«Қонундаги ўғри» Мераб Мзарелуа (лақаби Дуяке) га нисбатан халқаро қидирув эълон қилинди…
Ўғрибошини икки нафар москвалик тадбиркордан қўрқитиш йўли билан жами 13 миллион рубл пул олганликда айблашмоқда. Аслида 2015 йили икки жиноятчига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Улар Москва шаҳрида икки йирик фирма раҳбаридан гўё уларга кўрсатилган хизмат учун катта миқдорда пул ундирган. 2019 йил бошида эса худди шу жиноятга 62 ёшли ўғрибоши Мераб Мзарелуа бош бўлгани аниқланди.
Маълумотларга қараганда, сухумилик Мзарелуа «қонундаги ўғри» титулига 1975 йили эга бўлган. Ўтган асрнинг 90- йилларига келиб у Россиядаги жиноят олами етакчиси Аслан Усоян (Дед Ҳасан) нинг тарафдорига айланган. Кавказда унинг манфаатларини қаттиқ туриб ҳимоя қилган.
1999 йили Мзарелуа Усоян номидан Ставрополь ўлкасига «назоратчи»ликка тайин этилди. Бироқ ўша йили икки жиноий гуруҳ ўртасидаги отишмалар оқибатида Мзарелуа бошидан яраланиб, саломатлиги кўтармагани сабабли жиноят оламидан вақтинча четлаган.
Агар уни қўлга олишса, ўғрибоши камида 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.