! Какой номер! Какой характер у этой девочки!»



Москва

Kp.ru: экс-солист «На-На» заявил, что Алибасов должен ему пять млн долларов

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net